Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 913

2021-05-19 07:27:19
Термизийнинг лафзида: «Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб калом Аллоҳ Ўз фаришталарига танлаб олган «Субҳана Роббии ва биҳамдиҳи»дир», дейилган.
Бу ердаги «Аллоҳга энг маҳбуб калом»дан мурод Куръони Каримдан кейингиси эканини унутмаслигимиз лозим. Аллоҳ таолога тасбеҳ ва ҳамдга қўшиб «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни зикр қилган одам Аллоҳ таоло Ўз фаришталарига танлаб олган зикрни айтган бўлар экан.
Албатта, мумин-мусулмон банда бунинг фазлини англаб етиши ва унга амал қилиши лозим.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
63.2K views04:27
Ochish/sharhlash
2021-05-19 04:11:13
КЎЗИНГИЗНИ ОЧДИНГИЗ, ТОНГНИ АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!!!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан. ривоят қилинади:

«Биз  Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайхи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта  ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» - деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».

 Имом Муслим ривояти.

ХАЙРЛИ КУН!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!!! @MEHROB_UZ
Каналга уланиш:
@mehrob_uz
70.1K viewsedited  01:11
Ochish/sharhlash
2021-05-18 21:11:31 ВОЛИЙ БЎЛИШ УЧУН КЕТИБ ВАЛИЙ БЎЛДИ

Али Фараҳийнинг отаси Фарра шаҳрининг волийси эди. Кексайиб қолгач, ўрнини фарзандига қолдириб, ўзини тоат ибодатга бағишламоқчи бўлди. Ўзининг бу хоҳишини ҳокимга етказиш учун ўғли Али Фараҳийни унинг олдига юборди.

Али Фараҳий отасининг волийликдан истеъфога чиқиб, ўрнига ўзининг тайинланишини етказиш учун йўлга чиқди.

Бир карвонга қўшилиб йўлга чиққанда, йўлда қароқчи йўлтўсарларга йўлиқди.

Қароқчилар карвондаги барчани қиличдан ўтказдилар. Али Фараҳий эса, оғир яраланиб, ҳушидан кетиб йиқилди.

Даврнинг улуғ валийларидан шайх Рукниддин Алоуддавлага бу воқеа маъно оламида билдирилди. Фалон жойда ўликлар орасида яраланган бир киши бор. Камолга эришишга ва маънавиятда юксалишга қобилиятли киши. Бориб уни қутқар, унга ёрдам бер, дейилди.

Шайх Рукниддин ҳазратлари дарҳол йўлга чиқиб, Али Фараҳийни топдилар ва ҳузурларига олдилар. Яраларини даволадилар. Бироз вақт ўтгандан кейин соғайиб кучга киргач унга:

- Хоҳласанг отангнинг олдига қайтиб бор, хоҳласанг ҳокимнинг ҳузурига бор. Ихтиёр ўзингда... дедилар.

Али Фараҳий волий бўлиш учун йўлга чиқиб, ўзига валий бўлиш йўли очилганини, камолга етиш фурсати етганини тушунди.

Шу фикр билан Шайх Рукниддин ҳазратларига:

- Мен сизнинг ҳиммат этагингиздан тутиб, ҳузурингизда қолмоқчиман, деди.

Ҳолатни отасига маълум қилиб, рухсат олди

Шу тариқа Рукниддин Алоуддавла ҳазратларига талаба бўлди. Валийликни волийликдан устун кўрди. Шайх Рукниддин ҳазратларининг дарслари ва суҳбатлари соясида камолга етиб, Аллоҳ дўстларининг қаторига қўшилди.

http://t.me/Mehrob_uz
30.6K views18:11
Ochish/sharhlash
2021-05-18 21:09:26
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
19.05.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
28.5K views18:09
Ochish/sharhlash
2021-05-18 19:41:48 АҚЛ ВА НАФС НИМА?

Пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари Жаннат йўлига даъват қилувчилар, шайтонлар ва уларнинг бузғунчи ёрдамчилари эса Жаҳаннамга чорловчилардир.
Шу билан бирга, ҳар бир инсоннинг ичида бу икки даъватчига ёрдам берадиган қувват ҳам мавжуд. Булар ақл ва нафсдир.

