Get Mystery Box with random crypto!

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди Нидерланди | Kompromatuzb

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган «Tata Steel Chess» халқаро турнирининг 5-турида мусобақанинг марказий учрашувларидан бири классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди.

Классик шахмат «дуэли»да илк бор куч синашаётган ҳар икки шахматчи учун баҳс ўта мураккаб тарзда бўлиб ўтди.

Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да тажрибали Карлсенни ҳимоялинишга мажбур қилди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

@kompromatuzb