Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 53

2023-02-23 12:33:01 Ким динимизда бўлмаган ишни пайдо қилса, у рад қилинади

Уммулмўминин Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кимки динимизда асли бўлмаган нарсани пайдо қилса, у албатта рад этилур"». Имом Муслимнинг ривоятида: "Кимки биз унга буюрмаган амални қилса, у албатта рад этилур”, дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Қирқ саҳиҳ ҳадис" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.6K views09:33
Ochish/sharhlash
2023-02-23 10:55:34
#Хориж_хабари
Шайх Зайд масжиди макети

Индонезияда Абу Дабидаги машҳур Шайх Зайд масжидининг кичик нусхаси қуриб битказилди. Марказий Явадаги масжид ҳажми бўйича Амирликларда жойлашган асл меъморий мажмуанинг 20 фоизига тенг. Янги масжид БААнинг марҳум Президенти Шайх Зайд бин Султон Наҳаён номини олади.
Дин ишлари вазирлиги вакили Акмал Салим Руҳаннинг сўзларига кўра, масжид қурилиши якуний босқичда бўлиб, у Рамазон ойи арафасида очилади.
Хабар қилинишича, масжид 10 000 намозхонни сиғдира олади.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
552 views07:55
Ochish/sharhlash
2023-02-23 09:25:48
Гувоҳлиги жаннатга васила бўладиган кишилар

Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
852 views06:25
Ochish/sharhlash
2023-02-23 09:12:58 Сизни алдашибди

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир ибодатгўй одам ҳақида эшитиб қолдим. Уни зиёрат қилиш учун бордим. У менга: «Эй Ибн Саммок, қайси шамоллар учирди?» деди. Мен: «Сиз ҳақингизда эшитиб, сизни зиёрат қилгим келди», дедим. У: «Сизга мен ҳақимда айтган одам сизни алдабди, мен ўзимни бошкалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, ҳақиқий бахтли одам – ҳалок бўлишдан олдин нажотга ҳаракат қилган одамдир», деди. Мен унинг гапларини эшитиб, йигладим. Кетиш олдидан унга: «Бирор ҳожатингиз борми, мен уни ўзимга шараф деб билиб, бажарардим», дедим. У: «Ким бу маконда ўтирса, ҳеч кимга ҳожати тушмайди», деди. Мен: «Сиздан Аллоҳ номи билан сўрайман, дунё ва охиратда нимани хоҳлайсиз?» дедим. У йиғлаб юбордида, «Ҳеч нарса хохламайман. Аммо Аллоҳ номи билан сўрадингиз, сизга айтаман. Бу дунёдан хохлайдиган нарсам - Аллоҳга итоат қилиш учун етарли кувват, ҳою ҳавасдан йироқ нафс ҳамда кўркув ва титроққа тўла калб. Охиратдан хоҳлайдиган нарсам - Роббимнинг: «Боравер, сени кечирдим», деганини эшитишдир», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.1K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-02-23 08:23:29
Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди

Айни вақтда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилган мурожаатида белгиланган вазифалар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида долзарб вазифалар, семестр якунлари таҳлили, таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2023-02-23 03:18:02
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
Қалбимизни кенг;
Қадримизни баланд;
Сўзимизни олий;
Ҳаётда муваффақиятли;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Қарзларимизга нажот;
Ризқимизга кенглик;
Кунимизга барака;
Бандаларига суюмли қилиб;
Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
Дунёда муборак;
Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амйин!
Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.4K views00:18
Ochish/sharhlash
2023-02-22 20:44:26
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Тошкент шаҳридаги масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди.
Шу пайтгача Янгиҳаёт туманидаги “Ниёзмат ота” масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Кенжа домла Бакиев Янгиҳаёт туманидаги “Қорасоқол ота” жоме масжидига имом-хатиб, шунингдек Учтепа туманидаги “Саид Ваққос ота” жоме масжиди имом хатиби бўлиб ишлаб келаётган Дониёр домла Файзуллаев Янгиҳаёт туманидаги “Бердиёр ота” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.

Аллоҳ таоло янги иш бошлаган имом-хатибларга улкан муваффақиятлар ва мусулмонларимизга қилаётган хизматларига беҳисоб ажрлар ато этсин!

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
815 views17:44
Ochish/sharhlash
2023-02-22 18:10:13
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ШАЪБОН 2 КУН
23 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 05:49
Қуёш - 07:07
Пешин - 12:41
Аср - 16:23
Шом - 18:08
Хуфтон - 19:24

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
1.5K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-02-22 15:01:28
#Хориж_хабари
Ўн минг доллар хайрия

Туркия жумҳурияти бир неча йиллардан буён Африкадаги мусулмон мамлакатларида мактаблар бунёд этиб, болаларнинг таълим олишига кўмаклашиб келаётган эди. Яқинда Туркияда содир бўлган кучли зилзила угандалик мактаб ўқувчиларини ҳам ташвишлантирди ва улар миннатдорлик сифатида хайрия тадбирларини ташкил этди.
Бошланғич мактаби директори Булянку Жамил Вамбининг айтишича, мактаб ўқувчилари танаффусда тамадди қилиш учун мўлжалланган пулларини ихлос билан хайрия қилишган.
Ўқувчилар тўплаган маблағларнинг умумий миқдори 10 минг доллардан ошди, дея хабар беради Anadolu агентлиги.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.6K views12:01
Ochish/sharhlash
2023-02-22 13:34:05 #ҲАДИС
Одам фарзандининг тақдири онасининг корнида эканида битилиши

Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Бизга барча ишлари ва сўзлари рост бўлган ва ишончлилиги тасдиқланган зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Албатта, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун давомида томчи сув (нутфа) ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат лахта қон (алақа) ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт бир парча гўшт (музға) ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу инсоннинг тақдирига тўрт нарсани: ризқи, ажали, амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш буюрилади. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаннат ўртасида бир қулочгина масофа қолади. Шунда унинг тақдирига ёзилгани амалга ошиб, у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўядида, дўзахга киради. Яна бировингиз дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаханнам ўртасида бир қулочгина масофа қолади. Шунда унинг тақдирида ёзилган иш амалга ошиб, у инсон жаннат аҳли амалини қиладида, жаннатга киради» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Қирқ саҳиҳ ҳадис" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.7K views10:34
Ochish/sharhlash