Get Mystery Box with random crypto!

#Хориж_хабари Шайх Зайд масжиди макети Индонезияда Абу Дабида | MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари
Шайх Зайд масжиди макети

Индонезияда Абу Дабидаги машҳур Шайх Зайд масжидининг кичик нусхаси қуриб битказилди. Марказий Явадаги масжид ҳажми бўйича Амирликларда жойлашган асл меъморий мажмуанинг 20 фоизига тенг. Янги масжид БААнинг марҳум Президенти Шайх Зайд бин Султон Наҳаён номини олади.
Дин ишлари вазирлиги вакили Акмал Салим Руҳаннинг сўзларига кўра, масжид қурилиши якуний босқичда бўлиб, у Рамазон ойи арафасида очилади.
Хабар қилинишича, масжид 10 000 намозхонни сиғдира олади.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh