Get Mystery Box with random crypto!

Кластер автомашинасида юрадиган ҳокимлар! Хоразм вилояти Боғ | Kompromatuzb

Кластер автомашинасида юрадиган ҳокимлар!

Хоразм вилояти Боғот туман ҳокими юрган оқ Каптива;

Хонқа тумани ҳокими "Хоразм тех" МЧЖ кластери томондан берилган 90 003 FBA Каптива русумли машинада юради, аввал шу кластерга тегишли 90 355ZAA юрар эди;

Хоразм, Гурлан тумани ҳокими 01 004 FBA номерли Каптивада юради. Машина кластерники!

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими юрган 50 300 NAA, Янгиқўрғон агро инвест кластерига қарашли;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида ҳам Ҳоким кластерни 50 212 WAA рақамли машинасида юради;

Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовнинг ҳам Trailblazer’и кластерники;

Чуст туманида ҳам ҳокимга хизмат қиладиган
234 MBA кластерники;

Чуст, Поп ва Мингбулоқни кластери битта, ахир;

Ўша машҳур Чироқчида ҳам ҳоким юрган 01 169ZAA кластерники!

Хўш нима учун кластерлар фермерларни пулини бермаётганини тушундингизми?! Тушундингиз, албатта!

Ҳокимларга давлатимиз томонидан берилган автомашиналар нима қилади унда деган ҳақли савол туғилди, Сизда?! Бу автомашиналар кенойиларни бозорга, маркетга, бутикка, гўзаллик салонига, жиянларни эса боғчага, мактабга, тренировкага олиб боради. Ана энди тушунарли бўлди, чамамда!

Давоми эртага…

@kompromatuzb