Get Mystery Box with random crypto!

2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат да | MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

3 - мавзу

ДАВЛАТНИНГ КУЧИНИ АМАЛДА НАМОЁН ЭТАДИГАН ЭНГ САМАРАЛИ ТИЗИМ

Давлатнинг асосий функцияларидан бири ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари муҳим ўрин тутади. Бугун ички ишлар органлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашнинг асосий кафилидир.
Мустақиллик йилларида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Бу эса, ўз навбатида, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартларининг қонун даражасидаги ҳуқуқий асоси вужудга келди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишнинг мустаҳкам ҳуқуқий замини яратилди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланди.
Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳалари сингари, ички ишлар органлари тизимини ҳам ҳар томонлама, изчил ва жадал ривожлантиришнинг концептуал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжатга асосан, ўтган вақт мобайнида кенг кўламли ислоҳотлар, улкан тарихий аҳамиятга молик ишлар амалга оширилиб, ички ишлар органларини халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган янги профессионал тузилмага айлантиришга, мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни, осойишталикни ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини кафолатлашга қаратилган ислоҳотлар ўзининг кутилган натижаларини бермоқда.
Бир сўз билан айтганда, Ҳаракатлар стратегиясида таъкидланган «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» принципи ички ишлар органларининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Айниқса, ички ишлар органларининг фуқаролар билан доимий ва очиқликка асосланган мулоқотларининг йўлга қўйилгани, уларни ўйлантираётган, қийнаётган масалаларни ҳал этиш соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ходимлари олдидаги биринчи даражали вазифага айлангани, халқимизнинг орзу-истаклари рўёбга чиқишига, эртанги кунига ишончи мустаҳкамланишига, бунинг натижасида ички ишлар органларининг халқ орасида обрўйи ошишига хизмат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ички ишлар органлари жамият ҳаётида нақадар муҳим ўрин тутиши ҳақида алоҳида тўхталиб, «Халқимиз Яратгандан аввало тинчлик-хотиржамликни сўрайди. Шундан сўнг, ўз уйим, бошпанам бўлса, оилам, бола-чақам билан соғ-саломат яшасам, дейди. Биз халқимизнинг ана шундай орзу-ниятларини рўёбга чиқариш учун иккита масалага, яъни ички ишлар ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратаяпмиз», деб таъкидлаган.