Get Mystery Box with random crypto!

MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ M
Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 29.40K
Kanalning ta’rifi

🔴Боғланиш таклифлар юбориш
@inspector_uzga_yozingbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-02-18 20:41:46
Шавкат Мирзиёев – ислом дини ҳақида

Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлган президент хонадон аҳли билан мулоқот қилаётган чоғда шу яқин атрофдаги масжидда азон янгради.

«Худога шукр, олдинлари азонни эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!» – таъкидлади давлат раҳбари.

https://t.me/marifat_darsi_inspector_uz
22.9K views17:41
Ochish/sharhlash
2021-02-18 10:26:07
#Биласизми?

Ички ишлар вазирлиги Касаба уюшмаси қўмитасининг Жамоа шартномасига асосан берилиши мумкин бўлган моддий ёрдам турлари ва ижтимоий имтиёзлар
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
19.4K views07:26
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:34:49 ​​ИИВ томонидан «Ҳарбий атамаларнинг изоҳли луғати» китоблар тўплами олиниб, ҳарбий тузилмалар ва вазирлик Академияси курсантлари фойдаланишлари учун ушбу муассасалар кутубхоналарига берилди. Бундан ташқари, соҳага бошқа тиллардан кириб келган сўз ва атамалар, сафда юриш қоидаларига оид буйруқ ҳамда чақириқларнинг муқобилларини яратиш ҳамда бир хилда қўлланишини таъминлаш юзасидан асосланган илмий таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Ходимларни навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказишда давлат тилини қай даражада билишига, нутқий маҳорати ҳамда муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда тегишли талаблар белгиланмоқда. Барча ҳужжатлар, ҳарбийча саломлашиш, буйруқ ва чақириқларнинг давлат тилида бўлиши таъминланмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ички ишлар органлари тизимида давлат тилида иш юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар яқин келажакда ўз натижасини беради. Бу эса халқ манфаатлари йўлида фаолият юритаётган ходимларнинг маънавияти юксалишига, нутқий маҳорати ўсишига ва дунёқараши кенгайишига хизмат қилади.

Хуршидбек РЎЗИЕВ,
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси,
подполковник.
23.2K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:34:00 Дунёдаги кўпгина халқлар ўзларининг давлат тили мақомига эга ёки расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Ҳозирги кунда ҳар икки ҳафтада битта тил йўқолиб бораётганини инобатга олсак, демак, ҳар бир миллат ёки халқ ўз она тилининг ривожи учун амалий ҳаракат қилмаса, вақт ўтиб ўша миллат ўз она тилини йўқотиши мумкин. Шукрки, юртимизда она тилимизни янада бойитиш, унинг нуфузини ошириш йўлида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда яна шуни таассуф билан айтиш керакки, қонун қабул қилинганига 30 йилдан ошган бўлса-да, ҳамон кўп жойларда хорижий сўзлар, ёзувларга кўзимиз тушади. Айрим вазирлик ва давлат идораларидаги кўпгина иш жараёнлари рус тилида олиб борилаётганлиги ҳам ачинарли ҳолдир.

Кўпинча кўча-кўйда, реклама пешлавҳаларидаги хато ёзилган сўз ва ибораларни кўриб дилимиз хуфтон бўлади. Тилга эътиборсизлик, унга саводсизларча муносабатда бўлаётган ҳамюртларимиз сабабли тилимиз оҳори тўкилиб бормоқда. Айниқса, миллий киноларимиздаги актёрлар, телевидение сухандонлари ва радиоэшиттишларни олиб борувчи айрим ёшларнинг шевада гапиришлари ғашингизга тегади. Баъзи мансабдорларнинг ҳар икки гапига битта русча сўзни қўшиб гапириши, журналистларнинг микрофон қаршисида «Нимайди», «Ҳалиги», «Анақа» деб талмовсираши, пойинтар-со­йинтар сўзлаши уларнинг ўзбек тилини яхши билмаслигидан далолатдир.

Тил – миллатнинг маънавий мулки. Тилни соф сақлаш, унинг ривожига ҳисса қўшиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш зарур. Шу сабабли ҳар биримиз она тилимизни соф ҳолда сақлаш, бойитиш учун ҳаракат қилишимиз даркор.

Ички ишлар органларида давлат тилида иш юритиш

Ички ишлар органларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти. Ушбу жараёнда мазкур тизимда ҳам давлат тилида иш юритишга доир бир қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, ҳар бир ички ишлар органида давлат тилида иш юритиш масалаларига биринчи раҳбарларнинг шахсан жавобгар эканлиги аниқ белгиланди.

Шунингдек, соҳанинг барча таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида тегишли раҳбарларнинг фармойишларига асосан ҳужжатларнинг давлат тилида қатъий юритилишини таъминлаш ишларига масъул ижрочи ходимлар бириктирилди. Ички ишлар органларида тайёрланган ҳар бир ҳужжатнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги масъул ходим томонидан текширилгандан сўнг, раҳбар томонидан имзоланиши ва ижрога қаратилиши амалиёти йўлга қўйилди. Норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда давлат тилига оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши қатъий назоратга олинди.

Ички ишлар органлари ходимларининг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни юритиш бўйича назарий билим ҳамда амалий кўникмаларини ошириш масалалари ИИВ раҳбариятининг диққат марказида.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмаларининг масъул лавозимларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимнинг малакаси оширилиб, уларга марказ томонидан тегишли сертификатлар берилди.

