Get Mystery Box with random crypto!

Muallim Media | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi muallim_media — Muallim Media | Rasmiy kanal M
Telegram kanalining logotibi muallim_media — Muallim Media | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @muallim_media
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.71K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Muslimaat.uz сайти қошида очилган бўлиб, унга мазкур сайт раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан асос солинган.
☪️ Бизнинг барча саҳифаларимиз:
http://myurls.co/muallim_media
🖇 Реклама бўйича мурожаат:
@muallimdareklamabot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 104

2022-08-30 07:09:01БАДРДА

Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу энг шижоатли чавандозлардан эдилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча жанг¬ларида иймон ва ихлос билан иштирок этганлар.
Бадр урушида Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу фаол қатнашдилар. Кўпчилик тарихчилар ўша урушда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг мушрик оталарини ўлдирганларини айтадилар.

УҲУДДА

Уҳуд урушида эса Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ўша куннинг энг кўзга кўринган қаҳрамонларидан бири бўлдилар.
Уҳуд урушининг иштирокчиларидан Абу Бакр Сиддиқ бундай ҳикоя қиладилар:
«Уҳуд уруши куни Расулуллоҳ одамлардан ажраб, ёлғиз қолганларида, мен биринчилардан бўлиб, у зот томон юрдим. Қарасам, бир одам у зотнинг олдиларида ҳимоя қилиб, уруш қилмоқда: «Толҳа бўлса эди. Отам ҳам, онам ҳам унга фидо бўлсин! Толҳа бўлса эди. Отам ҳам, онам ҳам унга фидо бўлсин!» деб борсам, орқамдан Абу Убайда худди қушдек учиб келди. Биргалашиб етиб борсак, Расулуллоҳнинг олдиларида Толҳа йиқилиб ётган экан.
Расули акрам алайҳиссолату вассалом:
«Биродарингизга қаранг, у ҳақлидир», дедилар.
Шу пайт Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёноқларига бир нарса келиб тегиб, дубулғанинг ҳал¬қасини киритиб юборди. Уни Пайғамбар алайҳиссаломдан чиқариб олиш учун борган эдим, Абу Убайда:
«Аллоҳ хайрингни берсин, Абу Бакр, менга қўйиб бер», деди ва ўша кирган нарсани оғзи билан чиқара бошлади.
Пайғамбар алаҳиссаломга озор бермаслик учун тиши билан чиқаришга ҳаракат қилди ва чиқариб олди. Абу Убайданинг олд тиши тушди. Сўнгра мен кейингисини олишга уринган эдим, Абу Убайда яна:
«Абу Бакр, Аллоҳ хайрингни берсин, менга қўйиб бер», деди. Яна тиши билан чиқариб олди. Абу Убайданинг яна бир тиши тушди».
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг ўшанда тушган икки тишлари умр бўйи у кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга садоқатлари нишони бўлиб қолди.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуни таърифлаган ҳар бир киши «У узун бўйли, озғин, юзи очиқ, соқоли сийрак ва икки олд тиши тушган одам эди», деб айтган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу у кишини қуйидагича таърифлайдилар:
«Қурайшдан уч киши одамлар ичида энг очиқ юзли, энг гўзал хулқли, энг собит ҳаёлидир. Улар сен билан гаплашсалар, ёлғон гапирмайдилар. Сен уларга гапирсанг, сени ёлғончи қилмайдилар. Улар – Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон ва Абу Убайда ибн Жарроҳ».

#HadisvaHayot #ҲадисваҲаёт
Яқинларингизга ҳам улашинг!
3.7K views04:09
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:02:26
Намоз вақтлари

2 сафар 30 август

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
3.9K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:20:32
Мужтаҳидлар ҳукм чиқаришда суянадиган асосий тўрт манбалар қайсилар?
Anonymous Quiz
16%
Қуръон, Суннат, Ижмо ва Урф
10%
Қуръон, Суннат, Урф ва Қиёс
64%
Қуръон, Суннат, Ижмо ва Қиёс
10%
Энди билиб оламан
1.2K voters3.8K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:05:00
#aqlli_bolajon

Aziz bolajonlarimiz uchun Alaq surasi

Asmo Hidoyatullayeva

ALAQ SURASI
Makkada nozil boʻlgan. 19 oyatdan iborat.

