Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 912

2021-05-20 10:39:38 Аллоҳ таоло ирода қилмаса, лабингни ҳам қимирлата олмайсан!

@MEHROB_UZ
55.8K views07:39
Ochish/sharhlash
2021-05-20 08:09:44 ОДАМЛАРНИНГ ИШЛАРИНИ ТАФТИШ ҚИЛМАНГ!

Одамлар сизга зарар ҳам, фойда ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, қайта тирилиш ҳам, савоб ва жазо ҳам беришга қодир эмаслар.
Шеър:
Доим бошқаларни пойлаб яшаган
Бир умр ғам чекиб ўтиб кетади.
Мард эрур ҳамиша хотиржам бўлган,
Мақсадига тезу осон етади.

Ниҳоят, қанчалар бўлса-да узун,
Бизни нурли тонгга элтар қаро тун.
Инсон чиқар бир кун ёруғликларга,
Мусибатга бардош қилгани учун.

Иброҳим ибн Адҳам айтади: "Биз жуда тўкин-сочин ҳаётда яшаяпмиз, агар биздаги бу шароитларни ўтган подшоҳлар кўрсалар эди, албатта, биз билан талашган бўлар эдилар".

Ҳакимлар айтадилар: "Гоҳида инсон қалбида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони зикр қилиш, У Зот билан ҳамроҳ бўлишдан суюнган ҳолда куйлаб-рақс тушиш ҳолатлари содир бўлади".

"...Сўнгра улар (билан мўминлар) ўртасида дарвозали бир девор урилади, унинг ичида раҳмат (жаннат), ташқарисида эса азоб (дўзах) бўлур"
(Ҳадид сураси, 13-оят).

Донишмандлар дерлар: "Аллоҳ таолони йўқотган кимса яна нимани ҳам топиши мумкин?! У Зотни топган кимса эса яна нимани йўқотиши мумкин?! Бу икки иш ҳеч қачон баробар бўлмас! Ким Аллоҳни топса, барча нарсани топибди. Ким Аллоҳ азза ва жаллани йўқотса, барча нарсани йўқотибди".

"Ўкинма" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
66.6K views05:09
Ochish/sharhlash
2021-05-19 22:34:54 "АГАР БАНДАЛАРИМ СЕНДАН МЕНИ СЎРАСАЛАР..."

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар»
(Бақара сураси, 186-оят).

Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (саҳролик араб) келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.

Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиқсак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдилар-да: «Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», дедилар».

Мулоҳаза қилинса, оятда бандалар Расулуллоҳ алайҳиссолату вассаломдан келиб, Аллоҳ таоло ҳақида сўраяптилар.

«Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман».
Жавоб эса бевосита Аллоҳдан бандаларига бўлмоқда. Одатдагидек, уларга айт, деб Пайғамбар алайҳиссаломни восита қилинмаяпти. Шу нозик нуқта ҳам Аллоҳнинг Ўз бандаларига яқин турганлигини кўрсатади. Худди шу маъно кейинги жумлада ҳам бор:

«Дуо қилгувчи менга дуо қилганда ижобат қилурман».
Дуосини эшитаман, ҳисобга оламан, эмас, «ижобат қиламан». Бу ҳам бандаларни Аллоҳга кўпроқ дуо қилишга қизиқтиради. Аллоҳ таоло томонидан шундоқ яқинлик, ҳозиржавоблик бўлиб турганда, бандадан ҳам шунга яраша ҳаракат бўлиши керак. Улар ҳам Аллоҳнинг чақириғига «лаббай», деб жавоб бериб, унга иймон келтириб, итоат қилмоқликлари лозим:

«Бас, менга ҳам ижобат қилсинлар, иймон келтирсинлар».
Бандалар ижобат қилиб иймон келтирсалар, кимга фойда бўлади? Баъзи ҳолларда одамлар буни тўғри тушуна олмай қоладилар. Аллоҳ таоло ушбу оятда Аллоҳнинг даъватига истижобат қилиш, иймонга келиш банданинг ўзига фойда келтиришини таъкидлайди:

«Шоядки, тўғри йўлни топсалар».
Ҳожатларнинг барчасини Аллоҳ таолодан сўраш, Унга ҳамиша илтижода бўлиш мўмин банданинг доимий ишига айланиши керак. Дуо ибодатларнинг мағзи ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан дуо ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Сайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у зот:

«Мусулмон одам гуноҳ ва қариндошларига ёмонлик қилмай туриб дуо қилса, унга Аллоҳ уч хислатдан бирини беради: Сўраган нарсасини тезда беради. Ёки охиратга сақлаб қўяди. Ёки сўралган нарса миқдоридаги ёмонликни ундан қайтаради», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан Имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди», дедилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат бўлади. Дуо қилдим, қабул бўлмади, демасин», деганлар.


