Get Mystery Box with random crypto!

Musayev_Sunnatillo (yurist)

Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist) M
Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist)
Kanal manzili: @musayev_s_s
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 542
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда фуқаролик, оилавий, нотариал ҳаракатлар, янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ижтимоий муносабатларига оид маълумотлар бериб борилади!

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 12:01:05
АЛИМЕНТ ОЛАЁТГАН ОНАГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛАДИМИ.

САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Хозирда турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, олинган алиментлар оиланинг бир ойлик ўртача жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинади деб кўрсатилган.

Юқоридаги нормага кўра, олинган алимент оилага бола пули берилиши учун даромад сифатида хисобга олиниши тўғри лекин, низомда алимент олингани учун бола пули берилмайди дейилган жойи йўқ. Ўша олинган алиментни оилангизни бошқа даромадлари билан қўшиб хисоблаганда киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса бўлди, низомнинг бошқа талабларидан келиб чиқиб бола пули берилиши мумкин.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
785 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 09:03:17
КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан ёш оила сифатида кредитга уй олмоқчи эдик. Мени ёшим 25 да турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг хам алоҳида шартлари борми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига илова қилиб келтирилган нормага асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл хамда бева эркак ёки бева аёллар киритилиши белгиланган. Демак, ҳар қандай ҳолатда хам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Юқоридаги асос бўйича, турмуш ўртоғингиз 32 ёшда бўлганлиги сабабли айни дамда сизлар ёш оилалар рўйхатига киритилмайсизлар ва айнан ёш оилаларга бериладиган имтиёзли шартлар билан кредитга уй-жой ололмайсизлар.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
175 views06:03
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:35:55
Мактаб директори лавозимини эгаллаш масаласида

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиб, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади ҳамда лавозимга тайинланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
273 views04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:25:09
Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

САВОЛ;

Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

ЖАВОБ;

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз. Ўз навбатида у хам сиздан моддий манфаатдор бўлолмайди.

Нафақат шаърий никоҳда, қонуний никоҳда бўлса хам қонуний никоҳ давомида эр-хотин биргаликда мол-мулк сотиб олмаган бўлса улар бир биридан нимадир талаб қилолмайди. Талаб қилиши хам мумкин лекин қонунан ундириб ололмайди.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
383 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:02:40
2022 йилнинг биринчи олти ойлик ҳолатига кўра , ФҲДЙ органлари томонидан республика бўйича 20 798 та ажрим қайд этилган. Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 700 тага кўпайган.

Ажримлар сони ҳудудлар кесими бўйича қуйидаги ҳолат қайд этилган:

-Самарқанд вилояти – 368 та;
-Фарғона вилояти – 793 та;
-Қашқадарё вилояти – 368 та;
-Андижон вилояти – 800 та
(энг юқори);
-Сурхондарё вилояти – 353 та;
-Наманган вилояти – 706 та;
-Тошкент вилояти – 693 та;
-Тошкент шаҳри – 732 та;
-Бухоро вилояти – 184 та;
-Жиззах вилояти – 248 та;
-Қорақалпоғистон Р. – 76 та;
(энг паст)
-Хоразм вилояти – 176 та;
-Навоий вилояти – 109 та;
-Сирдарё вилояти – 206 та.

Шулардан:

Cудларнинг тегишли қарорларига асосан - 14 986 та;Ўзаро розилик асосида - 5 812 та ажрим ҳолати қайд этилди.

Умумий статистикага кўра, оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошган.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
405 views09:02
Ochish/sharhlash
2022-08-25 09:01:35
БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР.

САВОЛ;
Мен ўқитувчиман. Бир ўқувчимнинг ота-онаси фарзандини мактабга юбормаябди. Шундай ота-оналарга қонунчиликда жавобгарлик борми ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (300 000)нинг ўн баравари (3 000 000)дан ўн беш баравари (4 500 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

Шундан келиб чиқиб бу масалада қонунчилик ижросини назорат қиладиган органларга шикоят қилинса бўлади

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
147 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:50:11 ​​Ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилинади

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда бюрократияни қисқартириш, коррупциявий ва инсон омили аралашувига барҳам бериш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларини автоматлаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш каби давлат хизматларини кўрсатиш бундан бир неча йил аввал давлат хизматлари марказлари орқали “ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш бошланган.
Бугунги кунда, мазкур жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 20 апрель 2022 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Бироқ, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари мониторинг қилинганда улар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётганлиги аниқланди.
Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.
Шу боисдан, Адлия вазирлиги томонидан рухсат бериш соҳасида ягона амалиётни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси (ID–66480) ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига (project.gov.uz ID–66480) жойлаштирилди.
Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.
Бу эса қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни ҳамда ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этилишига хизмат қилади.


Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s 

Telegram  | Instagram  | TikTok |
192 views04:50
Ochish/sharhlash
2022-08-25 07:01:03 ​​Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

—кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

—ариза;

—тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

—таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

—«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган оилалар фарзандлари учун);

—биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади. 

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

—чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

—тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатма:Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s 

Telegram  | Instagram  | TikTok |
1.2K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-24 14:03:42 ​​ Хусусий корхона қандай очилади?

Ассалому алайкум мен хўжалик учун сўда ишлаб чиқариш мақсадида барча жихозларни ускуналарни цехимга ўрнатдим. Ҳозирда ишлашга тайёрман. Мен ўз ўз фаолиятимни хусусий корхода шаклида очсам бўладими? Мен бир ўзимман шериклар йўқ. Аммо ишчиларим бор.

ЖАВОБ:

Албатта сиз ўз фаолиятингизни хусусий корхона шаклида очиб юритишингиз мумкин. Сиз Хусусий корхонани қандай ташкил қиласиз тушунтираман. 

1. Давлат рўйхатидан ўтиш икки ҳил шаклда бўлади. 
- мустақил равишда my.gov.uz сайти орқали 
- Давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюриш орқали.

2. Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ариза
- устав 
- электрон рақамли имзо.

Рўйхатдан ўтиш вақти: 30 дақиқа.

Хусусий корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.

Сиз корхонанинг фаолиятини шахсан бошқаришингиз керак бўлади. Бошқарув ваколатларини ёлланган шахсга тақдим эта олмайсиз яъни бошқа одамни директор қилиб қўя олмайсиз.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s 

Telegram  | Instagram  | TikTok |
767 views11:03
Ochish/sharhlash
2022-08-24 10:05:01 ​​ Bizning tashkikotda barcha xodimlar metallolom topshirishimiz kerakligini aytishdi. Shu to’grimi

Бу мутлақо ғайриқонунийдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига кўра (https://lex.uz/docs/3730223) барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйишлари шартлиги белгиланган

Агар мансабдор шахслар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача (30 миллион) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 51-моддаси). 

Агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (45 миллион) миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (ЖК 148-2-моддаси).

Янада кўпроқ маълумот олиш учун  @Musayev_s_s 

Telegram | Instagram | TikTok |
948 views07:05
Ochish/sharhlash