Get Mystery Box with random crypto!

Muallim Media | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi muallim_media — Muallim Media | Rasmiy kanal M
Telegram kanalining logotibi muallim_media — Muallim Media | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @muallim_media
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.71K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал Muslimaat.uz сайти қошида очилган бўлиб, унга мазкур сайт раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан асос солинган.
☪️ Бизнинг барча саҳифаларимиз:
http://myurls.co/muallim_media
🖇 Реклама бўйича мурожаат:
@muallimdareklamabot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 100

2022-09-07 09:20:04
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг даврларида мусулмонларга қарши чиқиб, уларга хуруж қилган фирқанинг номи нима?
Anonymous Quiz
34%
Шиа
11%
Мушаббиҳа
45%
Хавориж
9%
Энди билиб оламан
552 voters1.2K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-09-07 09:08:11ҲАЗРАТИ УМАР ДАВРИДА давоми

Биз ушбу умматнинг иши унинг охири замонига борганда сиртдан дўсту ичдан душман бўлишларига қайтиши ҳақида гаплашар эдик. Биз ўзимизнинг сенга ёзган ушбу мактубимиз бизнинг қалбимиздаги манзилдан бошқа манзилга тушишидан Аллоҳнинг паноҳини сўраймиз. Биз буни сенга насиҳат учун ёздик, холос. Вассалому алайка!».
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу катта мансабга эга бўлганларидан кейин ҳам заррача ўзгармадилар. Ўз қўл остиларида ўша вақтдаги дунё¬¬нинг энг кучли аскари турганига қарамай, оддий аскардек юравердилар. Шомдаги одамлар Исломдан олдин дабдабаларга ўрганиб қолган эдилар. Мусулмонларнинг амирул умаросининг ҳоли бирпасда ҳамма ёққа гап бўлиб, тарқалиб кетди.
Бу гапдан хабардор бўлган Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ўз шахслари ҳақида турли афсоналар тўқиган одамларга хутба қилиб:
«Эй одамлар! Мен қурайшлик бир мусулмонман, холос. Сизлардан қизилингизми, қорангизми, бирортангиз мендан тақвода афзал бўлсангиз, ўшанинг ихтиёрида бўлишга тайёрман», дедилар.
Абу Нуъайм раҳматуллоҳи алайҳи Нимрон ибн Мухмардан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу аскар ичида юриб:
«Огоҳ бўлинглар! Кўпгина кийимини оқ қилувчилар динини қора қилувчилардир. Огоҳ бўлинглар! Кўпгина ўз нафсини икром қиламан, деганлар уни хор қилурлар. Эски ёмонликларни янги яхшиликлар билан кетказинглар. Агар бирортангиз ўзи билан осмон орасича ёмонлик қилса-ю кейин яхшилик қилса, ўша яхшилиги ёмонлигининг устига чиқиб, уни енгади», дер эди».
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу бир неча йиллар амирул умаро бўлиб ишлаганларидан кейин ҳам бу ҳолат ўзгармади. У кишининг зоҳидликларига дунё билан иши йўқликда шуҳрат қозонган ҳазрати Умар ҳам қойил қолдилар.
Имом Аҳмад, Абдуллоҳ ибн Муборак, Абу Нуъайм ва Урва розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятлардан бу ҳақда қуйидаги ҳолни англай оламиз:
«Умар Шомга келган куни одамлар ва ерлик катталар кутиб олдилар. Шунда Умар:
«Оғайним қани?» деди.
«Ким у?» дейишди.
«Абу Убайда», деди.
«Ҳозир келади», дейишди.
У каноп юганли туяни миниб келди.
Умар Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу келганда қучоқлашиб сўрашди. Кейин унинг уйига кирди. У унинг уйида қилич, қалқон, эгар-жабдуқдан бошқани кўрмади ва:
«Бошқа шерикларингга ўхшаб, сен ҳам у-бу қилмадингми?» деди.
«Эй мўминларнинг амири, ётиб-тургани шу ҳам етади», деди Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
«Сендан бошқа ҳаммамизни дунё ўзгартириб юборди, эй Абу Убайда», дедилар.
Мана шунинг учун ҳам Умар розияллоҳу анҳу Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуни жуда ҳам яхши кўрар ва ҳурмат қилар эдилар. У киши ҳамма амирлари, омиллари ва волийлари Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга ўхшаш бўлишини орзу қилар эдилар.
Имом Бухорий «Тарихи сағир»да Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан, у киши Убай розияллоҳу анҳу қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Умар ибн Хаттоб ўз соҳибларига:
«Орзу қилинглар!» деди.
«Мен бир уй тўла дирҳамларим бўлиши ва уларни Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилишни орзу қилурман», деди бири.