"Тафсири ҳилол" китобидан.

http://t.me/Mehrob_uz
22.5K views19:34
Ochish/sharhlash
2021-05-19 22:34:06
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
20.05.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
21.1K views19:34
Ochish/sharhlash
2021-05-19 19:45:07 НАЗР ВА АҚИҚА

– Aгар бир киши фалон мақсадим ҳосил бўлса, жонлиқ сўяман, деб айтса, сўймоқ лозим бўладими?
– Мақсадим ҳосил бўлса, жонлиқ сўйиб гўштини ва терисини фақирларга садақа қилиб бераман, деса, лозим бўлади ва агар гўштини ва терисини садақа қилишни ният қилмаса, лозим бўлмайди.

– Шу киши назр қилган ҳайвонни бўғизласа, кейин нима қилади?
– Назри бўйича гўштини ва терисини фақирларга садақа қилади.

– Aқиқа нима?
– Бола туғилгандан сўнг еттинчи куни жонлиқ сўймоқдир.

– Бола туғилганда неча жонлиқ бўғизланади?
– Ўғил болалар учун икки қўй, қиз болалар учун бир қўй бўғизланади.

– Aқиқа кимга берилади?
– Устихонларини синдирмасдан бўлаклаб пишириб ёки пиширмасдан бола доясига ва ҳам бошқа фақирларга берилади.

– Aқиқа қилиш суннатми ё мустаҳабми?
– Мустаҳабдир, лекин баъзи уламолар суннат, демишлар ва баъзилари макруҳ демишлар.

– Худодан бошқага назр қилиш нечукдир?
– Масалан, «Ҳазрати Ғавсил Aъзамга бир қўй ва ёки ўн бир танга назр қилдим» ва ёки «Ҳазрати Баҳоуддинга етти танга назр қилдим» ва ёки «Ушбу ўғлимнинг бошини ҳазрати Занги отага назр қилдим» ва шунга ўхшаш иборалар авом одамлар ўрталарида кўп учрайди. Чунончи, бир киши бирор эшонга инобат қилиб зиёратига борганда бирор нарса олиб борса, уни назр исми билан атаб, ушбу нарса сизга назрдур, дейди. Бунга ўхшаш гап-сўзларни баъзи уламолардан ҳам эшитса бўлади. Бу тариқа назрлари асло жоиз ҳам, дуруст ҳам эмас. Шу тариқа назр қилган кишилар гуноҳкор бўладилар. Ҳатто, баъзилар буни куфрга нисбат берганлар. Ушбу нарсани менга назр қилган экан, деб олган кишига ҳам ҳалол эмас. Ҳадя ё садақа деб берилса, олса бўлади.
"Ибодати исломия"дан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
43.1K views16:45
Ochish/sharhlash
2021-05-19 16:35:56
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги "САЙЙИД ҲАБИБУЛЛОХОН" жомеъ масжидида Рамазоннинг илк хатмонаси



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
54.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2021-05-19 16:35:50 Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги "САЙЙИД ҲАБИБУЛЛОХОН" жомеъ масжидида Рамазоннинг илк хатмонаси



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
50.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2021-05-19 13:10:08
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
87.4K views10:10
Ochish/sharhlash
2021-05-19 10:36:37 РИЁКОРЛИК

Риёкорлик – яширин, ўта хатарли, амалларни бузишда катта таъсир кўрсатадиган ва камдан-кам одамларгина ундан қутула оладиган касалликдир.
Ҳадис қудсийда Аллоҳ таоло айтди: «Мен (Ўзимга) шерик қилинишидан энг беҳожат бўлган зотман! Ким Менга бошқани шерик қилиб бирон бир амални қилса уни ширки билан ўз ҳолига ташлаб қўяман» (Имом Муслим: 4/2289).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким қилаётган ишларини бошқаларга эшиттиришга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни эшиттириб (шармандасини чиқаради), ким амалларини бошқаларга кўрсатишга ҳаракат қилса, Аллоҳ уни (шармандали ҳолда) кўрсатиб қўяди» (Имом Бухорий: 11/335; имом Муслим: 4/2289).

Аллоҳ таоло мунофиқларнинг сифатларини зикр қилди: «... Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо сураси, 142-оят).

Риёкорлик – зулматли кечадаги қора тош устида турган қора қилдан ҳам ингичкадир! Аллоҳ таоло айтди: «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз» (Фурқон сураси, 23-оят).


Доктор Носир Сулаймон Умар

http://t.me/Mehrob_uz
63.5K views07:36
Ochish/sharhlash
2021-05-19 10:11:08
Хилватда-меҳнат,
меҳнатдан-шухрат,
шухратга-ҳасад,
ҳасаддан-офат.
(Нақшбандия сўфийлари ўгитидан)

http://t.me/Mehrob_uz
56.7K views07:11
Ochish/sharhlash