Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.87K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-01-18 11:53:20
Бош прокурор берган маълумотлар асосида йиғилишдан қамоққа олинган “Ҳудудгаз Тошкент” раҳбари қандай қилиб қамоқдан чиқиб келди?!

Сардор Умурзаков раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлаган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган “Ҳудудгаз Тошкент” филиали директори қамоққа олинганини маълум қилган.

Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани тўғрисидаги хабар ярим соатда бутун Ўзбекистонга ёйилган эди.

Қамоққа олинганидан бир неча кун ўтиб жаноб Алиев ўзининг иш жойида фаолиятини давом эттира бошлаган!

Бу мавзу давом этади?! Сўз Бош прокуратурага?!

@kompromatuzb
90.3K viewsedited  08:53
Ochish/sharhlash
2023-01-18 11:13:14 Қонун икки холатда яхши ишлайди. Камбағал хато қилганда ёки танга тушиб, жиринглаганда.

Ўша машхур 240 томлик жиноят ишига қайтдик. Судда бўлиб ўтаётган масжлислар давомида тошкент шаҳар судлов хайъатининг баъзи бир харакатлари шубха остида қолмоқда. Бунинг асослари:

• Жабрланувчиларнинг хуқуқий манфаатларини химоя қилувчи адвокатлар томонидан биринчи инстанцияда хам ЖИБ Олмазор туман суди судьяси М.Абидовга ушбу жиноят ишини тергов қилган терговчиларни чақиртириш бўйича бир неча маротаба илтимосномалар киритилсада, рад этилди.

• Ушбу холат аппеляция инстанциясида ЖИБ Олмазор тумани судида бўлгани каби холат такрорланмоқда.

• Вахоланки, 10 млрд. сўмлик товарни шахсан ўзи ўзлаштирган Д.Савельевнинг жиноят ишида эса ишни тергов қилган терговчиларнинг судда иштироки таъминланган.

Агар жиноят ишининг судда кўриб чиқилишида терговчиларни холатга ойдинлик киритиш мақсадида чақиртирилмаслиги бу ишни буюртма асосида олиб борилаётганлигидан хамда суд терговига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари жаноб Акбарали Турабовнинг шаҳсан бош-қош бўлиб турганидан далолат беради.

Биз бу мавзуни жиддий кузатяпмиз. Адолат борлигига эса ишонамиз.

@kompromatuzb
84.9K views08:13
Ochish/sharhlash
2023-01-17 22:11:22 Озод Ражабов ва Азамат Умаровга салом! Булар ким деб ҳайрон бўлаяпсизми?! Уларни ўзлари ҳам ҳайрон бўлаётгандир!

Уларнинг кирдикорлари ҳақида шунчалик кўп ва хўп ёзилганидан ўзлари бориб Прокуратура ўзлари ҳақида ариза ёзиб беришмаса мана сени айтди дейсиз! Ҳаддини билмаганлар билан чегара билмаган ҳолда курашамиз.

Соғ бўласла!

@kompromatuzb
22.9K views19:11
Ochish/sharhlash
2023-01-17 18:25:51 Текширувчилар Навоий телерадиокомпания филиалини ҳам текширишсин!

Чунки бино олдидаги арка мана 13 йил ичида 10 марта қайта қурилди. Ҳозир ҳам қурилиш кетаяпти.

Бир йили арка бир йили бинони ўраб турган панжаралар ботма-бот алмаштирилади. ОЛИБ ташланадиган шунча метал қаерга кетади ва янгиси қанча маблағга келади?!

@kompromatuzb
65.1K views15:25
Ochish/sharhlash
2023-01-17 18:15:13 "UzAuto Motors" компанияси 2023 йилнинг 17 январ санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари компания 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобил нархи пасайишини маълум қилади.

Автомобил нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.

@kompromatuzb
71.6K views15:15
Ochish/sharhlash
2023-01-17 18:01:25 Судьялар олий кенгаши 2023 йилдаги илк тайинловларни эълон қилди

Бугун Судьялар олий кенгашининг жорий йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама этилган йиғилишда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Масардинов Ахроридин Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг раиси лавозимига;

Исакулов Ахмадилло Собиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Тохтасинов Зафар Расулджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Мадаминов Дониёржон Махмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Қўчқаров Санжар Қўчқарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига;

Ғозиев Шукрулло Хаджамкулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

@kompromatuzb
68.4K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-01-17 17:44:03
@kompromatuzb Бекмурод Абдуллаевни Генерал-майор  махсус унвони билан табриклайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевичга Генерал-майор  махсус унвони берилди.

Унвон муборак ҳурматли генерал!

@kompromatuzb
70.9K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:44:28 Иккита судья лавозимидан озод этилди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, ёзма аризаларига биноан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Мўминов Ботир Мусинович ва Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Тураев Абдулхаким Убайдуллаевич лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

@kompromatuzb
76.0K views13:44
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:24:12 Пенсия жамғармасида иш вавтидан ташқари йиғилишлар қанақа ўтказилиши сизга ҳам қизиқми?! Унда мана марҳамат!

https://us02web.zoom.us/j/83841329587?pwd=bll5UzZkamJIb01INkh5S05YNXF6Zz09

838 4132 9587

642 455

@kompromatuzb
77.4K views13:24
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:08:54
Судья Нуриддин Намозович Муротов Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати хабарига кўра, собиқ депутат судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида иш юритади.

@kompromatuzb
79.2K views13:08
Ochish/sharhlash