Ҳарбийча саломлашиш, буйруқ ва чақириқлар давлат тилида

Давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан «Ўзбекис­тон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти томонидан янгиланган ҳолда 5 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «Давлат тилида иш юритиш» китоблари чоп этилди. Уларнинг ҳар биридан 100 донадан Вазирлик таълим муассасалари ҳамда таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларига фойдаланиш учун бепул тарқатилди.
20.5K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-02-17 19:33:59 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

7 - мавзу

ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТ ҚИЁФАСИНИНГ БИР БЎЛАГИДИР

Эҳтиёж

Жамики жонзотлар учун тоза ҳаво, қуёш нури ва сув ҳаётий зарурат бўлганидек, миллатнинг бардавомлигини она тилисиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсонга инъом этилган жамики эзгу фазилатлар унинг қалбига, аввало, волида алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.

Дунёда тиллар кўп. Ҳар бир миллатнинг тили унинг бебаҳо қадрияти – маданий мероси ҳисобланади. Бу жиҳатдан қараганда, муайян тилда сўзлашадиган миллат вакилларининг сони у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Асосий мезон тилнинг асрлар давомида сайқалланиб, шакллангани, муайян ҳудудда яшайдиган аҳолига муомала воситаси сифатида хизмат қилгани билан белгиланади.

Сўз мулкининг султони ҳазрат Мир Алишер Навоий она тилимизнинг мавқеини кўтармоқ, миллатнинг шаънини юксалтирмоқ учун бор илму салоҳиятини сафарбар этди. Улуғ шоир ва мутафаккир ўз ижодида лисонимизнинг нафислиги, бойлиги ва маъно нозикликларини юксак даражада, катта маҳорат билан ифодалаб берди. У «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида ўзбек тилининг кенг имкониятлари, жозибаси, бойлиги, қудрати, ўша замоннинг адабий тиллари қаторидан ўрин олишга қодир ва ҳақли эканлигини илмий томондан исботлади.

Бебаҳо хазина

Миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, тили, маданияти ҳамда қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бирлаштиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.

Тилнинг борлиги миллат барҳаётлигининг кафолати ҳисобланади. Қадимдан бир халқни қарам қилиш пайида бўлганлар унинг ерини тортиб олиш билан чекланмаган, ўша элнинг тилини ҳам бўйсундиришга уринган. Сабаби аниқ: юртини йўқотган халқлар яна бир куни уни қайтариб олиш­лари ёки бошқа маконларда янгидан Ватан барпо қилишлари мумкин, тарихда бунга мисоллар бисёр. Аммо тилини йўқотган халқлар уни қайтадан тиклай олмайдилар.

Дарҳақиқат, тил миллат қиёфасининг бир бўлагидир. Зеро, тилда халқнинг асрлар давомида босиб ўтган йўли, тарихи, миллий анъаналари, қадриятлари мужассам. Шунинг учун ҳар бир халқ ўз она тилини бебаҳо гавҳари, дури сифатида юксак қадрлайди.

БМТда янгради Навоий тили

Янгиланаётган Ўзбекистонда миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, ўзбек тилининг нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан юртимизда она тилимизга бўлган эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илк бор ўзбек тилида нутқ сўзлагани барча юртдошларимиз қалбига чексиз ғурур, фахр бағишлади.

Мустақилликка эришганимиздан бери халқаро ташкилотларда биринчи марта она тилимиз бўй кўрсатди. Бундай унутилмас ҳодиса, шубҳасиз, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрўсини янада оширди. Энг нуфузли халқаро ташкилотда ўзбек тилида сўзланган бу тарихий нутқ бутун халқимиз қаторида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларимизни тўлқинлантиргани шубҳасиз.

Ҳали қиладиган ишлар кўп

«Давлат тили ҳақида»ги қонун ўзбек тили илмий асосда ривожлантириш борасида кенг имкониятлар яратди, унинг қўлланилиш доирасини кенгайтирди. Мазкур қонун мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили мақомига эга эканлигини белгилаш билан бирга, бошқа тилларнинг камситилмаслигини ҳам эътиборга олади. Она тилимизнинг мавқеи ошиши ва равнақ топиши, янада такомиллашуви учун ҳуқуқий асос бўлди. Бунинг самараси ўлароқ, тилимиз янада ривожланмоқда, унга бўлган эътибор ҳам ошиб бораётир. Мустақиллик йилларида кўп жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» нашрдан чиққани ҳам бунинг яққол исботидир.
23.0K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2021-02-17 17:16:03
Ниҳоят топилди!
Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради фильмини кўрмаган одам бўлмаса керак. Лекин ўша фильмда ўз вақтида кесиб ташланган эпизодлари сақланиб қолган экан. Фильм охирида Мелославский қўлга олинадими йўқми номаълум қолган эди. Мана энди орадан 48 йил ўтиб, ўша кесиб ташланган жойини кўриб нима бўлганини билиб олишингиз мумкин.

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
20.8K views14:16
Ochish/sharhlash
2021-02-17 16:06:20
Ички ишлар вазирлиги “NARBAYEV ORGINAL SERIES” киностудияси ҳамкорлигида тасвирга олинаётган "Патруль" сериалининг дастлабки қисмлари премьера қилингани маълум қилди.
7.9K views13:06
Ochish/sharhlash
2021-02-17 12:30:06
Студия 24 кўрсатувида Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов билан суҳбат уюштирилибди
11.6K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:13:08
Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида янги "Ижтимоий ҳимоя" рукни очилиб унда "Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича имтиёзлар тартиби" берила бошлабди. Бу ерда матнли маълумот билан бирга инфографик шаклдаги маълумотлар жойлаб борилиши яхши бўлибди.

Сайт орқали танишиш
Телеграм орқали танишиш

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
23.5K views07:13
Ochish/sharhlash
2021-02-17 10:04:22
#Биласизми?

Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича имтиёзлар тартиби
Батафсил

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
18.4K views07:04
Ochish/sharhlash