Get Mystery Box with random crypto!

Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди Ай | MuslimShosh.uz

Диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди

Айни вақтда “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилган мурожаатида белгиланган вазифалар, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” доирасида долзарб вазифалар, семестр якунлари таҳлили, таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar