Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Рамазон
Дуо
Эслатинг
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 250.39K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-25 21:47:13
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
43.6K views18:47
Ochish/sharhlash
2024-04-25 19:42:00 ОЛИМЛАРГА ЯҚИН ЮРИШНИНГ САМАРАСИ

Абдуллоҳ ибн Абу Мусо Тустарий ҳикоя қилади: «Менга: «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин», дейилган эди. Шунинг учун Байрутга Авзоийнинг ҳузурига келдим. Унинг ҳузурида эканимда бир куни у мендан ўтмишим ҳақида сўраб қолди. Мен унга ўтмишимни айтиб бердим. (Абдуллоҳ Тустарий даставвал мажусий-оташпараст бўлиб, кейин мусулмон бўлган эди). Шунда у менга деди:
- Отанг борми?
– Ҳа, отамни Ироқда қолдирдим. У ҳануз мажусий.
- Ироққа, отангнинг ҳузурига қайтиб бормайсанми? Шоядки, Аллоҳ таоло отангни сенинг қўлингда ҳидоят қилса.
- Сиз менинг шундай қилишимни маъқул деб биласизми?
- Ҳа, албатта.
Шундай қилиб, Авзоийнинг тавсиясига кўра ортга қайтиб, отамнинг олдига келдим. Отам
бемор эканлар. Қайтиб келганимни кўрган отам мендан: «Эй ўғлим, сен айни дамда қайси диндасан?» деб сўрадилар. Мен мусулмон бўлганимни айтдим. Шунда отам менга: «Менга Ислом ҳақида айтиб бер, у қандай дин экан?» дедилар. Мен Ислом ва мусулмонлар ҳақида сўзлаб бердим. Отам: «Мен аниқ мусулмон бўлдим, бунга эса сени гувоҳ қиламан», дедилар ва шу касаллик билан вафот этдилар. Мен отамни дафн қилдим. Сўнг Авзоийнинг ҳузурига қайтдим ва унга бўлган воқеани сўзлаб бердим».

Шарҳ: Дарҳақиқат, бу қиссада инсон олимлар билан яқин муносабатда бўлиб, ҳар бир ишда улар билан маслаҳатлашиб йўл тутишнинг фойдаси яққол кўриниб турибди. Кўп изоҳга ҳожат йўқ: Абдуллоҳ Тустарий янги мусулмон бўлган одам эди. Унга «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин!» деган кўрсатма берилган экан. У мазкур тавсияга кўра, буюк фақиҳ-олим Имом Авзоийнинг ҳузурига келди ва унинг сўзига кириб, отасининг олдига қайтди. Отасига Ислом ҳақида сўзлаб бериб, унинг ҳам мусулмон бўлиб, иншааллоҳ, икки дунёда бахтли бўлишига сабабчи бўлди.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz
48.5K views16:42
Ochish/sharhlash
2024-04-25 19:33:00
Намоз вақтлари:
26.04.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
47.3K views16:33
Ochish/sharhlash
2024-04-25 17:23:00
Намоз ўқимаслик ҳақида

Савол: Маҳалламиздаги ўзига тўқ кишилар хайр–эҳсон қилишади, етимларга ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қилишади. Кўплаб хайрли ишларда ҳомийлик қиладилар. Аммо ўзлари намозини ўқимайди. Уларнинг охирати қандай бўлади?


Жавоб: Мусулмон киши қандай солиҳ амал қилмасин,
Аллоҳнинг ризосини топиш, савобга эришишни ният этса, Аллоҳ таоло унинг ниятига қараб савоб бераверади. Масалан, бир киши намоз ўқимаса–да, аммо хайру эҳсон, садақа қилиш билан Аллоҳдан савоб умид этса, намоз ўқимагани учун гуноҳкор бўлади, лекин хайру садақаси учун савоб олади.
Бироқ шуни яхши билиш керакки, хайру эҳсонлар туфайли эришилган савоблар тарк қилинган намоз эвазига орттирилган гуноҳга каффорат бўлмайди. Балки мўмин киши ўқилмаган намозлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраб, тавба қилиши ва бундан кейин бирор вақт ҳам намозни тарк қилмасдан ўқиши шарт. Бу оламлар Парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғидир. У Зот Қуръони каримда бундай деган:
Давомини ўқинг!

Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
51.8K views14:23
Ochish/sharhlash
2024-04-25 15:32:00
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
Қалбнинг қаттиқлиги;
Кўзга ёш келмаслиги;
Ҳаёсизлик;
Дунёга рағбат;
Узун орзу (ҳою-ҳавас).

@mehrob_uz
50.4K views12:32
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:36:00
83. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени, Зубайр ибн Аввом ва Абу Марсад Ғанавийни хизмат юзасидан бир вазифага юбордилар. Уччовимиз ҳам отлиқ элик. Бизга тайинлаб: "Йўлга отланинглар ва тўғри бориб, Хох номли боққа тушинглар. У ерда мушриклар қавмидан бир аёл бор. Унинг ёнида Ҳотиб ибн Абу Балтаъанинг мушрикларга ёзган номаси бор", дедилар. Биз уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган жойда қувиб етдик, туясида кетаётган экан. Унга: "Ўзинг билан олиб кетаётган мактуб қани" дедик. У: "Менда ҳеч қанака мактуб йўқ", деди. Биз унинг туясини чўктириб, юкларининг орасидан қидириб кўрдик, ҳеч нарса топа олмадик. Икки биродарим: "Мактубни кўрмадик (мактуб йўқ)", деди. Аниқ биламанки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон айтмаганлар. "Қасам ичиладиган Зот номи билан қасамки, мактубни чиқариб берасан, йўкса, сени яланғоч қилиб кўраман", дедим.
Давомини ўқинг!

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
53.1K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:36:00
"БИЗ ОДАМХЎР БЎЛИБ ҚОЛДИК"

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
22.8K views06:36
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:18:00 ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
– Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?
– Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши.
– Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам.
Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди.
Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz
28.9K views05:18
Ochish/sharhlash
2024-04-24 07:13:00
92. Бас, Роббинг ила қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасидан сўрармиз.
@mehrob_uz
30.2K views04:13
Ochish/sharhlash
2024-04-24 05:20:00 АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Мусулмонни хурсанд қилиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амаллардан мусулмонга хурсандчилик келтиришдир”, дедилар.

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz
36.9K views02:20
Ochish/sharhlash