Get Mystery Box with random crypto!

#ҲАДИС Одам фарзандининг тақдири онасининг корнида эканида бит | MuslimShosh.uz

#ҲАДИС
Одам фарзандининг тақдири онасининг корнида эканида битилиши

Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Бизга барча ишлари ва сўзлари рост бўлган ва ишончлилиги тасдиқланган зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: «Албатта, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун давомида томчи сув (нутфа) ҳолида амалга ошади. Сўнг худди шунча муддат лахта қон (алақа) ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт бир парча гўшт (музға) ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу инсоннинг тақдирига тўрт нарсани: ризқи, ажали, амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш буюрилади. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаннат ўртасида бир қулочгина масофа қолади. Шунда унинг тақдирига ёзилгани амалга ошиб, у дўзах аҳлининг амалини қилиб қўядида, дўзахга киради. Яна бировингиз дўзах аҳлининг амалларини қилиб юради, ҳатто у билан жаханнам ўртасида бир қулочгина масофа қолади. Шунда унинг тақдирида ёзилган иш амалга ошиб, у инсон жаннат аҳли амалини қиладида, жаннатга киради» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Қирқ саҳиҳ ҳадис" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh