Get Mystery Box with random crypto!

MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ M
Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 29.40K
Kanalning ta’rifi

🔴Боғланиш таклифлар юбориш
@inspector_uzga_yozingbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-02 07:33:09 Ўтказиб юборганлар бўлса, овоз беришга улгурмаганлар учун
7.1K views04:33
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:31:58
"Биз гиёҳвандликка қаршимиз"

ИИВ Ахборот хизмати

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
6.7K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:09:39
«Ипподром» бозори масъули ва унинг шериги ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, мазкур савдо комплекси ҳудудида қурилиши режалаштирилган савдо дўконларидан бирини аукцион савдоси орқали ютиб олиб бериш масаласини бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб бериши эвазига 25 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 9 400 АҚШ долларини муқаддам қўлга киритиб, қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шундан сўнг, Н.Р. нинг кўрсатмаларига асосан тадбир давом эттирилганда, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ капитал қурилиш бўлими бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 000 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далил билан ушланган.

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
12.7K views08:09
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:15:19
Қобул Дўсов ва унинг ёнидаги депутатхонимнинг муомаласидан айрим шингиллар...

Қобул Дўсовнинг сўзларидан
-маъмурий қилиб шатраф қилса тўлайман...
-ўтиб кетадиган нарсага н...й қилади бунақа қилиб...
-ман ўтир деса ўтириб, тур деса турадиган инсонмасман...
-бу тентакми, ким бу, капитан бўлса?
-муомала маданиятини, психологияни ўқиганми?

Депутат хонимнинг сўзларидан
-причём, бетта ман?
-ким ичибди?
-қачон ичдим ман?
-сила энди манга ўтдингларми дафкага?
-Қобил Дўсов бўлдида, энди навбат мангами?
-причём гумон қилишади?
-Нимага манга тазйиқ қивоссила (қани тазйиқ)?
-сиз бояям манга зўравонлик қилгандингиз (қани зўравонлик?)
-биринчидан ман рулдамасдим...
-Ўртачирчиқ туман депутатиман... (энг зўр гап шу бўлса керак)

Қолгани видеода.

Савол ким ноҳақ ?

Қобул Дўсов ва ... ИИО ходимлари
14.7K views09:15
Ochish/sharhlash
2021-01-30 10:59:30
Абдумажид Муллажонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланди

Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Абдумажид Муллажонов ушбу лавозимга тайинланди.

Абдумажид Файзуллаевич Муллажонов 2019 йилдан шу кунга қадар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
16.4K views07:59
Ochish/sharhlash
2021-01-30 08:27:59
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 январдаги фармони билан полковник Дониёр Бахтиёрович Кадиров ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди
———
Указом Президента Республики Узбекистан от 29 января 2021 года полковник Дониёр Бахтиёрович Кадиров освобожден от должности заместителя министра внутренних дел по обеспечению безопасности на транспортных и туристических объектах, назначен на должность заместителя советника Президента по вопросам координации деятельности правоохранительных и контролирующих органов

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
15.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:16:44 ​​Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир. Мана шундай қараш бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан кенг ва қизғин қўллаб-қувватланаётгани маънавий тарбиянинг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатади».

Мансур МУСАЕВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи, фалсафа доктори,

Абдураим УЛУҒОВ,
Марказ масъул ходими.
42.7K views15:16
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:08:13 Маънавий-маърифий соҳада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар замирида юртимизда таълим, илм-фан, маданият маърифат, аждодлар меросини ўрганиш, қадрлашга бўлаётган катта эътибор нафақат мамлакатимиз ва минтақа аҳолиси, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътирофга сазовор бўлмоқда. Дунё тамаддуни бухорийлар, фарғонийлар, самарқандийлар, хоразмийлар, термизийлар, насафийлар таратган илм зиёсидан қанчалар баҳраманд бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам бу баҳрамандлик давом этмоқда, аждодларимиз қолдирган бебаҳо маънавий мерос ўз қадри ва аҳамиятини асло йўқотгани йўқ. Дунё миқёсида халқаро терроризм, радикализм, экстремизм каби чегара билмас таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бугунги кунда ҳам маънавият ва маърифат жаҳолатга қарши курашишнинг энг самарали воситаси сифатида тан олинмоқда.

Мафкура полигонларида ғоявий-мафкуравий курашнинг тобора авж олиши ёшлар онги ва қалбини экспанция (забт этиш) этишга замин яратмоқда. Шу тариқа, маънавий тубанлик таъсири оқибатида маданиятсизлик, эътиқодсизлик каби бир қатор «таълимотлари» баъзан ошкора, баъзан эса яширин тарзда тарғиб этилмоқда. Натижада миллий руҳ, миллатнинг ўзига хослиги ва унинг асрий қадриятларига рахна солиш орқали зимдан емиришга замин яратилмоқда.

Глобаллашув шароитида мазкур иллатнинг ижтимоий намоён бўлиши муай­ян минтақа ва мамлакат аҳолиси онги, қалбини забт этмоқда. Натижада мазкур иллат асл маънавий қадриятларни таназзул сари етаклаб, ҳар бир ҳалқ ва миллатнинг ўз маданияти, маънавияти ва қадриятларини инкор этиши орқали ёшлар онгида бир-бирига мутлақо зид бўлган дунёқарашни шакллантирмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, маънавият халқимиз ор-номусини уйғотувчи беқиёс куч, озодлик, ватанни севишга ундовчи даъваткор туғёндир. Бугунги замон шиддати ҳар бир миллатнинг келажакда ўзлигини сақлаб қолиши учун, энг аввало, маънавият масаласига бўладиган таҳдидлардан мунтазам огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлишни кечиктириб бўлмас асосий масала сифатида кун тартибига қўймоқда.

Бинобарин, дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият», наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш; жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш; халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби долзарб масалалар Республика Маънавият ва маърифат маркази зиммасидаги ҳал қилиниши кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир.

Маълумки, салкам уч ўн йилликдан буён ички ишлар органларида ҳам маънавий-маърифий ишлар мунтазам олиб борилмоқда. Зеро, бугунги осойишталик посбони нафақат жисмоний ва жанговар жиҳатдан давр талабига жавоб берадиган, балки маънавий жиҳатдан етук ва буюк аждодлари каби маърифат эгаси бўлиши лозим. Шу мақсадда, Президентимиз Мурожаатномаси ҳамда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органларида ўтказиладиган ҳафталик маънавият ва маърифат дарсларини сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирларини белгилаб олишимиз зарур.
21.8K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-01-27 18:08:13 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

4 - мавзу

МАЪНАВИЯТ – ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ

Маънавият инсоннинг ўзлигини англатувчи бетакрор мўъжизавий куч-қудратга эгадир. Маънавият шундай қудратли кучдирки, у миллатни буюк ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштирувчи байроқдир

Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир!
Шавкат МИРЗИЁЕВ

Бугунги кунда мамлакатимизда аниқ мақсадга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Зеро, маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш жиддий фикр юритишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам Президентимиз раислигида жорий йил 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маънавият масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: «Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият», дея таъкидлагани бежиз эмас. Зеро, диёримиз миллий қадриятлари, маданияти ривожланган, юксак маънавиятга эга тамаддун ўчоғидир. Тарихдан маълумки, юртимизда маънавият машъалини баланд кўтарган буюк алломалар етишиб чиққан. Ўзининг бой маънавий мероси билан дунёга зиё таратган Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Алишер Навоий каби мутафаккирлар мероси халқимиз маънавиятининг юксалишига замин яратган.

Дунёнинг турли минтақа ва давлатларида содир бўлаётган аянчли воқеалар таҳлили оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот технологиялари, жумладан, интернет тизими, ижтимоий тармоқлар ва электрон нашрлар кўп ҳолларда айрим бузғунчи кучлар қўлида турли сохта, зарарли ғоя ва мафкураларни тарғиб этишнинг қулай ва тезкор воситасига айланиб қолаётганлигини кўрсатаётир. Бу каби таҳдидлар миллий ва умуминсоний қадриятларнинг емирилишига, зўравонлик, инсон тақдири, жамият ҳаётига беписандлик, масъулиятсизлик, лоқайдлик, андишасизлик, беҳаёлик каби иллатларнинг илдиз отишига замин яратмоқда. Натижада одамзотнинг ўз тарихий, диний, миллий-маънавий илдизларидан узилиб қолишига сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат жаҳондаги кўплаб давлатларда умумий тенденцияга айланиб бормоқда.

Маънавият ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омили ҳисобланаркан инсон маънавий олами, халқимиз маданиятини белгилайдиган манбаларни асраб-авайлаш ва бойитиш, ўз навбатида, жаҳон илм-фани ютуқлари ва умумбашарий тараққиётга замин яратиши шаксиздир.

Янги Ўзбекистон миллий тараққиётнинг янги даврига қадам қўйди. Буни барча соҳалардаги туб ўзгаришлар қатори, маънавият ва маърифатга бўлган муносабатларда ҳам кўриш мумкин. Айниқса, юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида улкан ишлар қилинилаётганлиги диққатга сазовордир. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятларининг йўлга қўйилиши мамлакатимизда муқаддас Ислом дини қадриятлари ва анъаналарини янада ривожлантиришга замин яратмоқда.
23.4K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-01-26 07:49:44
Муҳаммад Юсуфнинг сўнгги шеъри экан. Васият деса ҳам бўлади. Жуда таъсирли. Кўзингизга ёш келади, агар қулоқ тутиб эшитсангиз,

https://t.me/marifat_darsi_inspector_uz
39.5K views04:49
Ochish/sharhlash