Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-29 19:37:00 БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.
@mehrob_uz
81.3K views16:37
Ochish/sharhlash
2024-04-29 19:28:00
Намоз вақтлари:
30.04.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
57.4K views16:28
Ochish/sharhlash
2024-04-29 16:55:00
85. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳаргача улаб рўза тутар эдилар".

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан рўза тутганларида ифторлик вақти кирганда, ифторлик ва саҳарлик қилмасдан иккинчи кун рўзасига улаб рўза тутар эдилар. Аммо умматларини бундай рўзадан қайтарганлар.
Бундай қилиб рўза тутишлари фақат ўзларига хос бўлган. У зот: “Мен кечани бир таом берувчи мени едирган ва бир сув берувчи мени ичирган ҳолда ўтказаман", деганлар.

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
59.3K views13:55
Ochish/sharhlash
2024-04-29 15:02:00 КЎП-КЎП САЛАВОТ АЙТАЙЛИК

Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
“Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки умр бўйи қилган ибодатларингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади”.
@mehrob_uz
61.9K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:57:00
Мусофир кишининг намози

Савол: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?


Жавоб: Бир киши уч кеча–кундузлик масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.
Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб, икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса, макруҳ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди. Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракат ўқийди.
Давомини ўқинг!
60.8K views09:57
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:30:00 Расулуллоҳнинг заифларни эъзозлашлари


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
52.6K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:29:00
Расулуллоҳнинг заифларни эъзозлашлари


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
55.3K viewsedited  07:29
Ochish/sharhlash
2024-04-28 19:46:00 САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@mehrob_uz
22.5K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-28 19:35:00
Намоз вақтлари:
29.04.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
23.7K views16:35
Ochish/sharhlash
2024-04-28 17:47:00 АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Мискинга таом бериш, қарзини узиш, қайғусини аритиш

Ҳакам ибн Умайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жаллага амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса (мана шудир)”, дедилар".

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz
33.8K views14:47
Ochish/sharhlash