Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.87K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-01-20 09:42:37
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича ахборот ва хабарларнинг иккинчи тўлқинига тайёр туринг!

Депутат ва сенаторлик дахлсизлиги масаласи деярли ҳал бўлиб қолди, ортиқ Жаҳонгир акада дахлсизлик бўлмайди.

Ундан кейин нима бўлишини тасаввур қила олсангиз керак?! Биздаги маълумотларга кўра, ишлар анча жадаллашиб қолган!

@kompromatuzb
76.3K viewsedited  06:42
Ochish/sharhlash
2023-01-20 08:52:56 Гўзаллик қурбонлик талаб қилгани каби раҳбарнинг обрў олиши учун ходимлар қурбонлик қилинаверади!

Божхона раҳбари Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ишлаётган оддий ишчи-ходимлар, курсантларни ишлатиб, уларни ўз ёнларидан харажат қилдириб “катта”нинг ёнида обрўсини оширмоқда!

Чунки бу совуқда қор ва муздан кўчаларни тозалалик деб очко ва фақат очко олиш учун қилишаяпти.

Бундан норози ходимларнинг айтишича, уларнинг ҳаммаси норози аммо раҳбарнинг бўшатиб юбориш таҳдиди уларни бунга мажбур қилмоқда.

У ерда ишлатилаётган божхоначиларнинг ҳаммаси қўпол қилиб айтилганда танкаси йўқлар мажбурлаб ишлатилиб, ойлик маошларидан харажат қилдирилмоқда.

@kompromatuzb
73.5K views05:52
Ochish/sharhlash
2023-01-20 08:41:53
Ички ишлар вазирлиги Моддий таъминот бошқармасида бошқарма бошлиғи, полковник Абдурахмонов Иброхимжон Отажоновичнинг хизмат машинасини вазирлик раҳбарияти, Ички хавфсизлик бошқармасида кимдир текшириб турадиган, назорат қилиб турадиган раҳбарлар борми ўзи?

Иброхимжон акамиз ўзининг ҳайдовчисига 01 040 VSB рақамли хизмат машинасидан фойдаланишда жуда кўп эркинлик бериб юборганми дейман, ҳайдовчи бажариши лозим бўлган мажбуриятларга умуман риоя қилмаслиги маълум.

Чунки 01 040 VSB рақамли хизмат автотранспорт воситасида кундуз кунлари Божхона академиясида ишлайдиган, ҳаммага паст назар билан қарайдиган, ўзини ҳаммадан устун қўядиган, керак бўлса қўл учида кўрсатадиган рафиқалари Х.ни ишдан олиб уйга қўйиши, қонунга зид равишда оиласининг шахсий ишларини бажариб ва фақат хотини Х ҳамда мутлоқо ИИВга боғлиқ бўлмаган ишлар билан юрганлиги бўйича маълумотларимиз жудаям кўп.

Давоми бор...

@kompromatuzb
75.0K views05:41
Ochish/sharhlash
2023-01-20 07:30:56 Боғот тумани ҳокими фойдаланётган каптива (90 902 WAA) кластерники. Биз бу мавзуда давом этамиз.

@kompromatuzb
78.7K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash
2023-01-19 23:02:17 Ҳурматли "Компромат" оиласи аъзолари!

Сизга ижтимоий тармоқларда очилган саҳифаларимизни эслатиб қўймоқчиман. Кимдир "телеграм"да кўпроқ ўтирса, кимдир "инстаграм"да. Кимгадир "фейсбук" қулай, кимгадир "твиттер". Энди истаган тармоқда (Ўзбекистон кўпроқ фойдаланиладиган) бизни топиб олишингиз мумкин.

"
Телеграм"
️"Фейсбук"
️"Твиттер"
"
Инстаграм"

@kompromatuzb
39.1K views20:02
Ochish/sharhlash
2023-01-19 22:51:37 Kompromatuzb pinned «Эълон! @kompromatuzb каналига 1 февралдан бошлаб эркин аъзо бўлиш тажриба тариқасида вақтинча чекланади! Кузатувчиларимиз саҳифага қўшилмоқчи бўлган янгиларнинг сўровномаларини қабул қилиб тасдиқлаганимиздан сўнг, улар аъзо бўла олишади! Айрим сабаблар…»
19:51
Ochish/sharhlash
2023-01-19 22:50:51 Эълон!

@kompromatuzb каналига 1 февралдан бошлаб эркин аъзо бўлиш тажриба тариқасида вақтинча чекланади!

Кузатувчиларимиз саҳифага қўшилмоқчи бўлган янгиларнинг сўровномаларини қабул қилиб тасдиқлаганимиздан сўнг, улар аъзо бўла олишади!

Айрим сабаблар боис, кузатувчилар сафидан кимларнидир чиқариб юборсак, хафа бўлиш йўқ!

Ижтимоий тармоқдаги бошқа саҳифаларимизда бундай чеклов ҳозирча йўқ!

@kompromatuzb
40.4K viewsedited  19:50
Ochish/sharhlash
2023-01-19 22:44:04 Кластер автомашинасида юрадиган ҳокимлар!

Хоразм вилояти Боғот туман ҳокими юрган оқ Каптива;

Хонқа тумани ҳокими "Хоразм тех" МЧЖ кластери томондан берилган 90 003 FBA Каптива русумли машинада юради, аввал шу кластерга тегишли 90 355ZAA юрар эди;

Хоразм, Гурлан тумани ҳокими 01 004 FBA номерли Каптивада юради. Машина кластерники!

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими юрган 50 300 NAA, Янгиқўрғон агро инвест кластерига қарашли;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида ҳам Ҳоким кластерни 50 212 WAA рақамли машинасида юради;

Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовнинг ҳам Trailblazer’и кластерники;

Чуст туманида ҳам ҳокимга хизмат қиладиган
234 MBA кластерники;

Чуст, Поп ва Мингбулоқни кластери битта, ахир;

Ўша машҳур Чироқчида ҳам ҳоким юрган 01 169ZAA кластерники!

Хўш нима учун кластерлар фермерларни пулини бермаётганини тушундингизми?! Тушундингиз, албатта!

Ҳокимларга давлатимиз томонидан берилган автомашиналар нима қилади унда деган ҳақли савол туғилди, Сизда?! Бу автомашиналар кенойиларни бозорга, маркетга, бутикка, гўзаллик салонига, жиянларни эса боғчага, мактабга, тренировкага олиб боради. Ана энди тушунарли бўлди, чамамда!

Давоми эртага…

@kompromatuzb
44.0K viewsedited  19:44
Ochish/sharhlash
2023-01-19 22:15:48
Воқеанинг бугун бўлгани аниқ аммо қаерда ва нима учун бўлганини ИИВ’дан эшитайлик!

@kompromatuzb
44.9K viewsedited  19:15
Ochish/sharhlash
2023-01-19 21:59:01 Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган «Tata Steel Chess» халқаро турнирининг 5-турида мусобақанинг марказий учрашувларидан бири классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди.

Классик шахмат «дуэли»да илк бор куч синашаётган ҳар икки шахматчи учун баҳс ўта мураккаб тарзда бўлиб ўтди.

Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да тажрибали Карлсенни ҳимоялинишга мажбур қилди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

@kompromatuzb
47.3K views18:59
Ochish/sharhlash