Get Mystery Box with random crypto!

Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

САВОЛ;

Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

ЖАВОБ;

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз. Ўз навбатида у хам сиздан моддий манфаатдор бўлолмайди.

Нафақат шаърий никоҳда, қонуний никоҳда бўлса хам қонуний никоҳ давомида эр-хотин биргаликда мол-мулк сотиб олмаган бўлса улар бир биридан нимадир талаб қилолмайди. Талаб қилиши хам мумкин лекин қонунан ундириб ололмайди.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |