Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 248.32K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 928

2021-05-18 11:38:45 ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.

– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.

– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».

Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.

– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.

– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.

– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».

Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».

Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».

Mehrob.uz сайтдан ўқиш:
http://mehrob.uz/answers/213
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
71.2K viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2021-05-18 10:03:37
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
59.3K viewsedited  07:03
Ochish/sharhlash
2021-05-18 08:24:47 #Биласизми?
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Бешта исмлари:

1. МУҲАММАД
.
Бу муборак исмнинг луғавий маъноси ҳамд-мақтов айтилгандир.

2. АҲМАД.
Бу муборак исмнинг маъноси кўп ҳамд айтувчидир.

3. МОҲИЙ.
Бу исмнинг маъносини Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари «Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфр¬ни маҳв этур» деб баён қилиб бермоқдалар.

4. ҲОШИР.
«Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур».
Яъни, Аллоҳ таоло қиёмат куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадамлари олдига ҳашр майдонида халойиқни тўплайди.

5. ОҚИБ.
Бу муборак исмнинг маъноси ортдан келувчи деганидир. Чунки Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма пайғамбарларнинг ортидан охирги пайғамбар бўлиб келганлар, у кишидан ке¬йин ҳeч пайғамбар келмайди.

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга бешта исмни айтдилар;
«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этур. Мен Ҳоширман, Аллоҳ менинг икки қадамим олдига одамларни ҳашр этур. Мен Оқибман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
100.8K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2021-05-18 07:53:03 ​​#ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Аҳмад Муҳаммад Турсун вафоти муносабати билан Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчилигидаги Mehrob.uz жамоаси чуқур таъзия билдиради.

“Бу йил кўп олимларимиздан айрилдик. Олимларнинг ўлимидаги мусибат илмнинг кўтарилишидадир. Олимлар кетгач жоҳиллар келишади, одамлар жоҳиллардан фатво сўраб бошласалар Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек улар ўзларини ҳам, одамларни ҳам адаштирадилар. Ана шу мусибат учун таьзия билдирамиз.”
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Аллоҳ таъоло Ўз раҳматига олсин!
59.6K views04:53
Ochish/sharhlash
2021-05-18 06:02:23 УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ

Эй Одам фарзанди!
Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
Тинчлик танҳоликдадир.
Ихлос рағбатдадир.
Тавбада Аллоҳга тақво бор.
Бойлик қаноатдадир.

Эй Одам фарзанди!
Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлинг!
t.me/mehrob_uz
73.6K views03:02
Ochish/sharhlash
2021-05-18 05:44:12
Ассаламу алайкум азизлар!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

Каналга уланиш
T.me/mehrob_uz
67.5K views02:44
Ochish/sharhlash
2021-05-17 22:42:46
@MEHROB_UZ
21.7K viewsedited  19:42
Ochish/sharhlash
2021-05-17 20:46:39 ФАРЗАНДЛИК БУРЧИ

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича хабар берилган:
"Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик" (Аҳқоф сураси, 15-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди. У Зот: "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", — дедилар". Муслим ривоят қилган.

Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— Ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— Шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— Ота-она учун молини сарфлаш;
— Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— Улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— Васиятларини адо этиш;
— Уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— Улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— Улар номидан садақа қилиб туриш;
— Уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
40.9K views17:46
Ochish/sharhlash
2021-05-17 20:44:02
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
17.05.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
35.0K views17:44
Ochish/sharhlash
2021-05-17 17:38:20
#Қуръонга_кўра_дуо

ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВА МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ УММАТИНИНГ ДУОСИ

رَّبَّنَا عَلَيۡكَ تَوَكَّلۡنَا وَإِلَيۡكَ أَنَبۡنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ

“Роббанаа ъалайка таввакалнаа ва илайка анабнаа ва илайкал масийр”.

“Эй Роббимиз! Фақат Сенга таввакал қилдик, фақат Сенгагина юзландик ва қайтиб борадиган жой ҳам фақат Сенгадир”.
(Мумтаҳана сураси, 4 – оят).
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
56.0K viewsedited  14:38
Ochish/sharhlash