Get Mystery Box with random crypto!

Kitobxon kundaligi

Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi K
Telegram kanalining logotibi kitoblog — Kitobxon kundaligi
Kanal manzili: @kitoblog
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 908
Kanalning ta’rifi

💬 Турли бадиий ва илмий-оммабоп асарларга тақризлар, тавсиялар бериб бораман. Ўктам Ўринтоев
📲 Канал бўйича гид: https://t.me/kitoblog/174
📩 Мурожаат: @kandid7
@Uktamga_xat_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-02-10 07:19:07
Билимдон ёшлар, китобдан бошингизни кўтаринг ва бизнинг «Заковат» клубига аъзо бўлинг. Zakovat.tv веб-сайти орқали ариза топширинг ҳамда ўйин иштирокчисига айланинг. Биринчи ўйиннинг илк соврини 100 млн сўм. Барча билимдонлар «Заковат» клубида тўпланмокда.
Бир чеккада қолиб кетманг. Трендда бўлинг!

#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

___

Интеллектуалы, отвлекитесь от книг и станьте членом нашего клуба «Заковат». Подайте заявку через сайт Zakovat.tv и примите участие в игре. Приз пилотной игры — 100 миллионов сумов. Все умы стекаются в клуб «Заковат». Не будьте в стороне! Будьте в тренде!
#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

@massmediauz
622 views04:19
Ochish/sharhlash
2021-02-09 10:16:50
Чунки китобларда "меҳр" деб ёзиладида

@kitoblog
1.3K views07:16
Ochish/sharhlash
2021-02-08 09:43:26Confirmation bias деган тушунча бор. Бу одам ўз нуқтаи назари, фикри ва таҳминини тўғри деб ҳисоблаб уни тасдиқловчи маълумотларга кўпроқ ишонишидир. Дейлик, сиз капитализм коммунизмдан яхши, covid-19 аслида йўқ ҳасталик деб ўйлайсиз. Ва интернетдан шу фикрни тасдиқловчи маълумотлар излайсиз. Табиийки бундай маълумотлар бисёр. Аммо, уларнинг борлиги, кўплиги бу фикрлар буткул тўғрилигини ифодаламайди-ку. Аксинча, сиз ўз фикрингиз тўғри чиқиши учун унчалик мос эмас, нотўғри маълумотларни ҳам тўғри деб ҳисоблайверсиз. Чунки одам ноҳақ бўлишни умуман хоҳламайди. Бу когнитив хато.

Аслида сиз бирон фикрга, таҳминга келсангиз айнан аксини қилишингиз керак. Шу таҳминингизни инкор қиладиган 10 та маълумот топинг. Агар шундан кейин ҳам фикрингиз ўзгармаса, демак фикрларингизда жон бўлиши мумкин. Энди сиз танганинг 2 тарафини кўргач, нисбатан ҳолис бўла оласиз. Агар фикрингиз ўзгарса демак дастлаб хулоса қилишда бироз шошгансиз. Ўз хатоингизни ўзингиз тўғирлаганингиз эса яхши холат.

@kitoblog
1.2K views06:43
Ochish/sharhlash
2021-02-08 05:00:06
#Иқтибос

@kitoblog
1.1K views02:00
Ochish/sharhlash
2021-02-07 17:55:27 ​​ "Қўрқма" ни бошладим. Бу асар ўтган аср 20-йилларида юртимиздан Германияга ўқишга кетган йигит-қизларнинг аянчли тақдири ҳақида. Бу ёшлар мамлакат илм-фанини юксалтирмоқчи, бошқа ёшлар маърифатини ривожлантирмоқчи эди..

Кечаги тақдимотда асар муаллифи Ж. Жовлиев "қўрқмаслик бизга жадид боболаримиздан меърос қолган" деганди.

Асардан бир иқтибос:
"Кулдим, кулдим, кулавердим ҳатто йиғлаш ҳам тасалли бера олмайдиган даҳшатли онларда."

П.С: ўқиб кўринг, тугатиб биргаликда муҳокама қиламиз..
1.4K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-02-07 07:28:16 — Энг буюк нарса нима?
— Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади.
— Энг учқур нарса нима ?
— Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади.
— Доноларнинг доноси нима?
— Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади.
— Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ?
— Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади.
— Нима қийин?
— Ўз-ўзингни билиш.
— Нима осон?
— Бошқаларга маслаҳат бериш.
— Ким бахтли?
— Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон.

Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар.

