Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 50

2023-02-27 14:24:04 CАДАҚАНИНГ САЛМОҒИ

Абу Заррдан:«Аллоҳнинг Расули (с.а.в) камбағал саҳобаларга дедилар: «Аллоҳ (яхшилик қилиш имкониятини бойларга берди-ю) сиз фақирларга садақа қилинадиган ҳеч нарса қолдирмади, деб ўйлайсизми?
(Билингки), тасбеҳнинг ҳар бир сўзида садақа савоби бор. Ҳар бир такбирга бир са- дақа савоби берилади. Ҳамд айтиш ҳам садақадир.
Айтилган ҳар бир «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасига бир садақа мукофоти берилади. Одамларни яхшиликка йўллаш ҳам, ёмон- ликдан қайтариш ҳам садақадир.
Аёли билан яқинлик қилган эркакка ҳам садақа савоби берилади».
Саҳобалар таажжубланиб сўрадилар: «Ё Расулуллоҳ, шаҳватини қондирган киши ҳам савобга эришадими?»
«Албатта! Шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳга ботмасмиди? (Оила зинодан зарар кўрмасмиди?) Шунинг учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришда ҳам садақа савоби бордир», деб жавоб бердилар Пайғамбар алайҳиссалом».

Муслим ривояти
"Саодат асри ривоятлари" китобидан

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.5K viewsedited  11:24
Ochish/sharhlash
2023-02-27 12:06:02
#Хориж_хабари
Кўкаламзорлаштириш лойиҳаси

Саудия Арабистони расмийлари Масжидул Ҳаром ҳовлиларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳасини ишга туширди. Ижтимоий тармоқларда Масжидул Ҳаромнинг яшил майдонлари акс этган видеолар тарқади, деб ёзади IslamNews.
Лойиҳа ижодкорлари ободонлаштириш ишлари зиёратчиларга ҳалал бермаслигини таъкидлашди. Улар кўкаламзорлаштириш ишларида ҳаво алмашинувини яхшилашга хизмат қилувчи, ҳашаротларни ўзида жамламайдиган ўсимликлар танлаб олиниб, экилаётганини қайд этишди.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.5K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-02-27 10:21:02
Ҳаё киламан

Суфён ибн Уяйна айтади: «Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Каъбага кирган эди, у ерда Солим ибн Абдуллоҳни кўриб, «Мендан ҳожатингизни сўранг», деди. Солим: «Мен Аллоҳнинг уйида У Зотдан бошқадан бир нарса сўрашга ҳаё қиламан», деди. Солим Каъбадан чиққач, Ҳишом унинг орқасидан кетди. Унга етиб олгач, «Мана, Каъбадан чикдингиз, энди ҳожатингизни сўранг», деди. Солим: «Дунё ҳожатлариданми ё охират ҳожатлариданми?» деган эди, Ҳишом «Дунё ҳожатларидан», деб айтди. Солим ибн Абдуллоҳ: «Мен дунёни унинг Эгаси бўлган Зотдан сўрамадим, энди қандай қилиб унинг эгаси бўлмаган одамдан сўрайман?» деб, бошқа гапга ўрин қолдирмади».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.7K views07:21
Ochish/sharhlash
2023-02-27 08:40:07 #ҲАДИС
Сизларни нимадан қайтарсам, ўшандан қайтинг

Абу Ҳурайра Абдурраҳмон ибн Сахр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бундай деганларини эшитдим: “Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан қайтинглар. Нимага буюрган бўлсам, имкон қадар ўша амални бажаринглар. Сизлардан аввалгиларни ўз пайғамбарларига кўп савол ришлари ва хилоф иш қилишлари ҳалок қилган" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

"Қирқ саҳиҳ ҳадис" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.7K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2023-02-27 06:01:00
#Рамазонга_24_кун_қолди

Рўза инсонни ҳалол-покликка даъват этади, унинг қалбини ғуборлардан тозалайди.

Рамазон ойларнинг султонидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ойларнинг энг афзали Рамазондир» (Имом Табароний ривояти), деганлар. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги китоби, қиёматгача боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиза каломи Қуръони каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир. Аллоҳ таоло айтади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185). Қадро сурасида эса: «Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (1-оят) дея марҳамат қилинади.

Аллоҳим, барчамизни ушбу РАМАЗОНГА етказсин.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K viewsedited  03:01
Ochish/sharhlash
2023-02-27 03:06:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ

БАХТ БУ...

Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.

Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.




Барчангизга ҳалол ризқ, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида ҳамроҳ бўлсин!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.2K views00:06
Ochish/sharhlash
2023-02-26 18:10:12
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ШАЪБОН 6 КУН
27 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 05:43
Қуёш - 07:01
Пешин - 12:41
Аср - 16:27
Шом - 18:13
Хуфтон - 19:28

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
2.6K views15:10
Ochish/sharhlash
2023-02-26 13:21:59 #Хориж_хабари

Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам савдо қилган бозор харобалари топилди

Саудиялик олимлар жамоаси Арабистон ярим оролидаги Исломнинг илк даврида савдо майдони бўлиб хизмат қилган энг йирик қадимий бозор харобаларини топди.
Олимларнинг таъкидлашича, Ҳабаш бозори мавсумий савдо маркази бўлиб, у Ражаб ойининг биринчи кунида бошланган ва саккиз кун давом этган. Бозор эрамизнинг 813 йилигача ишлаган.
Қирол Абдулазиз номидаги Тадқиқот ва архив фонди Бош котиби Фаҳд Самарийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ҳабаш бозори ҳақидаги маълумотларни тарихий манбалардан излаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Антиқа ярмарка харобаларини қидириш бўйича экспедиция аъзоси Абдуллоҳ Заҳранийнинг сўзларига кўра, олимлар 40 йил давомида унинг жойлашган жойини аниқлашга ҳаракат қилишган ва энди муваффақиятга эришди. Бунинг учун улар архивларни титкилаб, ўша даврдаги карвон йўлларини тиклашлари ва кейин ўзлари шу йўллар бўйлаб боришлари керак эди.
Тарихчиларнинг фикрига кўра, Ҳабаш бозори Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг таржимаи ҳолларида қайд этилган, у зот бу ерда ваҳий келмасдан илгари савдо қилганлар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-02-26 06:33:02
#Рамазонга_25_кун_қолди

Ислом беш асос устига қурилгани ҳақида
Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: "Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг Расули, деб гувоҳлик бериш; намозни қоим қилиш; закотни адо этиш; Байтул- лоҳни ҳаж қилиш; Рамазон рўзасини тутиш”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим, барчамизга ушбу РАМАЗОНГА етказсин.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.1K views03:33
Ochish/sharhlash
2023-02-26 03:22:02
Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
ХАЙРЛИ ТОНГ
#Дуо

Эй Аллоҳим! Сен ҳидоят қилган кишилар қаторида мени ҳам ҳидоят қил, Сен уларга офият берган кишилар қаторида менга ҳам офият бер, Ўзинга яқин қилган бандаларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин қил, менга берган (неъматларингни) баракали қил, Сен ҳукм қилган нарсаларнинг ёмонлигидан мени сақла, албатта, Сен ҳукм қиласан ва Сенга қарши ҳукм қилинмас, Сен дўст тутган киши зинҳор хор бўлмас, ва Сен душман тутган киши ҳаргиз азиз бўлмас. Парвардигоро! Сен Баракотли Буюк ва Олий зотсан.


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.9K views00:22
Ochish/sharhlash