Get Mystery Box with random crypto!

MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ M
Telegram kanalining logotibi marifat_darsi_inspector_uz — MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 29.40K
Kanalning ta’rifi

🔴Боғланиш таклифлар юбориш
@inspector_uzga_yozingbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 13:56:05
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди

"Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
18.5K views10:56
Ochish/sharhlash
2021-02-10 17:56:09 ​​Айниқса, велоспорт билан шуғулланиш жуда фойдали. Жисмоний тарбия ва спорт кишидаги мавжуд муаммоларни унутишга, тушкунликдан халос бўлишга ҳам ёрдам беради. Тоза ҳавода бажарилган машқлар иммунитетни кўтариб, турли касалликлардан ҳимоялайди.
Спорт билан мунтазам шуғулланишга имконияти бўлмаганлар пиёда юриб ҳам организмга ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун кўп энергия сарфлашнинг ҳам ҳожати йўқ, лекин ижобий таъсири жуда юқори. Кунлик юриш машқлари организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиб, мушакларни бақувват қилади, суяк тўқимасини мустаҳкамлайди, ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ҳаракатларимизга янги руҳ бағишлади. Баъзан кўча-кўйда қиш бўлишига қарамасдан югуриб чиниқаётган юртдошларимизни, корхона, ташкилот ва муассасаларда эрталабки бадантарбия машқларини жамоавий тарзда бажараётган кишиларни учратамиз. Зеро, тонгни яхши кайфият билан бошлаган кишининг ишида ҳам самарадорлик бўлади. Эрталабки бадантарбия нафақат жисмоний саломатлик гарови, балки инсоннинг руҳияти ва кайфиятини кўтарувчи, кунни янги куч ва иштиёқ билан бошлашга туртки берувчи муҳим омилдир. Шубҳасиз, бу оиладаги хотиржамлик, фойдали иш коэффициентининг кескин ошишида ҳам ўз аксини топади.
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтиришдир. Шунга монанд кейинги йилларда бу йўналиш ривожига катта эътибор қаратилиб, кўплаб оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ҳарбийлаштирилган тизим, хусусан, ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини спорт ва жисмоний тарбиясиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Юртимизда спортнинг бир қанча турлари бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида анъанавий мусобақалар ўтказилиб келинади. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган турли спорт мусобақалари ҳам кўплаб иқтидорли ёшларни кашф этяпти.
Кези келганда, «Спортни сев, спорт билан яша!», «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган турли спорт тадбирлари, оммавий югуриш мусобақаларида ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, спортнинг халқимиз орасида тобора оммавийлашишига ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда.
Тан олиш керак, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлашишида ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларининг ўрни бўлакча. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига қараганда, бу йил юртимизда 20 та халқаро мусобақа ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон терма жамоалари спортчилари томонидан Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш учун жами 110 та лицензияни қўлга киритиш режалаштирилмоқда. Спорт федерациялари уюшмаларига штат жадвалларига биринчи марта 18 та шифокор, 18 та диетолог, 17 та массажчи ва 16 та психолог киритилди.
Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга давлат миқёсида аҳамият қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки соғлом одамгина юрт тараққиётига, унинг фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиб, тинчлик-осойишталигини таъминлай олади. Маълумот ўрнида айтиш керакки, эндиликда миллий терма жамоаларга саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 2025 йилга бориб, Ўзбекистонда ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига 4 йил давомида мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боради.

А. МИРЗАҚУЛОВ, капитан,
А. МИРШАРАПОВ, лейтенант,
ИИВ Академияси жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчилари.
36.0K views14:56
Ochish/sharhlash
2021-02-10 17:53:13 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

6 - мавзу

СПОРТ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, фуқароларни соғломлаштириш айни пайтда энг долзарб масалалардан биридир. Шунга монанд бугунги кунда юртимизда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олаётгани, соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолдир.
Соғлом турмуш тарзи – инсон учун ҳар тарафлама ривожланиш, саломатликни сақлаш ва уни мустаҳкамлаш, ижодий иш қобилиятини узайтириб, уни юқори даражага етказиш, ижобий сифатларни шакллантириш имконини беради. Олимларнинг фикрига кўра, ҳар бир инсон ҳақидаги тўлиқ тасаввурни саломатлик даражаси белгилаб беради.
Масалан, янги туғилган чақалоқнинг олти ой мобайнида она сути билан етарлича озиқлантирилиши унинг ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилиши буюк аллома Ибн Сино ўгитларидан бизга яхши маълум. Оилада чақалоқ бўлган хонадонларда онанинг овқати ва овқатланишига ҳам катта аҳамият берилиши ҳам бежиз эмас. Бу она ва боланинг соғлом бўлишида муҳим ўрин тутади. Бу ҳақида ҳам Ибн Синонинг «Тиб қонунлари»да алоҳида ўрин ажратилган.
Шундай экан, соғлом турмуш тарзи ҳар бир одамнинг кун тартибида бўлиши керак ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:
тўғри ташкил этилган меҳнат, дам олиш, зарарли одатларга барҳам бериш, шахсий гигиена, спорт билан шуғулланиб, танани чиниқтириш, меъёрида овқатланиш.
Унумли меҳнат соғлом турмуш тарзининг асоси ҳисобланади. У одамни иқтисодий томондан таъминлаш учун зарур асос ҳисобланиб, иккинчи томондан моддий бойлик яратади. Унумли меҳнат жараёнида одам саломатлигига физик, кимёвий, биологик ва ижтимоий омиллар ўз таъсирини кўрсатади. Бу жараёнда киши ҳар хил ташқи омилларга дуч келиши мумкин. Шунинг учун ҳар доим ноқулай меҳнат шароитининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилади.
Тўғри ташкил этилган меҳнат ва ўз вақтидаги дам олиш ҳам соғлом турмуш тарзида алоҳида аҳамиятга эга. Айрим корхона, ташкилот ва муассасаларда иш бошланишидан олдин ўтказиладиган бадантарбия машқлари, меҳнат жараёни давомида олиб бориладиган машғулотлар, иш тугагандан сўнг саломатлик марказларида шуғулланиш, сузиш тўгаракларида қатнашиш саломатликни сақлашга хизмат қилади.
Соғлом турмуш тарзида жисмоний тарбия ва спорт биринчи ўринда туради. Буни ўз даврида Ибн Сино ҳам таъкидлаб ўтган.
Бадантарбия, доимий чиниқиш эса тана соғломлигини оширувчи асосий йўлдир. У кўп касалликларга барҳам беради, умрни узайтиради, узоқ вақт ижодий иш қобилиятини сақлаб туради, қон айланишини яхшилайди, модда алмашинувини меъёрига келтиради, шамоллашларнинг олдини олади. Ҳар бир одам ўзини қуёш, сув, ҳаво билан, жисмоний машқлар билан чиниқтириб бориши лозим.
Аслида кўп касалликлар нотўғри пала-партиш овқатланиш натижасида келиб чиқади. Меъёрида овқатланиш соғлом турмуш тарзининг асоси бўлиб, организмнинг тўғри ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. Саломатликни, юқори иш қобилиятини сақлаб, умрни узайтиради. Ҳар бир одам кун давомида сарфлаган энергияни қоплайдиган, оқсил, ёғ, вита¬мин, минерал моддаларга бўлган эҳтиёжни қоплайдиган ҳолатда овқатланиши лозим. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, узоқ умр кўришни истаган ҳар қандай киши, зарарли иллатлардан узоқроқ юриши шарт.
Мутахассисларнинг фикрича, спорт билан шуғулланган киши табиат билан ҳамнафас бўлади. Очиқ ҳавода спорт машғулотлари билан шуғулланган кишининг кўнгли хотиржам тортиб, руҳияти тетиклашади. Ҳар куни 20 дақиқа спорт машқларини бажариш ва овқатланиш қоидаларига риоя қилиш кишини ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Жисмоний машқлар, табиийки, кишида чарчоқни пайдо қилади. Натижада киши тинч ором олиб, эрталаб уйқуга тўйиб уйғонади. Бундан ташқари, тўғри бажарилган жисмоний тарбия ва парҳезнинг организмни тозалашда ҳам ўрни жуда катта.
Кўпчилик спортнинг бирор тури билан шуғулланиш танловида иккиланиши мумкин. Унутмаслик керакки, ҳар қандай спорт тури инсонга куч, энергия бағишлайди. Бевосита саломатликка дахлдор томонларига эътибор қаратадиган бўлсак, спортга ошно тутинган киши юрак хасталикларига чалинмайди.
32.0K views14:53
Ochish/sharhlash
2021-02-10 16:39:05
Сўнгги кунларда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят ишига тааллуқли маълумотлар жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда
Батафсил
———
В последние дни обстоятельства уголовного дела, возбужденного в отношении жителя города Термеза Сурхандарьинской области – гражданина Отабека Сатторий, стали причиной широкого общественного резонанса
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
27.8K views13:39
Ochish/sharhlash
2021-02-06 14:06:46
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги 280 дан ортиқ атама ва ибораларга юридик изоҳлар берилган, ўрта таълим мактаблари, лицей, шу жумладан, ИИВ академик лицейлари, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, юридик ва ноюридик олий ўқув юртларининг талаблари, ҲМҚО ходимлари ҳамда бошқа кенг китобхонлар учун мўлжалланган луғат қидириб юрганлар учун зўр имконият.
40.5K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-02-05 12:33:15
“Жиноятчиларни исми, отасини исми билан телеведениеда фош этиш керак” – Президент