Ақл ва нафс нима? Биз бу иккисининг моҳиятини шарҳлаб, тушунтириб бермоқчи эмасмиз, ақл ва нафснинг ҳадди-чегарасини чизмоқчи ҳам эмасмиз, бу тушунчалар моҳияти бизгача очилмаган ва биздан кейин ҳам мубҳамлигича қолади. Ҳаётимизда “Ўзимга-ўзим” дедим” ёки “Ақлим етмаяпти”, деган ибораларни кўп ишлатамиз. Инсон, нафс ва ақлнинг орасидаги фарқ нима? Буларнинг маъносини аниқ очиб бера олмасакда“, оддийроқ мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Тасаввур қилинг, қишда иссиқ ўринда ширин уйқуда ётибсиз. Шунда тўсатдан бомдод намозига айтилган азондан уйғониб кетдингиз. Шу паллада ич-ичингиздан: “Намозга тур!” деган бир нидо келади. Энди турмоқчи бўлганингизда ичингиздан яна бир овозни эшитасиз: “Озроқ ухла”. Шунда биринчи нидо яна овоз беради: “Намоз уйқудан афзал!” Бунга жавобан иккинчи овоз: “Уйқу ширин, ҳали вақт бор, бир оз кечроқ ўқисанг ҳам бўлади”, деб нидо беради. Бу икки овоз ҳудди соат миллари сингари биринма-кетин такрорланаверади: “Тур... ухла... тур... ухла...” Сизни намозга чорлагани ақл, бунга қарши бўлгани эса нафсдир. Бу каби ҳолатлар ҳар куни турли суратда такрорланиб туради. Инсон бундай ҳолатга тушганда нафси ундаётган ҳаром, лекин ширин нарса билан ақли истаётган ҳалол, лекин оғир нарсанинг орасида қолади. Бу тортишувда ақлнинг ғалаба қозониши имондан дарак беради.
Ҳар кимнинг исломдаги иймони мутаҳкам бўлсин! Омин!


Шайх Али Тантовий
"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
46.1K viewsedited  16:41
Ochish/sharhlash
2021-05-18 16:18:31
ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
55.4K views13:18
Ochish/sharhlash
2021-05-18 11:38:45 ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.

– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.

– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».

Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.

– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.

– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.

– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».

Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».

Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».

Mehrob.uz сайтдан ўқиш:
http://mehrob.uz/answers/213
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
71.2K viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2021-05-18 10:03:37
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
59.3K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2021-05-18 08:24:47 #Биласизми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Бешта исмлари:

1. МУҲАММАД
.
Бу муборак исмнинг луғавий маъноси ҳамд-мақтов айтилгандир.

2. АҲМАД.
Бу муборак исмнинг маъноси кўп ҳамд айтувчидир.

3. МОҲИЙ.
Бу исмнинг маъносини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари «Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфр¬ни маҳв этур» деб баён қилиб бермоқдалар.

4. ҲОШИР.
«Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур».
Яъни, Аллоҳ таоло қиёмат куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари олдига ҳашр майдонида халойиқни тўплайди.

5. ОҚИБ.
Бу муборак исмнинг маъноси ортдан келувчи деганидир. Чунки Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма пайғамбарларнинг ортидан охирги пайғамбар бўлиб келганлар, у кишидан ке¬йин ҳeч пайғамбар келмайди.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бешта исмни айтдилар;
«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этур. Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур. Мен Оқибман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
100.8K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:53:03 ​​#ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Аҳмад Муҳаммад Турсун вафоти муносабати билан Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигидаги Mehrob.uz жамоаси чуқур таъзия билдиради.

“Бу йил кўп олимларимиздан айрилдик. Олимларнинг ўлимидаги мусибат илмнинг кўтарилишидадир. Олимлар кетгач жоҳиллар келишади, одамлар жоҳиллардан фатво сўраб бошласалар Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек улар ўзларини ҳам, одамларни ҳам адаштирадилар. Ана шу мусибат учун таьзия билдирамиз.”
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Аллоҳ таъоло Ўз раҳматига олсин!
59.6K views04:53
Ochish/sharhlash