Get Mystery Box with random crypto!

MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ M
Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 29.40K
Kanalning ta’rifi

🔴Боғланиш таклифлар юбориш
@inspector_uzga_yozingbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-01-22 14:10:04
Хўкиз семирса эгасини қопар ёхуд терлаётган кўзойнаклар 2
35.1K views11:10
Ochish/sharhlash
2021-01-22 09:04:44
508-хонада терлаган кўзойнаклар...

Бу икки хунук тананинг бир-бирини аёвсиз искашидан нафақат Далийипнинг очкиси балки хонадаги камералар ҳам терлаб кетди… Мен ўтирган чайлага асосий қисмлар тасвирланган видео етиб келди. Мен сени ўйлаб чиқармасдан ўтирибман (менда барча ўзидан кетиб қолган, тили меъёрдан узайиб кетганларнинг расм, видео, аудиолари мавжуд, шунчаки Снайпер ўта меҳрибон ва раҳмдил инсон). Хуллас, Далийипга қайтамиз, 508-хонада хонлар қилмаган шакаргуфторликни қилган Далийип фаҳм-фаросатли аёли орқасидан одам қўйганини сезмаган эди..
33.1K views06:04
Ochish/sharhlash
2021-01-21 07:29:02 ​​Сўнгги тўрт йил вақт мобайнида барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.
Президентимиз 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам табригида, «Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади», деб таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари, жамият ҳаёти учун катта таҳдид бўлган уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, коррупция, одам савдоси ва наркотрафикка қарши кураш кучайтирилгани, бу борада илм-фан ютуқлари ва илғор технологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилгани, ана шундай ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари замонавий техника билан таъминланган, халқчил ва очиқ, криминоген вазиятни мустаҳкам ва ишончли назорат қила оладиган, мобиль ва ихчам тузилмаларга айланиб бораётганини, энг муҳими, соҳа ходимларининг маънавий қиёфаси, жамиятимиздаги обрў-эътибори юксалиб бораётганини қайд этди.
Ҳақиқатан ҳам, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилаётгани, соҳада ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар ходимлар сони кўпайиб бораётгани, ички ишлар органи бошлиғидан тортиб профилактика инспекторигача халқ олдида ҳисобот берадиган амалиёт жорий этилгани аҳолининг ислоҳотларга бўлган ишончини янада оширмоқда.
Янги Ўзбекистоннинг ички ишлар органларида, аввало, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар ва ходим фаолиятининг кундалик қоидаси бўлишига, бошлиқлар таркибининг якуний натижа учун шахсий жавобгарлигини оширишга, фуқаролар мурожаатларини қисқа муддатларда ҳал қилишга, шунингдек, ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Бу ички ишлар органларининг барча бўғиндаги раҳбарлари ва ходимларидан юксак масъулият, ватанпарварлик, юклатилган вазифаларни бажаришга сидқидилдан ва виждонан ёндашиш, ташкилотчилик, меҳнатсеварлик ҳамда ташаббускорлик каби фазилатларни талаб қилади.
Маълумки, тизимда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар энг аввало, етук малакали мутахассис кадрлар фаолиятига боғлиқ. Шу боис ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мезонлари ва шартларини янада такомиллаштириш, интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрларни тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини яратиш каби жараёнларни, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот масалаларида юқори самарадорликка эришган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда ташкил этиш давр талабига айланди.
Тизимда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини аниқлаш ва комплекс баҳолаш бўйича шаффоф рақамли электрон дастурни жорий этиш, бунинг учун, унинг индикатор ва субиндикаторларини шакллантириб амалиётга татбиқ этиш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ички ишлар органлари соҳавий хизматлари раҳбарларининг ҳудудларда ҳуқуқ устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш борасидаги масъулиятини кучайтиришга, бунинг натижасида тегишли халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрни янада яхшиланишига хизмат қилади.
Шу боис хизматга янгича ёндашиш, оддий одамларнинг дарди ва ташвиши билан яшаш, фидойилик ва жонкуярлик кўрсатиш ички ишлар органларининг барча бўғиндаги раҳбар ва ходимлари хизмат фаолиятининг асосий мезонига айланиши зарур.
Зотан, ички ишлар органи давлатнинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим сифатида юртимизда Учинчи Ренессанс – миллий тараққиётнинг янги даври пойдеворига ҳам муносиб ҳисса қўшиши лозим.

Баҳром САИДОВ,
ИИВ Академияси Илмий кенгаши котиби,
юридик фанлар доктори, доцент.
34.2K views04:29
Ochish/sharhlash
2021-01-21 07:27:48 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

3 - мавзу

ДАВЛАТНИНГ КУЧИНИ АМАЛДА НАМОЁН ЭТАДИГАН ЭНГ САМАРАЛИ ТИЗИМ

Давлатнинг асосий функцияларидан бири ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари муҳим ўрин тутади. Бугун ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашнинг асосий кафилидир.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартларининг қонун даражасидаги ҳуқуқий асоси вужудга келди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишнинг мустаҳкам ҳуқуқий замини яратилди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланди.
Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳалари сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам ҳар томонлама, изчил ва жадал ривожлантиришнинг концептуал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжатга асосан, ўтган вақт мобайнида кенг кўламли ислоҳотлар, улкан тарихий аҳамиятга молик ишлар амалга оширилиб, ички ишлар органларини халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган янги профессионал тузилмага айлантиришга, мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни, осойишталикни ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини кафолатлашга қаратилган ислоҳотлар ўзининг кутилган натижаларини бермоқда.
Бир сўз билан айтганда, Ҳаракатлар стратегиясида таъкидланган «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» принципи ички ишлар органларининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, ички ишлар органларининг фуқаролар билан доимий ва очиқликка асосланган мулоқотларининг йўлга қўйилгани, уларни ўйлантираётган, қийнаётган масалаларни ҳал этиш соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ходимлари олдидаги биринчи даражали вазифага айлангани, халқимизнинг орзу-истаклари рўёбга чиқишига, эртанги кунига ишончи мустаҳкамланишига, бунинг натижасида ички ишлар органларининг халқ орасида обрўйи ошишига хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари жамият ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутиши ҳақида алоҳида тўхталиб, «Халқимиз Яратгандан аввало тинчлик-хотиржамликни сўрайди. Шундан сўнг, ўз уйим, бошпанам бўлса, оилам, бола-чақам билан соғ-саломат яшасам, дейди. Биз халқимизнинг ана шундай орзу-ниятларини рўёбга чиқариш учун иккита масалага, яъни ички ишлар ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратаяпмиз», деб таъкидлаган.
30.5K views04:27
Ochish/sharhlash
2021-01-20 12:01:23
Жахонгир Отажонов Президент бўлмоқчи. Ишонмайсизми ? у шундай деяпти.
28.9K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2021-01-20 11:19:15
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Икрамов Азизбек Исроиловичга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди.

А.И.Икрамовнинг бирдан икки вазир ўринбосари бўлиши бир йил давомида эксперимент сифатида амалга оширилган. Эндиликда Икрамов ўзининг асосий хизмат вазифаси – Ички ишлар вазирининг ўринбосарлигига қайтарилган.

Маълумот учун, у 2020 йил февралидан бери ушбу лавозим вазифаларини ҳам бажариб келаётган эди.

