Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.87K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 204

2022-04-20 17:14:58
Ҳурматли кузатувчилар сизу биз 30 минглик довондан ўтдик. Бу шахсан менинг орзуим эди. Сиз бу орзу ушалишига ёрдам бердингиз!

Бир инсон ўттиз ёшида куч - қувватга тўлиб, тоғни қалқон қиладиган кучга эга бўлганидек каналимиз ҳам адолатсизлик, қонунсизликка қарши шундай кучда.

Биргаликда жамоатчилик назорати ўрнатилиши, коррупцияни олдини олиш борасида кўп натижаларга эришамиз деган ниятдамиз!

Мурожаатларни @kmprborbot’га юборинг.

@kompromatuzb
17.8K viewsedited  14:14
Ochish/sharhlash
2022-04-20 17:11:02 Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тафтишчилари Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини текширмоқда

Одамларнинг уйидан олиб чиқиб кетган ноқонуний нарсалар ва ижро учун ундирилиб ғазнага тўланмаган маблағ миқдори одамни эсдан оғдиради.

Текширув якунланса ажойиб фактларни тақдим этамиз.

@kompromatuzb
19.4K views14:11
Ochish/sharhlash
2022-04-20 17:08:33
Ўт бало, туҳмат бало, сув балосидан асрасин…

Донишманд халқимиз бежизга сув балосидан деб айтмаган. Тоғли ҳудудларда бугун тунда ҳам сел келиши кутилмоқда Эҳтиёт чораларини кўрамиз, дўстлар!

@kompromatuzb
18.0K views14:08
Ochish/sharhlash
2022-04-20 16:14:30 Жиззахдаги сел оқибатида тўрт нафар фуқаронинг вафот этгани айтилмоқда

@kompromatuzb
18.4K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-04-20 14:53:20 Навоий вилояти собиқ ҳокими Қобул Бекназаровичнинг укаси Фурқат Турсунов Бекназарович фаолиятига оид копраматчалар тайёр бўпқолди.

Собиқ ҳокимнинг укаси 2019 йил давомида деярли вилоятдаги барча банклардан кредитларни қандай қилиб чиқаргани ҳақида гаплашамиз.

@kompromatuzb
19.0K viewsedited  11:53
Ochish/sharhlash
2022-04-20 13:19:12
Нисбатхонов Шукуруллохон Холматхонович Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасига бошлиқ бўлади

Фарғонадан Қашқадарёга етиб келдилар ака. Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи эдилар, энди у ерга ҳам янги раҳбар ўтади.

@kompromatuzb
21.5K viewsedited  10:19
Ochish/sharhlash
2022-04-20 12:19:05 Давлат бюджетига катта миқдорда зарар етказган амалдорларга чора кўриладими ёки улар ҳам таниш-билиш қилиб сувдан қуруқ чиқадиларми?
 
Навоий вилояти ДСБнинг Солиқ назорати бўлими бош инспектори лавозимида ишлаган Б.Ҳамроев томонидан тадбиркорлик субъектида текшириш ўтказилган, мазкур текширишда аниқланган қўшимча манба яъни, тадбиркор солиқдан қочган сумма 10 млрд сўмдан кўп бўлишига қарамасдан Б.Ҳамроев томонидан қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси жуда кам миқдорда кўрсатилган.

Орадан кўп вақт ўтмасдан Б.Ҳамроев томонидан ўтказилган текшириш нотўғри ўтказилгани аниқланган ва унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган, масаланинг энг қизиқ жойи шундаки Бухоро вилояти прокуратураси текшириш хулосасини Навоий вилояти прокуратурасига жўнатган, аммо орада хулоса дом дараксиз йўқолган.

Прокуратура ходимлари агарда хулосангизни тополмаётган бўлсангиз ДСИ бошлиғи Анваржон Йўлдошалиевдан олинглар.

Б.Ҳамроев томонидан ўтказилган текшириш ДСБ ходими С.Раҳимов томонидан қайта ўтказилиб 10 млрд. сўмдан ортиқ давлат бюджетига етказилган зарар аниқланганига қарамасдан, ДСБ бошлиғи Анваржон Юлдашалиевич прокуратура ходимлари билан тил бириктирган ҳолда давлат бюджетига жуда катта миқдорда зарар етказган. 

Ушбу ҳолатни ўз назоратига олиб маълумотларни аллақачон йиға бошлаган Навоий вилояти ДХХ раҳбариятидан Солиқ бошқармаси бошлиғи А.Ботиралиев, алоқадор прокуратура ходимлари ва қўмитанинг Солиқ назорати бўлими ходими ушбу ҳолатни Ш.Кудбиевга кирмаслигини таъминлаб берганлиги сабаблари чуқурроқ ўрганиб чиқилишини сўраб қоламиз.

@kompromatuzb
19.5K views09:19
Ochish/sharhlash