Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилнинг биринчи олти ойлик ҳолатига кўра , ФҲДЙ органлар | Musayev_Sunnatillo (yurist)

2022 йилнинг биринчи олти ойлик ҳолатига кўра , ФҲДЙ органлари томонидан республика бўйича 20 798 та ажрим қайд этилган. Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 700 тага кўпайган.

Ажримлар сони ҳудудлар кесими бўйича қуйидаги ҳолат қайд этилган:

-Самарқанд вилояти – 368 та;
-Фарғона вилояти – 793 та;
-Қашқадарё вилояти – 368 та;
-Андижон вилояти – 800 та
(энг юқори);
-Сурхондарё вилояти – 353 та;
-Наманган вилояти – 706 та;
-Тошкент вилояти – 693 та;
-Тошкент шаҳри – 732 та;
-Бухоро вилояти – 184 та;
-Жиззах вилояти – 248 та;
-Қорақалпоғистон Р. – 76 та;
(энг паст)
-Хоразм вилояти – 176 та;
-Навоий вилояти – 109 та;
-Сирдарё вилояти – 206 та.

Шулардан:

Cудларнинг тегишли қарорларига асосан - 14 986 та;Ўзаро розилик асосида - 5 812 та ажрим ҳолати қайд этилди.

Умумий статистикага кўра, оилавий ажримлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошган.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |