Get Mystery Box with random crypto!

Сизни алдашибди Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир ибодатгў | MuslimShosh.uz

Сизни алдашибди

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир ибодатгўй одам ҳақида эшитиб қолдим. Уни зиёрат қилиш учун бордим. У менга: «Эй Ибн Саммок, қайси шамоллар учирди?» деди. Мен: «Сиз ҳақингизда эшитиб, сизни зиёрат қилгим келди», дедим. У: «Сизга мен ҳақимда айтган одам сизни алдабди, мен ўзимни бошкалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, ҳақиқий бахтли одам – ҳалок бўлишдан олдин нажотга ҳаракат қилган одамдир», деди. Мен унинг гапларини эшитиб, йигладим. Кетиш олдидан унга: «Бирор ҳожатингиз борми, мен уни ўзимга шараф деб билиб, бажарардим», дедим. У: «Ким бу маконда ўтирса, ҳеч кимга ҳожати тушмайди», деди. Мен: «Сиздан Аллоҳ номи билан сўрайман, дунё ва охиратда нимани хоҳлайсиз?» дедим. У йиғлаб юбордида, «Ҳеч нарса хохламайман. Аммо Аллоҳ номи билан сўрадингиз, сизга айтаман. Бу дунёдан хохлайдиган нарсам - Аллоҳга итоат қилиш учун етарли кувват, ҳою ҳавасдан йироқ нафс ҳамда кўркув ва титроққа тўла калб. Охиратдан хоҳлайдиган нарсам - Роббимнинг: «Боравер, сени кечирдим», деганини эшитишдир», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh