Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйич | Muxbir1

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари лавозимидан олинди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ўтказилган йиғилишда Жамиятнинг иқтисодий йўналишида сансоларлик ва масъулиятсизлик ҳолатлари кузатилаётгани, дебитор қарздорликни ундириш, ҳамкорлар билан яқин алоқалар ўрнатилмаганини кескин танқид қилинган.

Ушбу йиғилишда, Бошқарув раиси томонидан, Бошқарув раиси ўринбосарлари фаолияти ҳам танқид қилиниб, улар ўз имкониятлари даражасида Жамият манфаатларини ўйламаётганлиги, сўнгги икки ҳафтада кўплаб вазифалар бажарилмагани маълум қилинган.

Йиғилиш давомида Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари Улуғбек Муродуллаевич Ашуров ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилгани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари Алишер Мустафоев лавозимидан озод этилган эди.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1