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ички тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар қилиш кераклигига тўхталиб ўтди.

“Забардаст ички ишлар ходимларининг ойлигини ҳам ошириш, шароит ҳам яратиш чорасини кўрамиз”, – деди Президент.

Шунингдек, Фарғона тажрибаси сифатида давлат раҳбари жиноятчилик билан курашиш ва олдини олишда унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга шундай топшириқ берди:

“Жиноятчиларни номи билан, отасини исми билан 15 кунда бир мартта телеведение, газетада фош этиш керак. Биз жиноятчиларни суд қиламиз, лекин оммага ошкор қилмаймиз. Фарғона тажрибаси сифатида шу ишларни амалга оширасан!”, – деди давлат раҳбари.

Манба: Замон.уз

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
33.1K views09:33
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:43:19 ​​Маънавият ўзини таниш, ўзини ўзгалар назари билан, ўзгаларни эса ўз назари билан тафтиш қила билиш демакдир. Ҳар бир алоҳида шахс ва бутун жамиятнинг кучи фуқаролар маънавиятини соғлом асосларда шакллантиришга йўналтирилиши керак. Шахснинг маънавий комиллиги жамиятнинг одиллигига, жамиятнинг одиллиги маънавиятнинг юксаклигига, маънавиятнинг юксаклиги эса шахс камолотига таъсир ўтказаверади. Шахс, жамият ва маънавиятнинг ўзаро уйғунлиги, шу тариқа, инсоният тараққиётининг асосий омили бўлиб қолаверади. Бу жабҳада буюк Навоийнинг битганлари тенгсиз бир қуролдирки, ундан тўғри фойдаланиш улкан маънавий ғалабаларга гаров бўлади. Бунинг учун элнинг асл фарзандлари ғафлатни тарк этишлари жоиз. Зеро, Навоий бежиз:
Беишқ улусқа ком уйқу,
Ишқ аҳлигадир ҳаром уйқу,
демаган. Чиндан ҳам кўнгли юксак туйғуларга ёт кимсалар учун уйқу мақсад, ҳаловат, орзу бўлса, қалби ҳақ ва халқ ишқи, ҳақиқат ва адолат севгиси билан тўла инсонлар учун ҳаромдир. Ҳазратнинг маънавий уйғоқлик йўлидаги чорлови кўпчиликни уйғотишига ишонамиз.

