Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 55

2023-02-21 03:41:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

#Кун_ҳикмати

 Саодат эшиги фақат ичкаридан очилади, яъни инсон ички дунёсини тўғрилабгина саодатга эришади .

Кунингиз бахту саодатли ўтсин! Энг ёқимли хушхабарлар сизни кутсин!



┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.4K views00:41
Ochish/sharhlash
2023-02-20 17:55:13
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 30 КУН
21 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими


Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 05:52
Қуёш - 07:10
Пешин - 12:41
Аср - 16:21
Шом - 18:05
Хуфтон - 19:22

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
1.1K views14:55
Ochish/sharhlash
2023-02-20 16:07:02 КУЛГИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кулгини камайтир. Зотан, кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".

#Шарҳ: Демак, беҳуда, ноўрин кулавериш инсоннинг қалбини ўлдирар экан, бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ноқулай ҳолатни бошқа халқлар ҳам маданиятсизлик ҳисоблайдилар. Зотан, ҳар бир нарса меъёрида бўлиши лозим.
Ислом меъёридаги кулгини ман қилган эмас. "Мишкотул масобийҳ" номли китобда келтирилган ривоятда Аблуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қалбларидаги иймон тоғдан катта бўлса ҳам кулар эдилар", деганлар.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кулгини кўпайтирманглар, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".

#Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг сал бошқачароқ шаклидир.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобаларининг олдига чиқдилар. Улар кулишиб, гаплашиб ўтиришарди. Шунда у зот:
"Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар мен билган нарсани билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз", дедилар-да, қайтиб кетдилар. У қавмни йиғлатдилар.
Шунда Аллоҳ азза ва жалла ваҳий юбориб:
"Эй Муҳаммад! Нега бандаларимни ноумид қиласан?" деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келиб:
"Хушнуд бўлинглар! Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар" дедилар".

#Шарҳ: Ушбу ҳадисдан ўрганишимиз керак бўлган жиҳат шуки, одамларни ноумид қилиш, ҳадеб қўрқитавериш, салга "дўзахга тушасан, фалон бўласан", деявериш тўғри эмас экан.
Балки одамларга хушхабар бериб, енгиллик билан, уларни жаннатга, савобга қизиқтириб тарғиб қилиш керак экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қўрқитишга, ноумид қилишга оид гаплар билан кифояланганлари учун Аллоҳ таоло у зотни қайтиб бориб, саҳобаларга башорат берувчи гапларни ҳам айтишга амр қилди.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.5K views13:07
Ochish/sharhlash
2023-02-20 14:12:49 ҲАЖДАН ҚАЙТГАНДАН КЕЙИНГИ МАРОСИМЛАРГА ПУЛИ БЎЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Ҳаж сафарига бориш учун етарли маблағи бўлсаю, лекин ҳаждан қайтгандан кейин бўладиган маросимлар учун ортиқча пули бўлмаса, токи маросимларга ҳам етадиган пули бўлгунча ҳаж сафарини кечиктириб туриш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби ҳолатларга ўта жоҳиллигимиз сабабли етиб келдик. Мусулмон одам қандайдир қилиш-қилмаслиги ихтиёрий бўлган ишлар сабабидан фарз ёки вожибни кечиктириши асло тўғри эмас. Шунинг учун бундай ҳолатда ҳажга бориш фарз бўлади, бормаса гуноҳкор бўлади. Китобларда ҳаж амалининг фарз бўлиши учун киши йўлга қодир бўлишидан ташқари фақат аҳли-аёлига қайтиб келгунга қадар нафақасини ташлаб кетиши шарт қилинган. Ҳаж ёки умра ибодатига боришдан олдин ёки бориб келганидан сўнг шукрона тариқасида ёзиладиган эҳсон дастурхони эса қодир бўлганлар учун ихтиёрий бўлиб, агар бу ишлар кишиларни фарз ёки суннат ибодатларни бажаришдан тўсадиган бўлса ёки кишиларни машақатга соладиган бўлса, бундай одатларни тарк қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K views11:12
Ochish/sharhlash
2023-02-20 12:08:50 «НАРСАЛАР ЯРАТИЛИШИ ҲАҚИДА »

#Иймон

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
– «У киши ўғлига: «Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:
– «Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса — Қаламдир. У Зот унга:
– «Ёз», деди.
– «Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди.
– «Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз» деди», деганларини эшитганман. Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:
– «Ким мана шундан бошқа (ақийда)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман», деган».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Улуғ саҳобийлардан бўлмиш Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу мўминлик ва оталик бурчларини адо этиб, ўз ўғилларига дарс бермоқдалар.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.7K views09:08
Ochish/sharhlash
2023-02-20 09:30:19
Мунофиқ кимса сизни баланд овозда мақтайдида, жим туриб хиёнат қилади.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.8K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-02-20 08:10:59
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"Учта нажот берувчи амаллар, учта ҳалок этувчи амаллар, учта даража бўлувчи амаллар ва учта каффорат бўлувчи амаллар бордир.

Қутқарувчи амаллар: Аллоҳ таолодан яширинча ва ошкора қўрқиш, бойлик ва камбағалликда мўътадил бўлиш, розилик (ғазаб келмаган) ва ғазаб келганида ҳам адолатли бўлиш.

Ҳалок этувчи амаллар: ўта бахиллик, ҳавои нафсга эргашиш, кишининг ўзидан ажабланиши (яъни, ғурурланиш).

Даража бўлувчи амаллар: саломни ошкора қилиш, (очларни) таомлантириш, одамлар ухлаётган кечаларда намоз ўқиш.

Каффорат бўлувчи амаллар: қийин ҳолатларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, жамоат намозларига пиёда юриб бориш ва намоздан кейин намозни кутиш".

"Охират кунига таёргарлик" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2023-02-20 07:28:41
Мана, сен истаган кишилар!

Масрук айтади: «Бир киши «Дунёдан юз ўгирган зохидлар, охиратга рағбат қилган орифлар қаерда?» деб сўради. Ҳеч ким индамагач, «Наҳот шундай одамлар қолмаган бўлса?» деди. Ибн Умар унинг бу гапини эшитиб, кўлидан ушлаб Набий алайҳиссалом, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрларига олиб бориб, «Мана, сен истаган кишилар!» деди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2023-02-19 20:02:57
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАЖАБ 29 КУН
20 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими


Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 05:53
Қуёш - 07:12
Пешин - 12:42
Аср - 16:20
Шом - 18:04
Хуфтон - 19:20

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
2.8K views17:02
Ochish/sharhlash
2023-02-19 12:44:11
#тарихий_ташриф

Давлатимиз Раҳбарининг жорий йил 17 февралда Бухоро вилоятига расмий ташрифи асносида Мир Араб олий мадрасасининг фаолияти билан танишиб, талаба ва ўқитувчилар билан суҳбат уюштирилди.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.2K views09:44
Ochish/sharhlash