Давоми бор...
#HadisvaHayot #ҲадисваҲаёт
Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.3K views06:08
Ochish/sharhlash
2022-09-06 19:02:08
Намоз вақтлари

7 сентябрь / 10 сафар

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
1.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:20:07
#анонс

Фарзандларимизни қандай тарбиялашимиз керак?

"Бахтли бўлай десангиз" кўрсатуви 5-сон

7 Сентябрь 19:00 да Muallim media каналида томоша қилинг.

РОЗАЛИЯ ГАБДУЛҲАКОВА

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
2.4K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:55:36
#Ҳикмат

Яқинларингизга ҳам улашинг!
1.3K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-09-06 09:01:22ҲАЗРАТИ УМАР ДАВРИДА

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга 13-ҳижрий сана Жумадул охир ойидан саккиз кун қолганда, сешанба куни байъат қилинди.
У кишининг халифа сифатида қилган биринчи ишлари Шомда Ислом лашкарларига Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг вафотлари ҳақидаги хабар ила Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг лашкарбошиликдан бўшатилиб, ўрнига Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг бош лашкарбоши этиб тайинланганлиги ҳақида хабар юбориш бўлди.
Хабарда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга қуйидагиларни ёзган эдилар:
«Боқий қолувчи ва Ундан ўзга фоний бўлувчи, бизни залолатдан ҳидоят қилган ва зулматлардан нурга чиқарган Аллоҳга тақво қилишингни тавсия қиламан. Батаҳқиқ, сени Холид ибн Валиднинг аскарига омил қилдим. Уларнинг ишини ҳақ ила бош¬қар. Ўлжани умид қилиб, мусулмонларни ҳалокатга йўлиқтирма. Уларни ўзинг яхши билмаган, кириш-чиқишидан хабаринг йўқ ерга туширма. Сарийяларни фақат кўпчилик билан юбор. Мусулмонларни ҳалокатга тушириб қўйишдан сақлан. Батаҳқиқ, Аллоҳ мени сен билан, сени мен билан синайдиган бўлди. Кўзингни дунёдан юм, кўнглингни ундан четда қил. Зинҳор дунё сендан олдингиларни ҳалок қилганидек, сени ҳам ҳалок қилмасин. Сен уларнинг қулаган жойларини кўргансан».
Бу хабар етиб борганда мусулмон фотиҳлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қўмондонлиги остида Ярмукда румликлар билан катта жангга кириш арафасида турган эдилар. Шунинг учун Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳам одамларга хабарни жангдан кейин айтишга қарор қилдилар. Фақат жанг мусулмонларнинг зафари билан тамом бўлганидан кейингина хабарни уларга айтдилар.
Музаффар лашкарбоши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳуга:
«Аллоҳ раҳмингни есин, эй Абу Убайда! Хабар келиши билан айтсанг бўлмасмиди!?» деди.
«Мен сенинг жангингнинг шаштини қайтаришни истамадим. Биз дунёнинг султонини хоҳламаймиз. Биз дунё учун амал ҳам қилмаймиз. Ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлидаги биродарлармиз», деди камтарлик билан Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
Камтарликни қаранг! Мутавозеъликни қаранг! Синиқликни қаранг! Бу гапларни қўлидан иш келмай, уйида ўтириб қолган одам айтаётгани йўқ! Бу гапни кеча дунёнинг энг кучли аскарини, Рум империясининг барча лашкарларини дунё тарихидаги энг катта жанглардан бирида чилпарчин қилган музаффар Ислом лашкарининг бош қўмондонлигига тайин қилинган аскарбоши айтмоқда!
Ана шундай қилиб, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Ислом тарихида биринчи бўлиб, амирул умаро – амирларнинг амири бўлдилар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу яқин дўстлари Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу билан бирга янги халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга қуйидаги мактубни юбордилар:
«Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Муоз ибн Жабалдан Умар ибн Хаттобга. Ассалому алайка. Аммо баъду:
Биз сени ўз ишинг ўзингга муҳим одам деб биламиз. Энди сен ушбу умматнинг – қизилию қорасининг ишига волий бўлдинг. Энди ҳузурингда шарафлию пасткаш ҳам, дўсту душман ҳам ўтиради. Уларнинг ҳар бирининг адолатдан ўз ҳиссаси бор. Эй Умар, ана шунда қандай бўлишингга назар сол! Биз сени юзлар хор бўладиган, қалблар қуриб, қақшайдиган, ҳужжатлар Ўз жабарути ила уларни қаҳр қилган Подшоҳнинг ҳужжати олдида кесиладиган Кундан огоҳлантирамиз. Бутун халойиқ Унга бўйсунурлар, Унинг раҳматини умид қилурлар ва иқобидан қўрқурлар.