@kitoblog
1.3K views04:28
Ochish/sharhlash
2021-02-06 13:23:15
1.2K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-02-05 17:31:58 ​​Кўпинча интернет, тв ва сериаллар китобларга бўлган қизиқишни тушуриб юборгани айтилади. Видеомаҳсулотларни қабул қилиш матнлардан осонроқ албатта. Аммо, ҳозирда тескари тренд ҳам ривожланиб бормоқда. Кино ва сериаллар аксинча уларнинг китобларига бўлган қизиқишни ошириб юбормоқда.

Яқиндагина Netflix нинг омадли лойиҳаси "Фарзин юриши" (Queen's gambit) сериалидан сўнг, унинг китобига ҳам қизиқиш ошгани айтилганди. Энди эса Netflix да кўришлар сони(28 кунда 68 млн марта) бўйича бу сериални ҳам ортда қолдираётган "Бриджертонлар" сериалининг китобига қизиқиш ортган. 2000 йилларда нашр қилинган Джулия Куиннинг "Бриджертонлар" ининг 8 та романини бугун букинистларда ҳам топиш қийин бўлиб қолган. Россиянинг АСТ нашриёти эса қайта нашр қилишни ҳам бошлаб юборган.

Гарри Поттер, Анна Каренина ва Уруш ва Тинчлик экранизациясидан кейин ҳам шундай ҳолатлар учраган. Демак, кўп сериаллар кўрсада ҳали ҳам китобга меҳр қўйган китобхонлар бор .

@kitoblog
1.5K views14:31
Ochish/sharhlash
2021-02-05 13:03:15 Ҳаётнинг мазмунини англашга интилмай ҳаёт кечириш - улкан кутубхонада юриб китобларга тегмаслик билан баробардир.

Менли Палмер Холл

@kitoblog
1.1K views10:03
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:35:52 Ўқилган китобни ёдда сақлаш

Кўпинча китобдан ўқилганларимиз бир неча кундаёқ дарҳол эсдан чиқиб қолади.Бу самарасиз мутолаадир. Ҳатто энг қизиқарли китобдан ҳам кўпинча асосий жойларини эслай олмаймиз. Бунга барҳам бериш учун Павел Палагин "Ҳосил йиғиш техника" сини амалга оширишни айтади. Деҳқон ҳам йилда бир неча марта ҳосил йиғиб олади,бўлмаса йил оҳиригача экинлари етиб бормай, чириб кетиши мумкин. Сиз ҳам бутун китобни оҳирида мазмунини чиқараман деб овора бўлманг ва ҳар бир бўлим "ҳосили" ни вақтида йиғиб олинг.

Хосил йиғиш техникасининг уч босқичи

Тўхташ. Китобдаги блокни охиригача ўқиб чиқишингиз билан (бирор боб, бўлим,қисмни) ўқишни тўхтатиш, матнга қарамай, қисқа пауза қилиш керак. Бу бир сониядан камроқ вақтни олади.

Моҳият. Расм, диаграмма, вазият ва шунга ўхшаш нарсалар шаклида ўқилган матннинг асосини тасаввур қилинг. Ҳаёлингизда янги маълумотларнинг асосий жиҳатлари ва улар юзага чиқарадиган мазмун пайдо бўлиши керак. Бизнинг узоқ муддатли хотирамиз бирон бир нарсани тасаввур орқали яхши эсда сақлаб қолади. Шунинг учун, агар сиз матннинг моҳиятини шу тарзда ҳосил қилишга муваффақ бўлсангиз, унда сиз уни яхшироқ ёдда сақлай оласиз. Ўртача, бунга 10 сония вақт кетади.

Aсосий қисмни сўзлаб бериш. Ўзингиз тасаввур қилган матннинг моҳиятини қисқа ва аниқ қилиб айтишга ҳаракат қилинг. Қанчалик қисқа бўлса, шунча яхши. Кўпинча мен буни ўзимга пичирлаб айтаман ва атрофда ҳеч ким бўлмаса, унда баланд овоз чиқариб бажаришга ҳаракат қиламан. Бу 10-30 сония давом этади.

Шундай қилиб, ҳар бир бўлимидан кейин ўқиш пайтида "ҳосил" ни ўқиш учун 20 дан 40 секундгача вақт керак бўлади, бу ўқишга сарфланган вақтни ҳам мазмунли, ҳам самарали қилади!

Ҳа шундан кейин янада эсда қолиши ва оҳирида тақриз ёзишда кўмак бўлиши учун, шу қайтарганларингизни 3-4 гап бн ёзиб ҳам қўйинг.

@kitoblog
349 views03:35
Ochish/sharhlash