Get Mystery Box with random crypto!

Kompromatuzb

Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb K
Telegram kanalining logotibi kompromatuzb — Kompromatuzb
Kanal manzili: @kompromatuzb
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 59.87K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @Kompromatga_bot
Компромат обычно представляет собой документы (фотографии, видео и звукозапись), содержащие информацию, разоблачающие тёмные стороны деятельности человека или организации — те, которые он/они старались не разглашать.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 203

2022-04-21 16:26:55 Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйида болаларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтгани айтилмоқда

Эй тарқалаётган видеодар рост бўлса, қойил қолдим. Плакатлар, қўлларни кўтариб норозилик билдириш ҳолатлари худди Европа давлатларидаги ҳақиқий намойиш-норозиликка ўхшайди.

Kим уларни ранжитган бўлса ҳам энди “унинг аҳволига маймунлар йиғласа керак”!

@Kompromatuzb
15.3K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2022-04-21 15:34:14
Тошкентда бугун бўлган ўлим ҳолати юзасидан журналистлар ўрганиш ўтказиш учун воқеа жойи атрофига боришади

Бу ерда ўзини Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари деб таништирган “олиптача”нинг “осмонга сакраши”ни қаранг.

Аслида ҳамма прокурор шунақа, сёмка бўлмаяпти деб ўйлади бу валломат. Камера қаршисида “мушукча”га айланиб оладиган прокурорларнинг камера ортидаги башараси шунақа. Ички ишлар ходимлари билан муносабатини кўринг буларни, ер қилиб ташлайди. Халқнику қўяверинг.

Хуллас “ит бўлур эшшак бўлур, асло бўлмас одами” деган нақл бежизга айтилмаган. Рашид Қодировдан қолган қони қўшилмаслар кўп ҳали, тизимда.

Президент Шавкат Мирзиёев бир йиғилишда фамилиясини ёзишни билмайди, таниш-билиш қилиб кириб олган деганда, ҳойнаҳой шу прокурорчани (бўлим бошлиғи ўринбосари-яхшиям бўлим бошлғимас) назарда тутган бўлса не ажаб!

Бўлим бошлиғи ўринбосарчаси шунақа бўлса бўлим бошлиғи, ўринбосар, биринчи ўринбосар, бошлиқни тасаввур қилаверинг.

@kompromatuzb
18.3K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-04-21 11:23:26
Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди.

Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
12.4K views08:23
Ochish/sharhlash
2022-04-21 11:15:15 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@kompromatuzb
16.5K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-04-21 11:01:59 Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Халқаро бизнес марказининг 11-қаватидан ўзидан ташлаб юборган ходим вафот этди

Ички ишлар бу эркак киши ўзини ташлаб юбордими, эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиб кетдими ёки биров итариб юбордими деган тахминларни ўрганишни бошлади.

@kompromatuzb
17.0K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2022-04-20 22:18:25 Давлат Солиқ қўмитаси Шукуруллохон Нисбатхоновни Қашқадарё ДСБ раҳбари бўлганини расман тасдиқлади.

Акани расмини биздан олишибди-ю, фақат @kompromatuzb деб ёзиб қўйишмабди-да. :)))

Қашқадарё солиқчиларидан аканинг иш фаолияти бўйича хабарларни кутиб қоламиз.

@kompromatuzb
18.7K viewsedited  19:18
Ochish/sharhlash
2022-04-20 21:55:52 Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчи қизларга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилган ўқитувчи 59 ёшли эркак психолог “жинни бўлиб чиқди”!

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи Азад Гасанов вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиотрия шифохонасига жойлаштирилган.

Энди бу шифохонадан Гасанов чиқмаса керак, уни яхшилаб даволаш керак, узоқ даволаш керак. Балки, “букрини гўр тўғирлар”.

Ҳа айтмоқчи видеони кўрдингларми, ўзи?! Илтимос фақат тарқатманглар!

@kompromatuzb
18.7K viewsedited  18:55
Ochish/sharhlash
2022-04-20 21:40:10
Aвтоблогер Мақсуд Музаффаровга сўнгги пайтда “киши билмас ҳужумлар” бошлангандай назаримда!

Аввалига “битта камар бўлсин” дейишди, кейин эса “башарини без қилиб” телефонда гаплашиб келаяпсиз дейишди.

