Get Mystery Box with random crypto!

Бугун барчамиз узоқ кутган 'Педагогнинг мақоми тўғрисида'ги қо | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Бугун барчамиз узоқ кутган "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонун Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинди

Мазкур Қонун таълим соҳасида фаолият юритаётган 640 мингдан зиёд педагог — тарбиячи, ўқитувчи ва мураббийларининг ҳақ-ҳуқуқларини, жамиятдаги обрў-эътиборини юксалтиришга, улар орқали фарзандларимиз таҳсил олаётган таълим даргоҳларидаги муҳитни яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбарининг педагогларимиз фаолиятини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор Қарор ва Фармонлари мавжуд бўлиб, улар орқали педагогларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароит ва ҳуқуқий асослар яратилган. Шунга қарамай, педагогларимизнинг нуфузини ошириш учун ушбу Қонун жуда муҳим эди.

Қонун энг аввало бугунги кунда жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган масала, педагог ходимларга ўз касбий фаолияти билан шуғулланишига ғайриқонуний равишда аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқи берилаётганлиги билан ҳам аҳамиятга молик. Мана шу биргина жиҳат, яъни педагог ўз касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиши, педагогнинг нуфузини янги босқичга кўтаради, деб ўйлайман.

Фурсатдан фойдаланиб яқинлашиб келаётган қутлуғ сана билан табриклайман, бугунги қабул қилинган Қонун барчамизга муборак бўлсин!

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6