Давоми бор...
#HadisvaHayot #ҲадисваҲаёт
Яқинларингизга ҳам улашинг!
2.1K views06:01
Ochish/sharhlash
2022-09-05 19:01:23
Намоз вақтлари

6 сентябрь / 9 сафар

Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | TikTok
1.1K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:55:36
#Ҳикмат

Яқинларингизга ҳам улашинг!
2.5K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-09-05 12:08:00НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЭҲТИРОМИ

Имом Тобароний келтирган ривоятда Абу Амома розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр, Умар, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳум ва бир гуруҳ саҳобалар билан ўтирган эдилар. Бир қадаҳда ичимлик келтирилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абу Убайдага тутдилар. Шунда Абу Убайда:
«Сиз ўзингиз олинг, эй Аллоҳнинг Набийси!» деди.
«Сен ол!» дедилар у зот.
Абу Убайда қадаҳни олди ва уни ичишидан олдин яна:
«Сиз ўзингиз олинг, эй Аллоҳнинг Набийси!» деди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ич, албатта, барака улуғларимиздадир. Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизни улуғламаса, биздан эмас», дедилар».

ХАЛИФАЛАР ДАВРИДА

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рафиқи Аълога интиқолларидан кейин халифа сайлаш ҳақида ўтказилган йиғилишда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ихтилофнинг олдини олишда катта хизмат қилдилар. У киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ёнларида турдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўз сўзларида ўша ерда тўпланганларга «Ёки Умарга ёки Абу Убайдага байъ¬ат қилинглар», дедилар. Бу ҳол ҳам ўша пайтда Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг обрўлари қанчалик юқори бўлганлигини кўрсатади.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврларида асосан шуро мажлиси аъзоси сифатида сиёсий раҳбарият ишлари билан машғул бўлдилар. Баъзи вақтларда янги қарорлар чиқишига ташаббускорлик қилганлар ичида ҳам бўлар эдилар. Мисол учун, халифага ойлик маош тайин қилиш ҳақидаги ишда у киши биринчилардан бўлганлар.
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ўша вақтда асосан халифаликнинг девонбегиси бўлганлар. Кейинроқ Абу Бакр розияллоҳу анҳу у кишини бир лашкарга амир қилиб, Ҳимсга юборганлар.

#HadisvaHayot #ҲадисваҲаёт
Яқинларингизга ҳам улашинг!
2.7K views09:08
Ochish/sharhlash
2022-09-04 17:41:34

2.0K views14:41
Ochish/sharhlash