Get Mystery Box with random crypto!

Musayev_Sunnatillo (yurist)

Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist) M
Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist)
Kanal manzili: @musayev_s_s
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 542
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда фуқаролик, оилавий, нотариал ҳаракатлар, янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ижтимоий муносабатларига оид маълумотлар бериб борилади!

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-18 15:15:46
БОЛА ПАРВАРИШИДАГИ АЁЛЛАРГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗ БЕРИЛГАН.

09.02.2022 йил куни ЎРҚ–752-сон “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Ушбу Қонунга асосан, Меҳнат кодекси 234-моддасининг бешинчи қисмига ўзгариш киритилган бўлиб, киритилган ўзгаришга кўра аёлнинг бола парвариши таътилида бўлган вақти хаммаси бўлиб 6 йил давомида меҳнат стажига қўшилиши белгиланган.

Олдинги тартибга кўра бу муддат 3 йил қилиб белгиланган эди.


Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
119 views12:15
Ochish/sharhlash
2022-08-18 12:58:21
ЧЕТ ЭЛГА ИШЛАШГА КЕТАЁТГАНЛАРГА 10 000 000 СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ.

01.03.2022 йил кунги ПҚ–149-сон Президент қарори билан;

2022 йил 1-мартдан “дафтарлар”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга ПҚ 4829-сон қарорда назарда тутилган тартибда 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.

Юқорида кўрсатилган "дафтарлар" деганда аёллар дафтари, ёшлар дафтари ва темир дафтарлар тушунилади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
37 views09:58
Ochish/sharhlash
2022-08-17 13:01:52 КИМЛАР ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДА ГУМОНЛАНУВЧИ СИФАТИДА УШЛАБ ТУРИЛИШИ МУМКИН.

САВОЛ:
ИИБ ҳодимлари бир танишимни жиноят содир этишда гумон қилиб ушлаб турибди. Лекин танишим қанақадир жиноятга алоқадор деб ўйламайман. ИИБ ҳодимлари қандай ҳолларда фуқароларни жиноятда гумон қилиб ушлаб туриши мумкин ?

ЖАВОБ:
Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан, жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ушлаб турилиши мумкин:

1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;

2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;

3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;

4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса.

Манашу асослардан бири мавжуд бўлганида шахс жиноят содир қилганликда гумон қилиниб, ушлаб турилиши мумкин. Кўрсатилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда шахс асоссиз ушлаб турилиши мумкин эмас. Сабабсиз ушлаб туришга бирор-бир тизим ҳақли хам эмас. Агар ўша танишингиз юқоридаги асослардан бирортаси бўлмаса хам асоссиз ушлаб турилганлиги маълум бўлса, юқори турувчи органларга ёки судга шикоят қилинса бўлади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
168 viewsedited  10:01
Ochish/sharhlash
2022-08-17 09:29:06
Бизни “Маҳалла” радио канали орқали ҳам кузатиб боринг. Қонунчиликдаги янгиликлардан бахраманд бўлинг.

САВОЛ: Мен оилавий поликлиникада патронаж хамшираман. Бизга йил бошида мажбурий обуна белгилаб тўлов қилдирди. Лекин шу пайтгача биронта газета олганимиз йук. Айтингчи, иш жойларида мажбурий обунага рухсат этилганми?

ЖАВОБ: видеода!

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
307 views06:29
Ochish/sharhlash
2022-08-17 09:18:30
Бола пули олиш учун аризани болани отаси хам топшириши мумкинми ?

САВОЛ:
Бола пули олиш учун мурожаат қилганимда, Сиз бу ерда рўйхатда турмас экансиз деб аризамни рад қилишди. Мен хали пропискамни келин бўлиб тушган ҳонадонимга кўчирмаганман. Шу аризани мени ўрнимга турмуш ўртоғим ёзиб топширса хам бўладими ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзоларидан бири болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза топшириши мумкинлиги кўрсатилган. Демак турмуш ўртоғингиз хам бемалол ариза топшириши мумкин.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
153 views06:18
Ochish/sharhlash
2022-08-17 07:12:30
Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади!

САВОЛ;
Яқинда ишдан бўшадим лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларим масаласи нима бўлади энди ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан сиз 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация талаб қилишга 100% ҳаққингиз бор. Иш берувчи эса сизга мазкур пуллик компенсацияни тўлаши шарт. Агар иш берувчи юқорида кўрсатилган пуллик компенсацияни тўлаб бермаса судга шикоят қилиб ундириб олсангиз бўлади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
64 views04:12
Ochish/sharhlash
2022-08-17 05:57:30
Мустақиллик байрамида барча учун кетма-кет 4 кун дам олиш куни

Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Яъни:

1 сентябрь — Мустақиллик байрами;

2 сентябрь — жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябр — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун ҳам 5 сентябр — душанбадан дарслар бошланишини айтгандик.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
856 views02:57
Ochish/sharhlash
2022-08-15 15:38:33 СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.

САВОЛ;
Мен субсидия орқали уй-жой олмоқчи эдим. Шунинг учун мен қандай хужжатлар тайёрлашим керак бўлади ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан ариза берувчи субсидия асосида уй-жой олиш учун қуйидаги хужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади;

Булар;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси ва фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;

белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);

ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
231 views12:38
Ochish/sharhlash
2022-08-15 14:37:33
МАЪЛУМОТ УЧУН

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга кўра,

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

Эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Меҳнат стажи юқорида кўрсатилган муддатлардан кам бўлган фуқароларга пенсия, уларнинг ишлаган иш стажига мутаносиб равишда тайинланади. Яни, стажи тўлиқ бўлган фуқароларга 10 сўм пенсия тайинланса, стажи тўлиқ бўлмаганларга унинг ишлаган стажига қараб 7, 6 ёки 5 сўм тайинланади...

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
668 views11:37
Ochish/sharhlash
2022-08-15 12:35:33
Аёлнинг ҳомиладорлик даврида эр судга ажрашиш учун ариза бериши мумкинми ?

Савол;

Мен ҳомиладорман. Оиламда нотинчлик ва турмуш ўртоғим келишмовчиликлар сабабли мен билан ажрашмоқчи бўлмоқда. Мен ажралишга қаршиман. Мени розилигимсиз турмуш ўртоғим судга ариза бериши мумкинми ?

Жавоб;

Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотиннинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган. Демак турмуш ўртоғингиз кўрсатилган муддат ичида суддан ажралишни талаб қилишга ҳақли эмас.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
841 views09:35
Ochish/sharhlash