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
25.0K views08:19
Ochish/sharhlash
2021-01-18 12:22:10
#сўраганларучун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
28.6K views09:22
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:22:51 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда оммалашаётган касблар ахборот технологиялари билан боғлиқ. Бу касбларга келгусида ҳам талаб ошса ошадики, асло камаймайди. Эътиборли жиҳати, уларни эгаллаш учун олий маълумот ҳам талаб этилмайди. Уч, олти, тўққиз ойлик ёки бир йиллик курсларда ўқишнинг ўзи етади. Мослашувчан касблар сирасига киргани учун ҳам талаб анча баланд бўлади.
Маълумки, Ўзбекистонга ҳам ахборот технологиялари жадаллик билан кириб келяпти. Шу боис дастурчиларга эҳтиёж ҳозирдан юқори ўринларда туради. Бундан шу нарса англашиладики, келажакда IT соҳаси бўйича мутахассисларга эҳтиёж янада ортади. Иқтисодчи, туризм бошқарувчиси, хизматлар соҳасидаги мутахассис бошқарувчилар ҳам керак бўлиши, шубҳасиз.
Масалан, Ғарбда 18–35 ёшдаги инсонларнинг 70 фоизи блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги изоҳларини ўқиб саёҳат режаларини тузишаркан. Маълумки, туризм ривожланаётган бир пайтда бу соҳани бошқарувчи менежерларга ҳам талаб юқори бўлади. Рақамли иқтисодиёт ҳам сифатли кадрларни қидиришга тушади. Инфляция, нарх-наво, лойиҳаларни молиялаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш каби масалаларни ҳал қиладиган мутахассисларни ҳар қадамда топиш амримаҳол. Сўнгги вақтларда бутун дунёда профессионал дастурчиларга эҳтиёж катта бўлмоқда. Банк-молия, халқаро иқтисодиёт, ахборот технологиялари, халқаро муносабатлар соҳаларини ўрганиш, мутахассисларнинг эътироф этишича, бундан кейин ҳам мавқеини сақлаб ва ошириб бораверади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, яқин келажакда Ўзбекистон меҳнат бозорида ахборот технологиялари йўналишига ҳамда жадал суръатлар билан ривожланаётган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларига, қурилиш соҳаси инженерларига, бундан ташқари замонавий меҳнат бозорига кириб келган янги касбларга бўлган талаб ортади. Бундан ташқари, енгил саноат соҳаси, айниқса, маҳаллий хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш мутахассисларига бўлган эҳтиёж ҳам ҳар доим юқори бўлади.
Иложи бўлса, фарзандингизнинг қайси касбни танлаши бўйича малакали мутахассис билан маслаҳатлашинг. Бунда албатта, унинг билими, имконияти, қизиқишлари ва ҳаётдаги мақсадларидан келиб чиқинг. Фақат бир нарсани унутманг: қарор мустақил қабул қилинади.

Фурқат Қодиров,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими бош мутахассиси.

Телеграф орқали ўқинг

Word форматда юклаб олинг
40.2K viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2021-01-15 18:21:22 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

2 - мавзу

ФАРЗАНДЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ КАСБЛАРГА ЎРГАТИШ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Маълумот ўрнида:
ЮНИСЕФнинг махсус лойиҳаси бўлган U-REPORT ёшлар платформаси 2019 йил 13 май куни ёшларни касбга йўналтириш бўйича сўровнома ўтказди. Унда 6300 дан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар қатнашди. Респондентларнинг фикрига кўра, касб танлашда қуйидаги 4 та омил таъсир ўтказади: шахсий қобилият (34%), касбга муҳаббат (20%), молиявий имкониятлар (20%) ва ота-оналар қарори (11%). Иштирокчиларнинг 82 фоизи ёшларни касбга йўналтириш ҳукумат томонидан ташкил қилиниши керак, деб ҳисоблашади.

