Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 249.80K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 911

2021-05-25 21:09:43
#Тунингиз_осуда_ўтсин!
Уйқудан олдин

ОЯТАЛ КУРСИ

ИХЛОС

ФАЛАҚ


НОС сураларини ўқишни унутманг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ҳар куни мингта яхшилик касб қила олишдан ожизми?» – дедилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта яхшиликни қандай қила олиш мумкин?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Юзта тасбеҳ айтса, мингта яхшилик ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», – дедилар.
(Имом Муслим ривоят қилганлар).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!!!
Каналга уланиш:
t.me/mehrob_uz
30.4K views18:09
Ochish/sharhlash
2021-05-25 20:07:29 ЁЛҒОН ТАВБАНИНГ ЖАЗОСИ

Мансур ибн Аммор айтади: «Бир дўстим бор эди, жуда кўп гуноҳ қилар эди. Сўнгра у тавба қилиб, жуда кўп ибодат қиладиган, таҳажжудлар ўқиб юрадиган бўлиб қолди. Кейин уни бир неча кун кўрмай қолиб, суриштирсам, у касал экан. Уни кўргани уйига келдим. Эшигини тақиллатсам, қизи чиқиб, «Ким керак?» деди. «Фалончи керак», десам, «Киринг» деди. Ҳовлига кирсам, дўстим ҳовлининг ўртасида тўшак солиб ётибди. Қарасам, юзи қорайган, кўзлари кўкарган, лаблари шишиб кетибди. Уни кўриб, қўрқиб кетдим. «Биродар, «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтинг!» дедим. У бўлса кўзларини очиб, пастдан менга қаради-да, кўзларини юмиб олди. Мен унга иккинчи марта: «Биродар! «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтинг!» дедим. Жавоб бўлмагач, учинчи марта яна айтдим. У кўзларини очиб, «Биродарим Мансур! Сиз айтаётган калима билан менинг орам тўсилган», деди. Мен даҳшатга тушиб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил алиййил азийм!» деб юбордим, сўнг «Шунча намозлар, рўзалар, таҳажжудлар, тунлари қоим бўлишлар қаёққа кетди унда?» дедим. У бўлса: «Уларни Аллоҳ учун қилмаган эдим. Тавбам ёлғон эди. Мен уларни одамлар мен ҳақимда яхши гаплар айтиши учун, одамларга кўз-кўз қилиш учун қилар эдим. Ўзим ёлғиз қолганимда эса эшикни ёпиб, пардаларни тушириб, ароқ ичар эдим. Роббимга кўп осийлик қилардим. Бу аҳволим узоққа чўзилмади, сал ўтмай, шу дардга учрадим. Ўлар ҳолатга келганимда қизимга: «Менга Қуръонни олиб бер», дедим ва Қуръонни қўлимга олиб, «Аллоҳим, мана шу улуғ Қуръон ҳаққи сўрайман, менга шифо бер! Тузалсам, асло бу гуноҳга қайтмайман», деб дуо қилдим. Аллоҳ мени дарддан фориғ қилди. Мен бадбахт эса яна аввалги ҳолимга қайтиб, айш-ишратда давом этдим. Шайтон Роббимга қилган аҳдимни унуттирди. Лекин бу сафар ҳам гуноҳларим узоққа чўзилмади, яна касал бўлиб, ўлишимга оз қолди. Уйдагиларга: «Мени ҳовлининг ўртасига чиқаринглар, Қуръон олиб келинглар», дедим. Қуръонни ўқиб, уни қўлимда ушлаган ҳолда: «Аллоҳим, мана бу Қуръоннинг оятлари ҳурмати сўрайман, мени дарддан фориғ қил!» деб дуо қилдим. Аллоҳ дуоларимни яна ижобат қилиб, менга яна шифо берди. Мен нонкўр эса яна аввалги ҳолимга қайтиб, гуноҳларда давом этдим. Ниҳоят, мана шу аҳволга тушдим. Яна уйдагиларга айтдим, кўриб турганингдек, мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишди. Қуръон олиб келинглар дедим, олиб келишди. Очиб, ўқимоқчи бўлсам, бирорта ҳарф кўринмаяпти! Билдимки, Аллоҳ таоло менга ғазаб қилибди. Кейин осмонга қараб, «Аллоҳим, мана бу Қуръоннинг ҳурмати сўрайман, менга шифо бер, эй осмонлару ернинг соҳиби бўлган Зот!» деб дуо қилсам, бир нидо келди:

Гуноҳларга тавба қиласан касал бўлганда
Гуноҳларга яна қайтасан шифо топганда
Сени қанча қийинчиликлардан халос этди
Ва яна қанча балоларни даф этди
Қўрқмайсанми сенга ўлим келмоғидан
Сен хатоларга шўнғиб турган ҳолингда?»

Унинг олдидан кўзларимдан шашқатор ёш оққан ҳолда чиқдим. Эшигим олдига етиб келишим билан унинг вафот қилгани ҳақида хабар келди».


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

http://T.me/Mehrob_uz
39.4K views17:07
Ochish/sharhlash
2021-05-25 20:01:26
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
26.05.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
34.6K views17:01
Ochish/sharhlash
2021-05-25 18:14:06
КИШИНИНГ — «ОДАМЛАР ҲАЛОК БЎЛДИ», ДЕЙИШИ

759. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бup кишининг: «Одамлар ҳалок бўлди», деганини эшитсанг, унинг ўзи уларни ҳалок қилган бўлади», дедилар.

Шарҳ: Демак, бундай гапларни гапириш яхши эмас экан. «Яхши гапга ҳам, ёмон гапга ҳам фаришта омин, дейди», деганларидек, ҳадеб ёмон гап гапирилаверса, ёмонлик тарқалаверади. Натижада одамлар бу ёмонликдан таъсирланмай қўйишади, кўникиб қолишади. Оқибатда жамият ёмонлар жамиятига айланиб боради.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
46.5K views15:14
Ochish/sharhlash
2021-05-25 14:48:35
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
55.6K views11:48
Ochish/sharhlash
2021-05-25 13:11:32
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
56.6K viewsedited  10:11
Ochish/sharhlash
2021-05-25 11:45:57
#Интернет_одоблари
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ 1

Уламолар замонавий ахборот технологияларидан фойдаланганда қуйидагиларга эътибор беришни тавсия қиладилар:

Биринчи қоида: медиа воситаларига ижобий қараш ва ушбу неъматлар учун Аллоҳ таолога шукр қилиш керак. Аввало, бундай воситалар бугунги ҳаётимизнинг ажралмас ва зарурий қисмига айланиб бораётганини идрок этган ҳолда, ундан фойдаланишни тақиқлаш ёки инсон ва жамиятга етказадиган фойдаларини инкор қилиш мантиқсизлик эканини ҳар бир оқил киши тўғри англайди. Шунингдек, одамлар оғирини енгил қиладиган бу каби воситаларни инсон хизматига шай қилгани учун Парвардигорга ҳамдлар айтиш ва унинг қадрига етиш ўта муҳимдир. Уламолар айтадиларки, неъматнинг шукри уни хайрли, яхши йўлда ишлатиш, ёмонликка хизмат қилдиришдан тийилишдир.


"Дунё уламолари мурожаати" китобидан.
T.me/mehrob_uz
54.9K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash
2021-05-25 09:30:29 “АЛЛОҲНИ КЎРАМИЗМИ?”

Ҳасан Басрийдан сўрашди:
Аллоҳ таоло шу дунёда кўзга кўринадими?
— Йўқ!
— Уни охиратда кўра оламизми?
— Ҳа!
— Бу иккисининг орасида нима фарқ бор?
— Фарқи шундаки, дунё фоний-ўткинчидир, ундаги барча мавжудот ҳам ўткинчидир. Охират эса боқий, шунингдек ундаги барча нарсалар ҳам боқийдир. Фонийнинг ичида Боқийнинг кўриниш бериши, Азалий қадим бўлган зотнинг муҳдас ва ўткинчи дунёда намоён бўлиши амри маҳолдир. Вақти келиб қиёмат қоим бўлса, Аллоҳ таоло бандаларига боқий кўз яратиб беради ва улар шу кўзлари ила Роббиларини кўрадилар. Бу уларга Аллоҳдан фазл ва икром сифатида берилади.


T.me/Mehrob_uz
55.4K views06:30
Ochish/sharhlash
2021-05-25 07:49:41 102. Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
Бу тоифадаги кишиларнинг яхшилик ва ёмонликлари тенгма-тенг келиб қолгандир.
«Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир».
Ушбу оят тушишига сабаб бўлганлар Табук урушига бормай қолиб, сўнгра ўз ишларидан афсус-надомат қилиб тавба этган кишилардир. Улар ғазотдан қолиб жуда ёмон иш қилган, аммо чин кўнгилдан афсусланишлари яхши ишдир. Энди бундай табақадаги кишиларнинг ишлари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилинади.
«Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса».
Уламоларимиз «шоядки» сўзи Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда, албатта бўлишига далолат қилади, дейдилар. Чунки:
«Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир».
Бу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Ибн Жарир Табарий розияллоҳу анҳу Убайд ибн Салмондан қилган ривоятда қуйидагиларни айтади: «Аз-Заҳҳокдан Аллоҳнинг: «Бошқалар эса, гуноҳларини эьтироф қилдилар, улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир», деган ояти тўғрисида қуйидагиларни эшитдим: «Бу оят Абу Лубоба ва унинг шериклари ҳақида нозил бўлган. Улар Табук ғазотига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бормай ортда қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнаб кетганларидан кейин у кишидан ажраб қолганларига афсус-надомат чекдилар. «Биз соя-салқинда, овқатларни еб, хотинлар билан ўтирамиз-у, Аллоҳнинг Пайғамбари жиҳодда, қийинчиликда юрадими? Аллоҳга қасамки, ўзимизни устунларга боғлаб қўямиз, сўнгра то Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари кечириб ечмагунча ўзимизни ечмаймиз», дедилар. Сўнгра ўзларини ўзлари боғлаб қўйдилар. Улардан уч киши ўзини устунга боғлаёлмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотдан қайтиб келдилар. Масжиддан ўтдилар. Масжид йўллари устида эди. Ҳалигиларни кўриб қолиб, улар ҳақида сўрадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Булар Абу Лубоба ва унинг шериклари, сиз билан бормай ортда қолишган. Ўзларини, сиз кўриб турганингиздек, боғлаб қўйишди. Токи сиз уларни ечмагунингизча, ўзларини ўзлари ечмасликка Аллоҳни орага қўйиб аҳд қилишди», дейилди. Шунда Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга то уларни қўйиб юборишга амр қилингунча ечмайман. Токи Аллоҳ уларни авф этмагунча кечирмайман. Улар ўзларича мусулмон ғазотидан юз ўгирдилар», дедилар. «Бас, Аллоҳ: «Бошқалар эса, гуноҳларини эьтироф қиладилар»» оятини то «Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса»гача нозил қилди. «Шоядки» Аллоҳдан бўлса, «вожиб»ни англатади. Бас, Аллоҳнинг Пайғамбари уларни қўйиб юбордилар ва кечирдилар».
Сўнгра Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига хитобан деди:
@mehrob_uz
54.1K views04:49
Ochish/sharhlash