Get Mystery Box with random crypto!

Musayev_Sunnatillo (yurist)

Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist) M
Telegram kanalining logotibi musayev_s_s — Musayev_Sunnatillo (yurist)
Kanal manzili: @musayev_s_s
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 542
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда фуқаролик, оилавий, нотариал ҳаракатлар, янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ижтимоий муносабатларига оид маълумотлар бериб борилади!

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-15 10:24:06
ГАЗГА ҚАЙТА УЛАНГАНДА ҚАНЧА ТЎЛОВ ТЎЛАНАДИ

Савол;

Қарздорлиги борлиги сабабли газ тармоғидан узиб қўйилган хўжалик қайта газга уланиш учун жарима тўлаши қонунийми ?

Жавоб;

Вазирлар Маҳкамаснинг 2018 йилдаги 22-сон қарорига 2-илова қилиб келтирилган "Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари"нинг 99-бандига кўра, қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган БҲМ(300 минг сўм)нинг 2 баравари (600 000 сўм) миқдорида ҳақ ундирилади деб кўрсатилган.

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.

Яъни, хозирги кунда янги ўрнатилаётган газ хисоблаш ускунаси хисобингизда пул тугаса автоматик ўчиб қолади ва Сиз қайта тўлов қилиб газни ёққанингизда, Сиздан юқоридаги каби БҲМнинг икки баравари ундирилмайди.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
1.3K views07:24
Ochish/sharhlash
2022-08-13 13:01:40
МАЛУМОТ УЧУН

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
1.3K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-08-13 10:48:50
ҚАНДАЙ ОИЛАЛАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" ги низомга асосан;

2022 йилдан бошлаб — оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдори (498 минг сўм)дан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади деб кўрсатилган.

Яъни, сизни оилангизни расмий даромади оила аъзоларингиз сонига бўлинганида киши бошига 498 минг сўмдан ошиб кетмаса демак оилангиз кам таъминланган оила хисобланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
836 views07:48
Ochish/sharhlash
2022-08-12 08:21:27
Устама тўловлари рағбатлантиришми, ёки йўқми?

Меҳнат кодексининг 180-моддаси 3-қисмига асосан,
“иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди” дейилган.

Яъни ушбу нормага мувофиқ, устама тўловлари ҳам рағбатлантириш чораси ҳисобланмаслиги кўрсатилган.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчисига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

лавозим маошига қўшимча устамалар;

пул мукофоти;

навбатдан ташқари малака даражасини бериш;

миннатдорчилик эълон қилиш;

қимматбаҳо совға, эсдалик ёки кўкрак нишони ёхуд ёрлиқ билан мукофотлаш.

Яъни, янги қонунга асосан устама тўловлари 2022 йил 10 ноябрдан бошлаб давлат фуқаролик хизматчилари учун рағбатлантириш ҳисобланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
703 views05:21
Ochish/sharhlash
2022-08-12 07:05:32
КИМЛАРГА ТЕКИНГА УЙ-ЖОЙ БЕРИЛАДИ ?

“Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан;

Қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади.

Фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
1.3K views04:05
Ochish/sharhlash
2022-08-11 16:30:46 ҲАМ ДЕКРЕТ ПУЛИ ҲАМ ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?

Ассаломалекум! Мен 2020- йил сентябрь ойидан бошлаб институтда укитувчи лавозимида ишлайман. Хозирда 30 хафталик хомиладорман. Декрет таътилига чикиш тартиби кандай булади? Хар йили июль ойида мехнат таътилига чикамиз ва отпускной пули оламиз. Декрет таътили пулидан ташкари мехнат таътили пулини ололаманми? Кадрлар булимидан сурасам, сиз танловдан утмагансиз шунга мехнат таътили пули олмайсиз деди. Лекин менга танлов эълон килинмаган хам эди.

ЖАВОБ:

Меҳнат Кодексининг 143-моддасига мувофиқ меҳнат таътили бериладиган иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади

Бу вазиятда бугалтерингизни фикирлари асоссиз. Яъни сиз бу вазиятда меҳнат таътили олишга ҳақлисиз. Ва меҳнат таътилингиз даврида ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Мазкур ҳолатда сизни меҳнат таътилини қачон олишга ҳуқуқингиз бор деган савол туғилади?

Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан:

“ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади” дейилган.

Демак мана шу қоидадан келиб чиқсак, ҳозир бошланган навбатдаги иш йилингиз учун меҳнат таътилини истасангиз, ҳомиладорлик ва туғиш таътили (декрет)дан олдин, истасангиз ундан кейин олишга ҳақлисиз.


Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
231 views13:30
Ochish/sharhlash
2022-08-11 08:29:47 ҲОМИЛАДОРЛИК НАФАҚАСИ 4 ОЙДАН КЕЙИН ХУЖЖАТ БЕРИЛСА ТЎЛАНМАЙДИМИ?

Кизим иккинчи бор фарзандли булганди. Боласи 4 ойли булди. Больничный ни хали ишхонасига топширмаган экан Бугун олиб борганди огзаки сроки утган деб кадр кабул килмабди. Ҳомиладорлик нафақаси тўланмаслигини айтаётган экан.

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Мазкур кодекснинг 234-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Эътибор беринг. "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМнинг 5-бандига асосан Нафақа, меҳнат қобилияти тикланган, ногиронлик белгиланган, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган, вафот этган ёки бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, қизингиз вақтни ўтказмай ишхонасига вақтинча меҳнатга қобилятсизлик варақасини топшириши лозим. Агар бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ўтса нафақа тўланмайди

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
236 viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash
2022-08-11 08:14:04
ЁШЛАРГА 1 200 000 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор билан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-нечта қўшимча имтиёзлар берилди.

Жумладан;

«Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари хисобидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдори (БХМ)нинг 4 баравари (1 200 000) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Талабгор ёшлар бу бир марталик моддий ёрдам пулини ажратишни сўраб, яшаш жойидаги маҳалла ёшлар етакчисига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
190 views05:14
Ochish/sharhlash
2022-08-11 08:02:00 САВОЛ: Xodimaning kredit qarzdorligi bor u dekretga chiqqan MIB uning dekret pulidan kredit qarzdorligi uchun dekretidan ushlab qolishi mumkinmi?

Yo’q, mumkin emas. O‘zbekiston Respublikasining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to‘g‘risida”gi Qonunining 69-moddasida undiruv qaratilishi mumkin bo‘lmagan summalar ko’rsatilgan https://lex.uz/ru/docs/-26477.

Undiruv quyidagi pul summalariga qaratilishi mumkin emas:

mayib bo‘lganlik yoki sog‘liqqa boshqacha tarzda shikast yetganlik, shuningdek boquvchisining vafot etganligi sababli ko‘rilgan zararni to‘lash summalariga;
xizmat majburiyatlarini bajarish chog‘ida mayib bo‘lgan (yaralangan, shikastlangan, kontuziyaga uchragan) shaxslarga va mazkur shaxslar halok bo‘lgan (vafot etgan) taqdirda ularning oila a’zolariga to‘lanadigan summalarga;
bola tug‘ilganligi munosabati bilan to‘lanadigan summalarga;
aliment majburiyatlari bo‘yicha to‘lanadigan summalarga;
mehnat sharoiti noqulay va o‘ziga xos bo‘lgan ishlar uchun to‘lanadigan summalarga, shuningdek radiatsiya ta’siriga uchragan shaxslarga va qonunchilikda belgilangan boshqa hollarda to‘lanadigan summalarga;

homiladorlik va tug‘ish bo‘yicha to‘lanadigan nafaqa summalariga;

dafn etish marosimi uchun beriladigan nafaqa summalariga;
qisman haq to‘lanadigan ta’til davrida bolani parvarishlash uchun to‘lanadigan summalarga;
bola tug‘ilishi, qarindoshlar vafot etishi, nikoh tuzish munosabati bilan korxona, muassasa yoki tashkilot tomonidan to‘lanadigan summalarga;
xizmat safari, boshqa joyga ishga o‘tkazilganligi, qabul qilinganligi yoki yuborilganligi munosabati bilan to‘lanadigan summalarga;
mehnatga oid munosabatlar bekor qilinganda ishdan bo‘shatish nafaqasi tariqasida to‘lanadigan summalarga.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
172 viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-08-11 07:56:09 Меҳнат қонунчилигида ёш болали аёлларга қандай кафолатлар берилган

ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун кафолат ва имтиёзлар:

2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади (MK 150-моддаси).

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади (MK 227-моддаси).

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади. Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъий назар ҳар ойда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади. 2022 йил 1 июндан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўмни ташқил қилади. Диққат, бу нафақа бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга тўланмайди (MK 234-моддаси).

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади (MK 236-моддаси).

ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун кафолат ва имтиёзлар:

Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди (MK 84-моддаси).

3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади (МК 228-1-модда).

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади (МК 234-модда).

Ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МК 237-модда).

Меҳнат қонунчилигида 2-3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллардан ташқари, 12 ёки 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган аёлларга ҳам айрим кафолатлар назарда тутилган. Булар қуйидагилардир:

14 ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади (МК 144).

Ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади (МК 228).

Ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119-модда) белгилашга мажбурдир (МК 229).

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |
172 views04:56
Ochish/sharhlash