Get Mystery Box with random crypto!

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпми | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз. Ҳа, ўзини ойлигиниям ололмаяпти-ю...

"Байрам тугади ҳурматлилар", - деб ёмоқда Раис Бува телеграм канали:

Ўтган куни барча катта-ю кичик амалдорлар устоз ва мураббийлар байрами билан ётволиб табриклашди. Лекин ўқитувчиларга (ақалли йилда бир марта бўлсада) касб байрамида ойлиги тушириб берилмади. Пулсиз байрам байрам бўлармиди?!

Бунинг устига, айрим мактабларда (балки кўпларидадир) ўқитувчиларга агар сувдан қарздорлиги йўқлигини исботлаб бермагунича ойлик-маош- берилмаслиги ҳақида огоҳлантириляпти экан. (Скриншот: Андижон вилояти Балиқчи тумани 19 мактаб гуруҳидан).

Қизиқ, Халқ таълими вазирлиги жойларда водоканалниям ўз составига қўшволди шекилли...

Бечора ўқитувчи, энди ўз пешона тери билан ишлаб топган ойлигини олиш учун водоканални, электросетни, райгазни ишиниям қилиши керак...

Биз эса ўқитувчилар ойлигини $1000 га етказиш ҳақида гапиряпмиз.
...ҳа, ўзини ойлигини ололмаяпти-ю...?!

"Горводоканал қаерга қараяпти?" рукнидан

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6
https://t.me/+jdDEcMOPTegwNTc6