Фарзандларини ёшлигидан мустақил қарор қабул қилишга ўргатиш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Боланинг нотўғри хатти-ҳаракати ёки буюрилган ишни кўнгилдагидай қилиб бажара олмаслиги учун койийвериш унинг фикрини очиқ-ойдин баён эта олмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ота-она болаларидаги камчиликларни биргаликда бартараф этишга ҳаракат қилиши, гоҳида озгина муваффақиятини ҳам муносиб рағбатлантириб туриши унинг келажакда ўзига бўлган ишончи ортишига хизмат қилади.
Инсон улғайгани сари орзу-умидлари ҳам, табиийки, муаммолари ҳам улканлашиб бораверади. Шундай пайтлар бўладики, шошилинч равишда бир қарорга келиш талаб этилади. Ҳар бир инсон жиддий қарор қабул қилиши учун дуч келадиган биринчи танлов касб танлашдир. Зеро, касб фақатгина пул топиш, яъни даромад манбаи бўлиб қолмай, инсон ҳаётининг асосий қисмини сарфлайдиган фаолият ҳисобланади.
Мутахассис-психологлар бундай жиддий, масъулиятли қарор қабул қилишда фақатгина атрофдагиларнинг тавсиясига таяниш эмас, таҳлилнинг бошқа муқобил вариантларини ҳам қўллашни таклиф қилишади. Масалан, фарзандингизда қайси касбга қизиқиш юқори эканини психологик тестлар орқали аниқлашга ҳаракат қилишингиз мумкин. Бунинг учун сизга соҳа мутахассислари ишлаб чиққан профессионал тестлар керак бўлади. Тест натижаларини кўриб, фарзандим шу касбга ёки шу йўналишга қизиқади, деган якуний қарорга келишга ошиқманг. Чунки бу тестлар фақатгина маълум йўналишни белгилаб беради.
Биринчи навбатда, фарзандларингизнинг билимларини кенгайтиришига шароит яратиб беринг. Токи у турли касбий йўналишлар, истиқболли соҳа ва мутахассисликлар тўғрисида етарлича билим ва тушунчага эга бўлсин. Ҳар йили ўқувчиларни турли касбларга йўналтириш бўйича нашр қилиб бориладиган китоблар бу борада сизга яқин кўмакчи бўлиши мумкин. Уларда ҳаттоки ўқувчиларга таниш бўлмаган касблар билан ҳам танишиш мумкин. Эҳтимол, улардан бири сизнинг фарзандингиз танловидир.
Мактабни битираётган ўспиринлар кўпинча танламоқчи бўлган касбларининг фақат ижобий ёки салбий жиҳатларини кўришади. Шу боис ота-оналар фарзандларига кўп нарсаларни аниқлаштиришда ёрдам беришлари зарур. Юқори синф ўқувчилари учун олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган «Очиқ эшиклар» кунларида иштирок этиш ҳам фойдадан холи эмас. Танланган йўналиш бўйича ўқишга кира олмай қолган тақдирда тушкунликка тушмаслик, бошқа мақбул вариантларни ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Ота-она фарзандига ёмонликни раво кўрмайди, албатта. Лекин шу касб эгаси бўлишинг керак, деб мажбурлаши ҳам нотўғри. Аксинча, маслаҳатлари билан фарзандини қўллаб-қувватлаши, унга далда бўлиши зарур. Баъзи ота-оналар фарзандининг ўзларига армон бўлиб қолган касб эгаси бўлишини истайди. Ахир, фарзанд мустақил шахс, унинг ўз орзулари борлигини унутманг...
Бугун замон шиддат билан ўзгараётган давр. Ҳатто энг сўнгги технология ҳам инсонни ҳайратга солиши қийин. Чунки ҳар лаҳзада оламда бўлаётган ўзгаришлар шунчалик кўпки, ҳайрон қолишга улгуришнинг ҳам имкони йўқ. Бундай ўзгаришларнинг бевосита замонавий касблардан бирини танлаш билан боғлиқ жиҳатлари ҳам бор. Масалан, барча соҳалар автоматлаштирилса, инсонлар нима билан шуғулланади, қайси касб эгаси бўлсам, эртага у жамиятга фойдали бўлади, танлаган соҳам билан келгусида ишсиз қолмайманми, сўнгги вақтларда дунёда, жумладан, мамлакатимизда қайси соҳа жадаллик билан ривожланяпти, яқин келажакда қандай кадрларга эҳтиёж ортади, сингари саволлар кўпчилик ёшларда бўлиши табиий...
34.7K views15:21
Ochish/sharhlash