Қозоқбой Йўлдошев,
филология фанлари доктори,
профессор.
37.8K views17:43
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:33:32 Ҳар қандай жамият ўз аъзоларининг хатти-ҳаракати, дунёқараши, интилиш ва яшаш тарзи муайян маънавий идеалларга мос бўлишини истайди. Чунки жамиятнинг қандайлиги ўша идеалларнинг моҳияти ва одамларнинг уларга қанчалик амал қилаётганига боғлиқ. Маънавият ўзбек учун шунчаки ахлоқий нормаларга риоя қилиш эмас, балки ҳаёт-мамот масаласидир. Амалга оширилиши кўзда тутилаётган барча ижобий ўзгаришлар олдин баркамол маънавият эгаси бўлмиш кишиларнинг кўнгил мулкига айлангандагина кутилган самарани бериши мумкин. Бунинг учун Алишер Навоий Ватанга шунчаки бошпана, яшайдиган манзил деб қарамайди, уни юрт аҳли маънавиятига кўчгандагина қиммат касб этадиган тушунча ҳисоблайди. Шоирнинг Ватан туйғуси ғоят теран ва кўп қиррали. Мутафаккир ватанни ватандошларга қарши қўймайди, юртни юрт аҳлидан ташқарида тасаввур этмайди. Унингча, ватан миллат аҳлини бахтли қилиши зарур. Шоир наздида, Ватан кўнгилдан ташқарида қолса, ватан эгалари ўз юртларида асоссиз ғам кўришлари ва унинг ўзи сингари

Навоий, ватан бўлди манзил манга,
Бу манзилдан аммо не ҳосил манга?
дея андуҳ чекишлари мумкинки, бу оғир кўргуликдир.

Навоий одамни яхшилаш учун жамиятни ўзгартириш керак, дегувчилардан фарқли ўлароқ, жамиятни яхшилаш учун инсонни ўзгартириш лозим, оламни яхшилаш одамни яхшилашдан бошланади, деб ҳисоблайди. Ҳар қандай жамият унинг аъзолари камолоти натижасида ва фуқароларнинг баркамоллиги даражасида такомиллашади деб ўргатади. Бу фалсафий қараш инсон омилини юксалтиради. Одам ўз хулқининг ҳам, ўзи яшаётган жамият маънавиятининг ҳам ижодкори ва айни шу сабабли ҳам у ўз тақдири ва замондошларининг маънавияти учун жавобгардир.
Одамнинг одамийлиги унинг ўз ҳаётигагина эмас, балки яшаётган жамият тараққиётига ҳам таъсир кўрсатар экан, у ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги керак. Ҳар бир одамда Яратган томонидан берилган асл маънавий фазилатлар билан бирга, тарбия ёрдамида шакллантириладиган ахлоқий сифатлар ҳам бўладики, жамиятнинг барча соғлом кучлари ана шу сифатларнинг имкон қадар эзгу қилиб таркиб топтирилишига йўналтирилиши зарур. Навоий тарбияни ёмондан яхши, ҳаромдан ҳалол ясаши мумкин бўлган катта маънавий қудрат, деб билади. Унинг кучидан тўғри фойдаланиш жамият аъзолари маънавиятининг юксалишига хизмат қилиши ҳақида ёзади:

Итки таалумда чу бўлди камол,
Сайд анинг оғзида ўлди ҳалол.

Бу мисраларда оғзи теккан нарса ҳаром саналиб, қатрон қилиниши керак бўлган ит тарбия кўрганлиги туфайли унинг оғзидан олинган ўлжа ҳалол ҳисоблангани каби, одам тарбия туфайли юксалиши, аксинча, тарбияга бепарволик уни одамийликдан чиқариши мумкинлиги образли акс эттирилган.
Мутафаккир юртни обод, элни шод кўришни одамийликда, деб билади. Ҳаётдаги нотўкислик ҳамда адолатсизликларнинг илдизи қаердалигини астойдил излаган шоир шундай ҳаққоний хулосага келади:

