Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-02 22:00:23
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
33.6K views19:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 21:53:15
#ЭСЛАТИНГ!

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг. ﷺ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
42.5K views18:53
Ochish/sharhlash
2024-05-02 21:34:45
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

● Жума учун ғусл қилиш.

● Хушбўй нарсалар суртиш.

● Чиройли кийимлар кийиш.

● Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

● Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

● Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

● Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

● Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

● Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

● Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

● Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
37.9K views18:34
Ochish/sharhlash
2024-05-02 19:53:00 ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
44.9K views16:53
Ochish/sharhlash
2024-05-02 19:40:00
Намоз вақтлари:
03.05.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
41.2K views16:40
Ochish/sharhlash
2024-05-02 18:33:00 Донишманд деди: «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг, қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидандир».

Изоҳ. Ёш болалар ақлдан кўра кўпроқ ҳис-туйғу етовида ҳаракатланади. Ҳар қандай вазиятда табиий майлларининг буюрганини қилиб кетаверишади, ишнинг оқибати уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун то балоғатга етгунларича уларга шариат ҳукмлари юкланмайди. Бас, балоғатга етмаган ёш боланинг ғазабланиши табиий, узрли бир ҳолат. Лекин оқ билан қорани ажратадиган катта ёшдаги кишининг ғазабланиши гуноҳга йўл очади, бу йўлнинг бошида шайтон турибди. Демак, ғазаб отига минган кишининг катта ё кичик гуноҳ содир этиши нақд. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан: «Оллоҳ мўминларни ғазаб пайтида сабрга, жаҳлга юзма-юз бўлганда ҳилмга, ёмонликни кечиришга буюрди. Қачонки мўминлар шу ишларни қилганларида Оллоҳ уларни гуноҳ қилишдан сақлади ва душманларини уларга бўйсундириб қўйди».
Ғазабдан тийилиш, унинг даҳшатли оқибатларидан сақланиш кераклиги ояти карима ва ҳадиси шарифларда жуда кўп эслатилган, огоҳлантирилган. «Ғазабга мойиллик – гўдакларнинг ахлоқи» дейилар экан, энди соч-соқоли сабза урган ёки оқарган ёшдаги кишиларнинг ўзларини гўдакка ўхшатиб, уларнинг қилиғини қилаётганини бир тасаввурга келтиринг, қандай кулгули ва йиғлатадиган хорлик!
«Қўлдан кетган нарса учун «дод-вой» қилиш – хотинларнинг ахлоқидан» деб ҳисобланса, аҳволимизга вой! Йўқотган нарсасига ачинмайдиган, доимо уни юзга солавермайдиган мард борми? Майли, бой берганларини бир марта ўзи учун айтиб қўйса, балки «дод-вой» ҳисобланмас, лекин уларни ҳамиша, ҳамманинг олдида такрор-такрор эслайвериши «дод-вой»дан бошқа нарса эмас!

“Унвонул баён”дан.
@mehrob_uz
48.9K views15:33
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:10:00 СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
@mehrob_uz
54.1K views12:10
Ochish/sharhlash
2024-05-02 12:49:43
Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлмади.
Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди. Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.
Уни қул қилиб сотиб юборишди. Лекин у подшоҳ бўлди.
Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди. Бироқ у янада зиёда бўлди.
Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма. Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!


@mehrob_uz
57.9K views09:49
Ochish/sharhlash
2024-05-02 10:12:00
Сен яхшилик қилгувчи бўлгин


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
56.5K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-05-01 03:03:00
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Хайрли тонг!

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
27.1K views00:03
Ochish/sharhlash