Get Mystery Box with random crypto!

​​ Bizning tashkikotda barcha xodimlar metallolom topshirishi | Musayev_Sunnatillo (yurist)

​​ Bizning tashkikotda barcha xodimlar metallolom topshirishimiz kerakligini aytishdi. Shu to’grimi

Бу мутлақо ғайриқонунийдир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарорига кўра (https://lex.uz/docs/3730223) барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйишлари шартлиги белгиланган

Агар мансабдор шахслар томонидан юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача (30 миллион) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 51-моддаси). 

Агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача (45 миллион) миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади (ЖК 148-2-моддаси).

Янада кўпроқ маълумот олиш учун  @Musayev_s_s 

Telegram | Instagram | TikTok |