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас,
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас,
То зулму ситам жониға бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.
Бу рубоийсида шоир очкўзлик ва тўймаслик хирмонлари совурилмай, нафс ва манманлик қасри йиқилмай, зулм билан ситамнинг жонига жабр қилинмай туриб, эл шод, мамлакат обод бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлар экан, юрт аҳли, айниқса, элни бошқариш даъвосидаги амалдорларда эзгу маънавий сифатлар бўлишини орзу қилади.
Шоир миллатни камолотга олиб борадиган, ижтимоий муносабатларда адолат бўлишини таъминлайдиган одамийлик сифатларини таркиб топтиришда ҳушёр бўлишга ундайди. Дарҳақиқат, миллий маънавият миллий қиёфа ва миллий табиатнинг қандайлигини белгилайди. Миллий маънавият унсурлари чуқур этник ва ҳаётий асосларга эга бўлгандагина эзгулик касб этади. Шу боис миллий маънавият учун асос қилиб олинадиган ахлоқий сифатлар тизимини танлашда хотиржамлик қилиб бўлмайди.
Жамият аъзоларининг маънавиятини белгиловчи ўлчовлар миллат руҳияти, унинг фикрлаш ва яшаш тарзига мувофиқ келувчи мустаҳкам фалсафий-ахлоқий пойдевор устига қурилгандагина юртнинг тараққиёти таъмин этилиши мумкин. Алишер Навоийнинг асарлари ҳеч туганмас, олингани сари бойлиги ортиб борадиган маънавий хазинадир.
31.2K viewsedited  17:33
Ochish/sharhlash
2021-02-03 20:32:59 2021 йил POSTDA-НА ПОСТУ газетасида эълон қилинган маърифат дарси

5 - мавзу

ОДАМИЙЛИКДАН САБОҚ БЕРУВЧИ
БУЮК МУРАББИЙ

Инсон борки, доим ўзлигини англаш ҳаракатида. Бутун ҳаёти ўзини таниб олишга сарфланади. Негаки, ўзни топмоқ ва билмоқ оламни билмоқ ва тушунтирмоқдан мураккаброқдир. Алишер Навоий одамзот тириклигининг азалий бу чалкашлигини «Эл нетиб топғай мениким, Мен ўзимни топмамон», дея ифодалайди. Одам ўзини танишга интилиб, маънавий илдизларига бефарқ қарамагандагина баркамол шахс бўлиши ва атрофдагиларга манфаат келтириши мумкин. Қорнидан ўзга қайғуси йўқ кимсанинг нафақат ўзгалар, ҳатто ўзига ҳам фойдаси тегмайди.
Алишер Навоий ижодини бошдан-оёқ инсонга ўзлигини танитиш учун курашиш маҳсули, дейиш мумкин. Унинг катта-кичик ҳар бир асарида буюк мутафаккирнинг олам, одам ва одамийликнинг моҳияти тўғрисидаги қарашлар акс этади. Даҳо битган ҳар бир асар тирикликнинг моҳияти борасидаги шиддатли ва оғриқли ўйлар маҳсулидир. Ҳазрати Навоийнинг «Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт...» мисраси билан бошланадиган машҳур таржиъбандида умр мазмунини топмоқчи бўлган одамнинг туйғулари акс этади.
Навоий чегара билмас олам, таърифга сиғмас даражада сиру синоатга, гўзаллигу тароватга эга дунё одам учун яратилганлигини ўз асарларида ишонарли асослаб берган мутафаккирдир. Шоир одам мартабасининг юксаклигини унинг яратилиш мантиғига таяниб изоҳлайди. Унинг талқинига кўра, одам дунё борлигининг оқибати эмас, балки олам яратилишининг сабабидир. Инсоннинг табиати, қалби, туйғулари, тафаккури барча гўзаллигу эзгуликдан шодланадиган, ҳар қандай қабоҳату иллатдан озорланадиган ҳамда озор берувчига қўли, тили ёки дили билан қаршилик қила оладиган тарзда шакллансагина, яратилишида кўзда тутилган баланд мартабага лойиқ бўлади.
Одам борлиғигини ташкил этган уч бирликка мос равишда Яратган томонидан унга жисмоний, нафсоний ва руҳоний сифатлар ҳам берилган. Бу сифатлар уйғунлиги ҳам инсонни ўз-ўзидан мукарраму мўътабар қилолмайди. Осон авжланадиган нафсоний майлларни жиловлаб, руҳоний жиҳатларни ривожлантириш учун одамга одамийлик зарур. У ўзидаги нафс хуружлари, лаззатларга майл каби ожизликларни енгиб, юксак маънавий фазилатлар эгаси бўла олсагина азизлик рутбасига кўтарилади. Демак, одам одамийлик даражасига етишиш учун ўз маънавий дунёсини поклаши керак бўлади. Бу эса осон юз берадиган кечим эмас:

