Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 73

2022-04-26 12:55:38
Рамазонда мен учун зўр совғалардан бири бўлди. Буни аграр соҳага қизиққанлар яхши билишади.

"Агробанк" ўзининг навбатдаги китоблар тўпламини нашрдан чиқарди. Унда 40 та китоб мавжуд бўлиб, ўсимликлар ҳимояси, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича энг керакли маълумотлар қайд этилган экан.

Дала ҳовлига бу йил 3 туп ёнғоқ, 6 туп гилос, 5 туп олма, манзарали дарахтдан 8 туп эккандим. Ундан ташқари аввалдан бўлган беҳи, хурмо дарахтлари бор. Бир иккита дарахтга касалланганди. Китоб айни муддао бўлдида.

"Агробанк" келажакда университет ҳам очворса керак. Хайрли ишларингизни қўллаб қувватлаймиз. Банкни КАТТАсига раҳмат! Барака топсин.

Китобларни agrobank.uz интернет сайтидан ёки @agro100kitob_bot telegram боти орқали фойдаланиш мумкин.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
7.4K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-04-26 11:54:35 Рақсга тушса қон айланади. Соғлом турмушга тарғибот. Шуниям тушунмаяпсизларми?

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
7.5K viewsedited  08:54
Ochish/sharhlash
2022-04-26 09:51:33 Деҳқонободдаги қизил китобга киритилган кавракларни айиқ химоя қиладими?

Бизга келган мурожаатда Деҳқонобод туманининг тоғли жойларида ўсадиган қизил китобга киритилган кавракларни плантациялар ташкил қилиш баҳонасида томири билан ковлаб кетишмоқда экан.

Инсайдерларни айтишича бунга яқинда Экоқўмга 1-зам бўлиб келган Умаржон Халилов рухсат бераётган экан. Прократурадан чиққан акамиз Экоқўмдаги олди-бердиларга тез киришиб кетдими ёки Биохилмахиллик бошқармаси бошлиғи Абдурашид акани тузоғига илиндимикан... Ёки ўзлари изоҳлайдиган учинчи вариант бордир, балки.

Энди умид айиқдан! Кеча Экоқўм Деҳконободда айиқ боллари билан юрган расмни эълон қилган эди. Айиқжонлар катта бўлиб кавракларни ҳимоя қилмаса, Экоқўмдан умид йўқ!

Каврак васвасасига чалинган амалдорлар айиқларни ўрис оғаларига ов қилиш учун пуллавормаса бўлди, ишқилиб...

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
7.9K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash
2022-04-26 08:12:01 Бугун ўзбек миллатига суюкли бўлган халқ шоири Муҳаммад Юсуфни ёдга олиш куни!
7.8K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-04-26 08:09:10 Минде ўйлаб қарасак биз бирламчи шароитларимиздаги муаммоларимизни тугатишимиз керак. Чунки катта лойиҳаларни свет, сув, йўл муаммоларини ҳал қилмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди.



7.8K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash
2022-04-26 07:32:56
Коррупция!

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
8.0K viewsedited  04:32
Ochish/sharhlash
2022-04-26 03:05:28
"Қўл тегди" рукнидан. Тошкент тумани

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
831 views00:05
Ochish/sharhlash
2022-04-25 22:27:10
Ички йўлларни таьмирлашда Андижон тажрибаси.

Мана бу кўчаларни кўриб ҳавас қилиб турибсизми? Ҳавас қилинг, тез кунда сизни кўчангизга ҳам етиб боради.

Ўзим Андижонлик бўлганим учун бизниям кўчамизга қачон келаркин деб кутяпман. Лекин ҳали етиб келмади.

Айтишларича "Андижон тажрибаси" деб номланган ташаббус барчага маьқул келмоқда.

Тошкентдаги маҳаллардаги ички йўллар аҳволини ҳамма билса керак. Шу суратларга қараб "Анжижон тажриба" сини Тошкентда қипкўрсак бўлмасмиди? деган савол кепқоляпти.

Тез кунда видерепортаж кутиб қоламиз!

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
3.8K viewsedited  19:27
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:28:22 Халқдан халққа.

Агар мендаям монополиялашган корхоналар, махсус иимтиёзли ишлаб чиқаришлар, қолаверса "енг ичидаги" бизнеслар эгаси бўлганимда тонггача одамарларни қабул қилардим. Уй, машина совға қилиб ўтирардим.

Чунки кептурибдику....Халқдан халққа. Фақат огандан бераётганинг 100 баравар кичикроқ бўлади. Чунки шунчалик маломатда қолиб, риск қилгандан кейин 5-10 сўм пул ҳам қилиш керак.

Ҳозир шу постни ўқиган одам бизни кўролмайдиган, фитначига чиқарса керак. Лекин жамиятимиздаги қонун устуворлиги ҳақида ҳеч ким ўйламайди.

Минг киши муаммосининг ечими учун 35 миллион аҳоли учун чиқарилган қоунуннинг бузилиши нормал ҳолатмас.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
10.3K viewsedited  11:28
Ochish/sharhlash
2022-04-25 13:32:47
Хушхабар! Ўзбекистонда исломий молиялаш.

Мени бир савол қизиқтириб келарди. 98 фоиз мусулмон аҳолисига эга мамлакатда исломий молиялаш мавжуд бўлмаса эътиқодга зид таклифни қабул қилишнинг ҳукми қандай бўлади? Ёки бўлмаса мусулмонлар учун нега танлов йўқ?

Кўп аҳли илмлардан бу ҳақда гаплашганман. Аммо жавоблар, баҳслар, қарашлар ва фикрлар турфа эди.

Бугунги мана бу хабар ростан ҳам хушхабар. Энди Ўзбекистон банклари ҳам исломий молялашга ўтмоқда.

Трастбанк бу борада сизга таклиф айтади.

Ушбу хизмат юридик шахслар учун тақдим этилади:

Миқдори 350 мингдан 5 млн. АҚШ долларигача;
Муддати 3 йилгача;
Ислом корпарацияси (ИCД) ресурслари ҳисобидан молиялаштирилади;
Йўналишлар - айланма маблағларини тўлдириш мақсадида товар-хом ашё, асбоб-ускуна ва техника-технологиялар сотиб олиш.

Хизматдан фойдаланиш учун:
Устав капиталида давлат улуши 49 фоиздан ошмаган бўлиши;
Ходимлар сони 10 нафардан кам бўлмаслиги;
Фаолиятида шариат меъёрларини бузмаслиги талаб этилади.
8.5K viewsedited  10:32
Ochish/sharhlash