Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-04-23 07:10:00
Бу жойда араб тилининг нозик услубларидан ишлатилмоқда. Икки оят олдин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга етти такрорланувчи ва Улуғ Қуръон туширилгани айтилган эди. Кейинги икки оятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиниб, баъзи кўрсатмалар берилди. Сўнгра сенга етти такрорланувчи ва Улуғ Қуръонни худди Қуръонни парча-парча қилган тақсимловчиларга китоб туширганимизга ўхшаш туширдик, дейилмоқда.
«Қуръонни парча-парча қилганларга», деганда аҳли китоб яҳудий ва насоролар назарда тутилгандир. Улар ўзларига келган илоҳий китобларни тақсимлаб, бир қисмига иймон келтириб, бир қисмига иймон келтирмаган эдилар. Энди Қуръонни ҳам парча-парча қилиб, ўз фикрларига мос келганини олиб, тўғри келмаганини тарк этмоқчи бўлмоқдалар. Ана ўшаларга ўз вақтида синовчи китоб туширганимиздек сенга ҳам бу самовий китобни–Улуғ Қуръонни нозил қилдик. Бу янгилик эмас. Қадимдан бўлиб келаётган иш. Кишилар баҳона-сабаб ахтармай иймон келтиришлари зарур эди. Аммо кўплари бош тортмоқдалар.
@mehrob_uz
48.8K views04:10
Ochish/sharhlash
2024-04-23 05:12:00 АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўриш

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бизнинг олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб келдилар-да: “Биласизларми, қайси амаллар Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуброқдир?” дедилар.
Бир киши: “Намоз ва закот”, деди. Яна бир киши: “Жиҳод”, деди. У зот: “Албатта, Аллоҳ азза ва жаллага амалларнинг энг маҳбуброғи Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўриш”, дедилар».

Имом Аҳмад ривояти.
@mehrob_uz
55.8K views02:12
Ochish/sharhlash
2024-04-23 03:02:00
Хайрли тонг!

Кунингиз барокатли бўлсин!

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг:
t.me/mehrob_uz
92.2K views00:02
Ochish/sharhlash
2024-04-22 19:35:00 АҚИДАВИЙ ҚОИДА

Хаёл психолог олимлар наздида икки турга бўлинади: биринчиси, қайтарувчи хаёл, худди Маккада туриб Дамашқдаги уйимни хаёл қилганимдек. Иккинчиси, яратувчи хаёл. Бу шоирлар, ёзувчилар, рассомлар ва санъат усталарининг хаёлидир. Анави санъаткорларнинг хаёлотига бир разм солинг. Улар асли воқеъликда йўқ нарсани кўрсата олишадими? Венус ҳайкалини ясаган ҳайкалтарош биз умримизда ҳеч кўрмаган суратни пайдо қилди. Лекин мана шу сурат янгитдан яратилганми ёки воқеъликдан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилганми? Ўзи кўрган бурунларнинг энг чиройлисини олган, энг чиройли оғизни, энг чиройли жисмни олиб мана шуларни бирлаштирган. Натижада янги сурат пайдо бўлган. Лекин шу янги сурат бор нарсалардан бўлак-бўлак қилиб олиб бирлаштирилган.
Париж музейида сақланадиган Оссурия қанотли бургут тимсолини ясаган ҳайкалтарош ҳам одамнинг калласини олиб бургутнинг жасадига қўйган. Унга қуш қанотини бириктирган. Янги сурат, лекин эски нарсалардан бўлиб-бўлиб ишланган.
Адиба Хавла Қaзвиний ўйлаб топган ғаройиб ҳайвон ҳам шу кабидир. Шоирларнинг хаёлоти ҳам истиора, ташбеҳ, киноя ва ажиб муболағаларга ҳар қанча чуқур кирмасин, аслида воқеъликда бор бўлган турли бўлаклардан жамланган холос. Агар биз мана шу бўлакларни жамлаш учун янада чуқурроқ киришни истасак, энди, хаёлнинг ўзи ҳам бундай жамлашдан ожиз қолади.
Мисол учун, ранглар оламидан бир бўлак ва товушлар оламидан бир бўлак олинг. Энди: “фалончи қўшиқчи атиргул хиди таралиб турадиган қўшиқ айтди” ёки “фалончининг атири қизил рангли хид таратар экан”, деб айтиб кўринг. Мана шу манзарани хаёлингизга келтиринг. Биласизки, бу нарсани ҳеч тасаввур қила олмайсиз. Ҳолбуки, бу ҳам воқеъликда бор бўлган нарсалардан ташкил топган эди.
Биз хушбўй куйни, қизил хидни хаёлимизга сиғдира олмаймиз. Биз уч ўлчамли фазо (узунлик, кенглик, баландлик) дан ташқари нарсани ҳам тасаввур қила олмаймиз. Масалан, тўртинчи фазони", юзаси йўқ доирани, бурчаги йўқ учбурчакни тасаввур қила олмаймиз. У ҳолда қандай қилиб охиратни ва ундаги нарсаларни хаёл қила оламиз, ваҳоланки, у бизнинг оламимизга ўхшамайдику? Охиратнинг бу дунёга нисбати, бу дунёнинг она қорнига нисбатига ўхшайди. Агар биз она қорнидаги чақалоқдан ва унинг жавоб бериши мумкин бўлганда эди, “дунё нима?”, десак, у “мана шу мени ўраб турган парда ва мени қамраб олган мана бу қоронғулик дунёдир”, деб жавоб берган бўлар эди.
Агар биз унга: “мана бу ерда бошқа дунё ҳам бор. Унда қуёш ва ой бор. Тун ва кун бор. Қуруқлик ва денгиз бор. Пастлик ва тоғликлар бор. Қақшаган саҳролар, серсоя боғлар бор”, десак, бу гапларнинг маъносига умуман тушунмайди. Тушунган тақдирда ҳам, унинг ҳақиқатини хаёлига сиғдира олмайди.
Мана шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос айтганларки: “Дунёдаги нарсалар охиратдаги нарсаларнинг исмлари холос”. Охиратнинг хамри дунё хамрига ўхшаган эмас. Унинг ҳурлари дунё аёлларига ўхшамайди. Жаҳаннам олови дунё oлoвидек эмас. Жаҳаннам устига қўйилган сирот кўприги бу дунёда водийлар ва дарёлар устига қўйиладиган кўприк сингари эмас.
Демак, бу қоида — инсоният хаёли сезги аъзолари ҳис қилган нарсаларнигина идрок эта олади.

Шайх Али Тантовий
"Ислом динини умумий таништириш" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@mehrob_uz
64.4K views16:35
Ochish/sharhlash
2024-04-22 03:12:00
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)


Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ
MEHROB.UZ
27.4K views00:12
Ochish/sharhlash
2024-04-21 15:35:00 ЗАИФ ҚАТЛАМ ВАКИЛЛАРИНИ КАМСИТИШ - КАТТА ГУНОҲ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
48.6K views12:35
Ochish/sharhlash
2024-04-21 15:34:00
ЗАИФ ҚАТЛАМ ВАКИЛЛАРИНИ КАМСИТИШ - КАТТА ГУНОҲ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
48.0K views12:34
Ochish/sharhlash
2024-04-21 13:30:00
Намознинг вожиблари

Савол: Намознинг вожиблари ҳақида маълумот бёрсангиз?


Жавоб: Намознинг бир нечта вожиблари бўлиб, қуйида улардан баъзиларини баён қиламиз:
1. Такбири таҳримада намозга айнан “Аллоҳу акбар” лафзи билан кириш;
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатига қироатни тайин қилмоқ;
3. Фотиҳа сурасидан сўнг зам (қўшимча) сура ўқиш. Замсурага Қуръондан бир узун (мисоли Оятул Курсий ) ёки уч қисқа оят (мисоли Сураи Кавсар) ўқиса бўлади;
4. Фотиҳа ва замсурани витр ва нафл намозларининг барча ракатларида ўқиш;
5. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ёрга теккизиш;
6. Таъдили аркон ёки тумония, яъни руку ва саждада бир тасбёҳ (“Субҳаналлоҳ” дёйишга кетадиган вақт) миқдорича ором олиш;
7. Қаъдаи аввал. Иккидан ортиқ ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг ташаҳҳуд («Аттаҳийяту...»)ни ўқиш миқдорича ўтириш;
8. Ҳар қаъдада ташаҳҳуд ўқиш;
9. Витр намозининг учинчи ракатида қироатдан сўнг дуои Қунутни ўқиш;
Давомини ўқинг!

@mehrob_uz
51.0K views10:30
Ochish/sharhlash
2024-04-21 12:02:00 АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ

Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим кишилар меҳмон бўлишди. Аксига олгандек меҳмон олдига қўйгани уйида биргина отидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўша отни сўйиб, гўштини пишириб, меҳмонлар олдига қўйди. Бу ҳолни кўрган хотини нолиди:
– Бисотингизда шугина отдан бошқа нарсангиз йўқ бўлса, нима қилар эдингиз уни сўйиб?
Бу сўзлардан ранжиган Абдуллоҳ уйига кириб кетди. Уй анжомларидан маҳрга ярашасини топиб чиқди-да, уни хотинига бериб, ўша заҳоти талоқ қўйиб:
– Меҳмон кутишни ёқтирмайдиган аёл менга хотин бўлишга ярамайди! – деди.
Орадан бир неч кун ўтгач, бир киши келиб унга сўз қотди:
– Эй мўминлар имоми! Менинг бир қизим бор. Онаси вафот этган эди, унинг фироқида кийимларини йиртиб йиғлаб, ғам-андуҳга ботди. Бугун уни мажлисингизга олиб келсам бироз тасалли берсангиз, шоядки, қалби таскин топса.
Илм мажлисида минбарга чиққанида ўша сўралган мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Қиз уйига қайтгач отасига айтди:
– Отажон, мен энди тавба қилдим. Энди Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ундай ишларни қилмайман. Лекин бир илтимосим бор.
– Қандай илтимос?
– Сиз менга дунёнинг йигитлари қўлингни сўрашяпти. Бадавлат кимсалар ҳам харидор, дер эдингиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, мени Абдуллоҳ ибн Муборакдек кишига турмушга берсангиз. Агар бизларда дунё бўлса, унда дин бор.
Отаси қизининг таклифини қабул қилиб, Абдуллоҳга узатди. Унинг сепига кўп мол-дунё қўшиб берди. Бундан ташқари куёв учун ўнта от ҳам қўшиб берди.
Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак туш кўрди. Унга бир нидо келди:
“Сен бизнинг розилигимиз учун кекса аёлдан кечган бўлсанг, биз сенга бокирасини ато қилдик. Бизнинг розилигимиз учун битта отингни сўйган бўлсанг, биз сенга ўнта от ато қилдик. Билиб қўйгинки, бизнинг ҳузуримизда яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилур. Бу дунёда яхшилик қилгувчиларнинг ажрлари зое бўлмагай. Улар зарар ҳам кўрмагайлар!”

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
51.3K views09:02
Ochish/sharhlash
2024-04-21 09:46:00 ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДОИМ НАЗОРАТ ҚИЛИНГ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
45.8K views06:46
Ochish/sharhlash