Тухм ерга тушиб, чечак бўлди,
Қурт жондан кечиб, ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқми?
Пилла қуртича ҳимматинг йўқми?

Лола уруғи ерга тушиб, чечакка, пилла қурти жонидан кечиб, ипакка айлангани каби, одам ҳам ўз нафсини, лаззатга ўчлигини енга олса, юксалади, одамийликка эга бўлади. Ғоят мавҳум руҳий-маънавий ҳолатни бу қадар моддий қилиб тасвирлаш учун Навоийга хос доҳиёна истеъдод керак бўлади.
Ижтимоий турмушнинг ҳақиқати шундаки, одам таянадиган қадриятлар қанчалик эзгу бўлса, шунчалик умрбоқийлик касб этади. Аксинча, ўткинчи қадриятларга асосланган жамият таназзулга юз тутади. Ҳар бир алоҳида инсоннинг ҳам, ҳар қандай жамиятнинг ҳам, бутун кишиликнинг ҳам қандай хулқий сифатларга, тафаккур йўналишига эга бўлиши таяниладиган маънавий ҳадафларига боғлиқ. Қадриятлар тизимидаги эврилишлар жамиятни ўзгартириб юборади. Шунинг учун ҳам ўзини мукаррам сановчи инсон маънавий ўрнаклар тозалиги хусусида қайғуриши, ғам чекиши лозим.
Алишер Навоий одам кўнглининг ғамсизлиги нафақат унинг ўзи, балки бошқалар учун ҳам улкан дард эканини таъкидлайди. Негаки, ғам камлиги кишида бировга ҳамдардлик йўқлиги ва ўзга тақдирига лоқайдлик белгисидир. Шу боис шоир қайғуради:
Кўнгил ичра ғам камлиги асру ғамдур,
Алам йўқлиғи доғи қатиғ аламдур.
Ғамсизлик лоқайдликка, лоқайдлик кўникишга, кўникиш фаолиятсизликка олиб келади. Фаолиятсизлик нафақат бир кишининг, балки бутун жамиятнинг нурашига ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун шоир одамни куюнчакликка, курашларга чақиради. Унинг

Кўнглум ғам ила тўқ айла, ё раб,
Ишқ ичра мени йўқ айла, ё раб!

сатрлари ана шу чорлов ифодаси ўлароқ жаранглайди.
31.6K views17:32
Ochish/sharhlash
2021-02-03 17:20:40
Адлия вазирлиги "Адлия вазирлиги қонунларни нотўғри кўчирадими деб ўйлаб қолдим ва "менимча клавиатурани "Ҳ" харфи яхши босилмай қолган бўлса керак" деган фикрга келдим... дея ёзилган мана бу фикрларимиздан кейин ҳам бир қанча вақт ўтган бўлса ҳам бу камчиликлар тўғриланмагани учун бугун вазирликнинг масъулига шу ҳақида гапирсам улар менга "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"ни ўқишни тавсия қилдилар ва буни бажонидил қабул қилдим, гарчи аввал ҳам ўқиган бўлсам ҳам.

Менимча мен ўқиган луғат энг оҳирги ва 2020 йилда чоп этилган варианти.

Ҳа гапимизни исботи сифатида китобнинг муқоваси, нашр ижодкорлари қайси жилдда экани ва "Гиёҳвандлик" сўзига изоҳ берилган саҳифаларини суратини жойлаяпман.

Кўрамиз бунга қанақа муносабатда бўлишаркин.

Telegram | YouTube| instagram |facebook | TikTok да бизни кузатинг
29.3K views14:20
Ochish/sharhlash