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
3.9K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:55:32
#Ҳикмат

Яқинларингизга ҳам улашинг!
4.4K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:01:39
Дунёнинг матоҳлари ўткинчи!

«Асмаул ҳусна»
кўрсатувидан #shorts

Тўлиқ видео:



Яқинларингизга ҳам улашинг!

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
4.2K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:11:01
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзингизга … жамоани - саводи аъзамни лозим тутинг!», деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг
Anonymous Quiz
48%
Катта
32%
Ўрта
11%
Кичик
9%
Энди билиб оламан
1.4K voters3.8K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:09:01АБУ УБАЙДА ИБН ЖАРРОҲ РОЗИЯЛЛОҲУ
АНҲУНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

2982- عَنْ أَنَسٍ  أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ: إِنَّ لِكُلِّ أُمَّةٍ أَمِينًا وَإِنَّ أَمِينَنَا أَيَّتُهَا الأُمَّةُ أَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

2982. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, ҳар бир умматнинг амийни бордир. Албатта, бизнинг амийнимиз, эй уммат, Абу Убайда ибн Жарроҳдир», дедилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Амийн» сўзи «ўта ишончли», «омонатли одам» деган маънони англатади. Албатта, саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари ҳам амийн шахс¬лар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу ан¬ҳунинг амийнларнинг амийни эканликларини билдирмоқдалар. У зот алайҳиссалом ҳар бир саҳобийга ўзига хос сифатни берар эдилар. Ўша сифатлар бошқа саҳобаларда ҳам бўлар эди. Лекин маълум саҳобийга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан берилган сифат ўша кишида бошқалардан кўра ажралиб турадиган даражада бўларди.
Аллоҳ таолонинг охирги ва энг мукаммал дини бўлган Исломга тобеъ умматнинг амийни бўлиш шарафига муяссар бўлган Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу билан танишиб чиқишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраймиз.

НАСАБ ВА ИЛК ҲАЁТ

Қаҳрамонимиз Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исмлари Омир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Жарроҳ ибн Ҳилол ибн Уҳайб ибн Зобба ибн ал-Ҳарис ибн Феҳр ибн Моликдир.
У кишининг насаблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Феҳрда жам бўлади.
Кўриниб турибдики, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг асл исмлари Омир бўлса ҳам, кунялари билан машҳур бўлганлар. Оталарининг исми Абдуллоҳ бўлса ҳам, боболари Жарроҳнинг исми билан машҳур бўлганлар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг оналари Умму Ғанам бинти Жобир ибн Абдуллоҳ ибн ал-Аълаа ибн Омир ибн Умайра ибн ал-Вадийъа ибн ал-Ҳарис ибн Феҳр бўлган. Оналари мусулмонликни қабул қилганлар. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг оталари мусулмон бўлмаган.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу дастлабки мусулмонлардан ҳисобланадилар.
Баъзи қавлларга қараганда, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг тарғиботлари ила Исломга кирган биринчи гуруҳда бўлганлар.
У киши Арқам ибн Аби ал-Арқам, Усмон ибн Мазъун, Убайда ибн Ҳорис, Саъийд ибн Зайд, Хаббоб ибн Арт, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Аммор ибн Ясир, Суҳайб Румийлар Исломга келишларидан олдин мусулмон бўлган эдилар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу дину диёнат йўлида Ҳабашистонга ҳижрат қилдилар. Аммо у киши Ҳабашистонда оз муддат турганлар.
Кейин эса Мадинаи Мунавварада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб, Аллоҳ таолонинг йўлида жон фидолик қилдилар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилиб келганларида Кулсум ибн Ҳадмнинг уйига тушдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши билан Муҳаммад ибн Маслама Ансорий розияллоҳу анҳуни биродар қилиб қўйдилар.

#HadisvaHayot #ҲадисваҲаёт
Яқинларингизга ҳам улашинг!
4.0K views04:09
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:01:18
Намоз вақтлари

1 сафар 29 август

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
4.1K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 18:20:34
Оми одамга ва ижтиҳод мартабасига етмаган кишига мужтаҳидларнинг мазҳаблари ичидан ўзи бошқасидан кўра устунроқ ёки тенг деб эътиқод қилган бирорта муайян мазҳабни лозим тутиши … бўлади.
Anonymous Quiz
16%
Суннат
36%
Мубоҳ
34%
Вожиб
13%
Энди билиб оламан
1.1K voters4.2K views15:20
Ochish/sharhlash