Get Mystery Box with random crypto!

САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мат | Mehrob.uz

САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@mehrob_uz