Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.87K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-01-17 14:54:12 Ўзбекистонда таълим жараёнларининг бошланиш вақти узайтирилди

Тошкент шаҳри - 23 январь (боғчадан ташқари барча таълим муассасалари);
Тошкент вилояти - 23 январь (мактаб ва боғча);
Бухоро вилояти - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Андижон вилояти - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Хоразм вилояти - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Қашқадарё вилояти - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Сурхондарё вилояти - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Наманган - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Жиззах - 23 январь (мактаб);
Қорақалпоғистон Республикаси - 23 январь (барча таълим муассасалари);
Сирдарё вилояти - 23 январь (мактаб ва боғча);
Навоий - 19 январ (қисман);

Шунингдек, Самарқанд ва Фарғона вилоятида дарслар 18 январь кунидан бошланади.

@kompromatuzb
99.9K views11:54
Ochish/sharhlash
2023-01-17 13:19:49 Humo картасига банкдан пул кирим қилиб бўлмаяпти! Совуқ таъсир қилдими дейман-а?!

@kompromatuzb
37.0K views10:19
Ochish/sharhlash
2023-01-17 13:17:21 Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан ўтказилган "Энг яхши терговчи", "Энг яхши профилактика инспектори" ва "Энг яхши эксперт" кўрик танловнинг ғолибларига ажратилган пуллар ҳозиргача берилмасдан келинмоқда.

Ғолиб ходимларга 4-5 млн сўмдан ажратилган.

@kompromatuzb
39.0K views10:17
Ochish/sharhlash
2023-01-17 13:14:14 Адлия вазирлигининг маълум қилишича, янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама берилади.

Шунингдек, юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган ходимларга ҳам маошининг 100 фоизигача устама белгиланади.

@kompromatuzb
41.6K views10:14
Ochish/sharhlash
2023-01-17 10:07:46 Қорақамишдаги Сазанчик ва Султонсаид ресторанларининг ноқонуний электр энергияга уланиб олгани ортидан маҳаллий аҳоли жабр кўрмоқда

Қорақамиш 2/1 46-47-48 уйлар атрофи Султонсаид ва Сазанчик овқатланиш жойлари мавжуд, бундан ташқари картон ишлаб чиқарадиган цех ҳам аҳолининг трансформаторига ноқонуний уланиб олишган.

Маҳалла, ширкат, электросет, ҳокимият жим. Еган оғиз уялади деганлари мана шу аслида!

Боз устига бу ресторанлар тунги соат 00:00гача ишлайди! Имкон бўлса уларнинг табиий газга уланганлик ҳолатини ҳам текшириш керак!

@kompromatuzb
69.6K views07:07
Ochish/sharhlash
2023-01-17 09:28:28
Тошкент вилоятида ҳарбий хизматни ўтаётган қашқадарёлик йигитни уйига жасади қайтди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри "Худойзор" маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган ҳарбий хизматчи 2022 йилнинг май ойида Тошкент вилояти Зангиота туманига ҳарбий хизматга келиб,
2023 йил 11 январь куни вафот этган. Унинг онасига, ўғли эҳтиётсизлик сабаб ўзини отиб қўйганлигини айтишган.

Марҳумнинг онасининг айтишича, аввалига унга ўғли ўз жонига қасд қилди деб телефон қилишган.

Охири бахайр бўлсин, ҳарбий хизматда ўлимлар сони ортмоқда.

@kompromatuzb
73.4K views06:28
Ochish/sharhlash
2023-01-17 09:08:46 Миллийбанкда ойликлар 3 йилдан бери ошмайди,қийналиб кетдик бу ойликлар билан, камига мукофот пулларини кайфиятлари яхши бўлса беришади,бўлмаса уни ҳам тушимизда кўрамиз - деяпти кузатувчимиз!

Ҳа яна бир гап Тошкент шаҳар филиалларида ҳам совуқ экан! Лекин негадир бўлим бошлиқлари ва раҳбариятни хонасига электр печка қўйишибди. Оддий ходим чидамли бўлиши керак дегансизлар, ҳойнаҳой!

@kompromatuzb
73.9K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:52:20 Ўзбекистон Миллий банки (NBU)нинг Қорақалпоғистон бошқармасида ишчилар музлаб қолаётганидан шикоят қилишди!

Тошкентда ўтириб Қорақалпоғистондаги изғирин совуқни ҳис қилиш қийин жаноб Алишер Қудратуллаевич! Сал пастга тушиб, ҳудудларни айланинг, шароит йўқлигини кўриб келинг!

Бошқарув кенгашингиз бўйича ўрганиш бошлаганмиз, Стюарт Макс Лоусон, Саидқаҳҳор Холхўжаев ва бошқалар олаётган маблағлар ҳақида жуда ажойиб постлар бор! Муҳими саломат бўлинг!

@kompromatuzb
75.8K views05:52
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:39:09
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Микрокредитбанк банкоматларидан 100 минг сўмдан кўп пул ечиб бўлмаяпти!

Натижада эса одамлар қайта-қайта картани тиқиб пул олишга мажбур бўлмоқда. Навбат катталашиб, одамлар сарсон бўлмоқда.

Ҳурматли Микрокредитбанк валооматлари сизлар 2022 йил якуни билан олган мукофот пуллари, ойлик маошингиз, бошқарув розилиги билан деб ўмараётганларингиз бўйича фактларга эгамиз. Оз қолди, халқ ҳаммасини аниқ билиб олади.

Аммо ҳозир, банкоматларни тўғри ишлатинг!

@kompromatuzb
73.4K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:20:52
Олмазор туман ҳокимлиги ўзининг телеграмдаги расмий саҳифаси орқали божхоначилар тунда туманни қор ҳамда музда тозалаётгани бўйича пост чиқарибди.

Дўстликданми-душманликданми, хуллас мажбурий меҳнат ва ўзига алоқадор бўлмаган вазифани мажбурлаш бўйича далил бериб қўйишибди!

Қисқартириш ва аттестация олди бечора ходимлар ободонлаштириш ишларида мажбур қилишларига чидашга мажбур.

@kompromatuzb
72.8K viewsedited  05:20
Ochish/sharhlash