Get Mystery Box with random crypto!

ОВНИНГ 'ИККИНЧИ СЕРИЯСИ' ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА БЎЛАДИ Жиззах | Muxbir1

ОВНИНГ "ИККИНЧИ СЕРИЯСИ" ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА БЎЛАДИ

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг тезкор суруштирув ишлари натижасида маълум бўлдики, ушбу номаълум шахслар 1971 йилда туғилган Ғаллаорол тумани, Маданият МФЙда яшовчи фуқаро И. З. ва 1959 йилда туғилган Ғаллаорол тумани, "Самарқанд" МФЙ, "Самарқанд" кўчасида яшовчи фуқаро Р. Ф. эканлиги аниқланди.

Ушбу фуқаролар томонидан 2022 йил 8 апрел куни Бахмал тумани, "Музбулоқ" ҚФЙдаги "Қурлисой" ҳудудига ов қилиш мақсадида бориб, 1 бош ёввойи тўнғиз ҳайвонини овлаб, видеосини интернет тармоғига жойлаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори 14-иловасига асосан 1 бош ёввойи тўнғиз ҳайвонини овлаши натижасида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисобланганида 4 млн. 50 минг сўмни ташкил этди.

Ҳолат юзасидан ҳар икки фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича суд органларига тақдим этилади.

Шунингнинг, овчиларнинг ов қуроллари мусодара қилиниб, суд қарори чиққунга қадар Ғаллаорол туман ИИБга вақтинча сақлаш учун топширилди.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1