Азиз Садиров бу блогерни ёмон кўрадими ёки шунчаки Мақсуд уларга бош оғриқ бўлаяптими?!

Хуллас эҳтиёт бўлиноради Мақсуд ака! Ҳамма балони кутса бўлади, булардан!

Мана шундай жамоатчилик эътиборига тушаётган видеофактларни Қашқадарё ИИБ ички инспекция ходимлари кўрмадимикин ёки кўриб кўрмасликка олиб ўтиришибдими?! Битта блогерни ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан тизим “синмайди”, аксинча фақат ва фақат раҳматлар айтилади.

@kompromatuzb
17.4K viewsedited  18:40
Ochish/sharhlash
2022-04-20 21:17:54 Республика Бош прокуратурасига иш очиш учун тайёр дело.

Навоий вилояти
собиқ ҳокими Қобил Турсуновнинг укаси Фурқат Турсунов акасининг ҳокимлик даврида "эркатой тадбиркор" сифатида тарих зарварақларига мухрланган.

Унинг эркаликларидан бирини ёдга олайлик. Фурқатбой Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб қувватлаш жамғармасидан "хамирдан қил суғургандек" маблағ оларди. Мана масалан бир кун ичида очилиб, бир кунда ёпилиб кетадиган оилавий корхоналар ҳокимлик фондининг 500 миллион маблағини банклар орқали олган.

"Жасмина текстил"
оилавий корхонаси; "Дилсора юксалиш" оилавий корхонаси; "Зилола 2019" оилавий ; "Бону текстил" оилавий корхонаси; "Нисора" оилавий корхонаси.

Ушбу оилавий корхоналарнинг молиявий кейсини ваколатли органлар ўрганиб кўришса ҳаммаси аён бўлади.

Айни дам Фурқатбойнинг "эркалик" ларидан бирини эсладик. Мавзу эса давом этади.

Яхши дам олинглар. Саҳарликка ухлаб қолмасинлар акаларим!

@kompromatuzb
17.2K viewsedited  18:17
Ochish/sharhlash
2022-04-20 19:49:56 Мажбурий ижро бюроси расмий муносабати

Ўрганиш ишларидан ижро юритувининг ҳаққонийлиги учун хизмат қилади

Жорий йилнинг 20 апрель куни Telegram тармоғининг Kompromatuzb каналида Мажбурий ижро бюроси Ҳисоб палатаси тафтишчилари томонидан текширилаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Жорий йилнинг март ойи якунидан бошлаб ҳақиқатдан ҳам Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Тошкент шаҳар ҳам Тошкент вилоят бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишда, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими, ижро ҳужжатларини тузишда қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш ва суд қарорларини ўз вақтида ижрога қаратилиши, ижро ҳужжатларини асоссиз қайтариш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда маблағларнинг ундирилиши ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад, суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш орқали фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини амалда тиклаш, ижро юритуви ҳаққонийлигини оширишга қаратилган.

Бу каби ўрганишлар йўл қўйилиши мумкин бўлган камчилик ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга ҳамда иш фаолиятнинг самарали олиб борилиш учун хизмат қилади.

Маълумот учун: қарздорлик эвазига мол-мулкларнинг хатланиши бу қонуний олиб бориладиган ижро ҳаракати ва бу жараёнда мол-мулк эгаси(қарздор) иштирок этади, у ҳам қайсидир маънода қарздорликни қопланишига манфаатдор бўлади.

Мол-мулкларнинг баҳоланиши ҳақида ҳам томонлар хабардор қилинади, сотилиши эса, электрон онлайн-аукцион савдоларида амалга оширилади.

Хабарда келтирилган ноқонуний одамларнинг уйидан олиб чиқиб кетган ноқонуний нарсалар ва ижро учун ундирилиб ғазнага тўланмаган маблағлар бу коррупцион ҳолат деб баҳоланиб, ходимларга қатъий чора кўрилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг тезкор жавоби учун @kompromatuzb номидан Бюро раҳбарияти ва Ахборот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.

“Туяқуш” усулидан фойдаланаётган
ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг матбуот котиблари Фаррух Ташпўлатовдан ўрнак олишларини маслаҳат берамиз.

@kompromatuzb
17.7K views16:49
Ochish/sharhlash