Get Mystery Box with random crypto!

Болани неча ёшдан суннат қилдирган маъқул? | Meditsina UZ

Болани неча ёшдан суннат қилдирган маъқул?
Муҳаммад Али

Аҳаджон Абдуҳалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Инсонни ҳар қандай ёшда ва фаслда суннат қилиш мумкин, соғлом ҳолатда бунга тиббий чеклов йўқ.

Қулай вақт сифатида боланинг узоқ муддатли хотираси шаклланмасидан олдин, яъни 3 ёшгача суннат қилдириш тавсия этилади. Эрта чақалоқлик даврида ҳам ушбу амалиётни бажариш мумкин, ҳаттоки бу нисбатан фойдали.

Боланинг ёши катта бўлса, жароҳатнинг битиши қийинроқ бўлади ва қўрқинчли жараён боланинг хотирасида психологик жароҳат ҳолатида сақланиб қолиши мумкин.