Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-27 15:45:00 Қуръон – Аллоҳнинг дастурхони

“Бу Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен унда Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан маҳрум жойни билмайман. Аллоҳнинг Китобидан бирон нарса бўлмаган қалб хароба уй кабидир. (Қуръондан бошқа) уни тикловчи бирон нарса йўқдир”.

Имом Доримий ривояти
@mehrob_uz
57.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2024-04-27 13:32:00
84. Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади:
"Бир жанозага бордик. Бақиъда эканимизда олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар, кўлларида ҳассалари бор эди. Келиб ўтирдилар. Кейин бир муддат ҳассалари билан ерни тўқиллатиб (тирмалаб) ўтирдилар. Сўнгра бундай дедилар: "Орангизда жаннатдаги ва дўзахдаги ўрни олдиндан белгилаб қўйилмаган, бахтли ёки бахтсизлиги (тақдирига) ёзилмаган бирорта киши йўқдир", дедилар. Бир киши: "Ундай бўлса, тақдиримизга суяниб, амалларни бажаришни тарк қилиб қўя қолсак бўлмайдими?" деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Йўқ. Сиз амал қилаверинг. Барча одамларга (қилаётган ишлари) осон қилиб қўйилган. Бахтли одамларга бахтиёрлар амалини, бадбахтларга эса ўзларига мос ишларни қилиши осон кечади", деб жавоб бердилар.
Давомини ўқинг!

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
60.4K views10:32
Ochish/sharhlash
2024-04-27 11:02:00
Ёшликнинг бебошликларидан сақланинг


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
56.3K views08:02
Ochish/sharhlash
2024-04-27 08:21:37
Кимдир ухласа, ҳаётнинг алам-изтиробларидан қутулади. Кимдир ухласа, ҳаёт унинг озор-азиятларидан қутулади.
@mehrob_uz
60.4K views05:21
Ochish/sharhlash
2024-04-27 06:16:00 Айрим шахслар (сенинг ёнингда юрсалар ҳам, аслида) сенга эмас, балки сен орқали амалга ошадиган ўзларининг эҳтиёжларига, манфаатларига мухлис бўладилар. Эҳтиёжлари ўзгариши биланоқ сенга мухлисликлари ҳам ўзгаради.

«Кесик қанотлар» китобидан.
@mehrob_uz
59.1K views03:16
Ochish/sharhlash
2024-04-27 03:00:00
КЎЗИНГИЗНИ ОЧДИНГИЗ, ТОНГНИ АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!!!

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан. ривоят қилинади:

«Биз  Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайхи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта  ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» - деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».

 Имом Муслим ривояти.

ХАЙРЛИ КУН!

Каналга уланиш:
@mehrob_uz
95.5K views00:00
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:42:00 ОДАМЛАРДАН ИЛМ ҚАНДАЙ ТОРТИБ ОЛИНАДИ?

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дарҳақиқат, Аллоҳ илмни бандалар (қалби)дан суғуриб олиш орқали тортиб олмайди. Аксинча, олимларни вафот эттириш орқали илмни тортиб олади. Ҳаттоки бирорта олимни қолдирмагач, инсонлар жоҳил кимсаларни бошлиқ қилиб оладилар. Улардан савол сўрашади. Улар илмсиз бўла туриб, фатво берадилар. Натижада ўзлари ҳам адашадилар, (бошқаларни ҳам) адаштирадилар», деяётганларини эшитдим».

Шарҳ: «Имом Ҳофиз ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» китобида: «Суғуриб олиш қалблардан ўчиришдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни видолашув ҳажида айтганлар», деган. Ушбу ҳадисни Имом Бухорий «Саҳиҳ»ларининг «Илм китоби»даги «Илм қандай тортиб олинади» бобида ва «Китоб ва суннатни маҳкам тутиш» китобидаги «Раъйни ёмонлаш ва тўқима қиёс борасида айтилган гаплар» бобида келтирган. Бу ҳадис борасида Ҳофиз ибн Ҳажар кўп гапларни келтирган. Аллома Муновий раҳимаҳуллоҳ «Файзул Қодир» китобида бу гапларнинг хулосасини айтган, Роғиб Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳнинг ажиб гапларини қўшимча қилган.
- «Ҳадисда жоҳилларни бошлиқ қилиб тайинлашдан огоҳлантирилган. Чунки фатво ҳақиқий бошлиқнинг иши. Шунинг учун ҳадисда илмсиз бўла туриб, бошлиқликка эга чиқиб олиш ёмонланган. Қуръоннинг боқий қолишидан то қиёматгача илм ҳам боқий қолади, деган хулоса келиб чиқмайди. Чунки Қуръондан излаб топилган нарсалар илм ҳисобланади...» Роғиб айтади: «Султонга (фатво каби) ишларга тайинланувчи кишиларнинг илмий салоҳиятини эътиборга олишдан кўра масъулиятлироқ нарса йўқ. Бу ишни бажармаслик ёмонлик ёйилиб кетиши, жиноятчилар кўпайиб кетиши ва инсонлар ўртасида адоват ва нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлади...» Бу гаплар «Аз-Зарийъа» китобида келтирилган».

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz
67.3K views16:42
Ochish/sharhlash
2024-04-26 16:08:16 ЧЕЛАК БЎЛСА...

Бир куни Хожа Ҳасан Нурий саҳрода кетаётганди. Ҳаво жуда иссиқ эди. Йўлда бир дарахт кўринди. Хожа ўша томонга юрди. Дарахт тагида бир қудуқ бор экан. Қудуқни кўриб севинди ва: «Челак бўлганида сувдан олиб ичардим», деб ўйлади. Шу пайт бир тўда оҳу кўринди. Қудуқ бир зумда сувга лиқ тўлди. Оҳулар сувдан ичиб ортларига қайтишди. Хожа Ҳасан сув ичмоқчи бўлиб қудуққа яқин келса, сув тубига тушиб кетибди. Буни кўриб:
- Илоҳим, оҳуларга сувни қудуқ лабига чиқариб бердинг, Ҳасан сув ичаман деса унинг тубига туширибсан, бунинг ҳикмати нимада? - деди. Шунда нидо келди:
- Эй Ҳасан, сен Бизга эмас, челакка таваккул қилдинг, оҳулар эса фақат Бизга таваккул қилди. Ким Бизга таваккул қилса, дунё ва охиратдаги ҳожатларини бажо этамиз!

«Ривоятлар» китобидан.
@mehrob_uz
26.9K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-04-25 21:55:51
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ЖУМА МУБОРАК!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
498.1K views18:55
Ochish/sharhlash
2024-04-25 21:55:51
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
148.9K views18:55
Ochish/sharhlash