Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ. САВОЛ; Биз турмуш ўртоғимиз билан | Musayev_Sunnatillo (yurist)

КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан ёш оила сифатида кредитга уй олмоқчи эдик. Мени ёшим 25 да турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг хам алоҳида шартлари борми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига илова қилиб келтирилган нормага асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл хамда бева эркак ёки бева аёллар киритилиши белгиланган. Демак, ҳар қандай ҳолатда хам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Юқоридаги асос бўйича, турмуш ўртоғингиз 32 ёшда бўлганлиги сабабли айни дамда сизлар ёш оилалар рўйхатига киритилмайсизлар ва айнан ёш оилаларга бериладиган имтиёзли шартлар билан кредитга уй-жой ололмайсизлар.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |