Get Mystery Box with random crypto!

Мусофир кишининг намози Савол: Мусофир кишининг намози ҳақид | Mehrob.uz

Мусофир кишининг намози

Савол: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?


Жавоб: Бир киши уч кеча–кундузлик масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.
Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб, икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса, макруҳ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди. Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракат ўқийди.
Давомини ўқинг!