Get Mystery Box with random crypto!

​Confirmation bias деган тушунча бор. Бу одам ўз нуқтаи назари | Kitobxon kundaligi

Confirmation bias деган тушунча бор. Бу одам ўз нуқтаи назари, фикри ва таҳминини тўғри деб ҳисоблаб уни тасдиқловчи маълумотларга кўпроқ ишонишидир. Дейлик, сиз капитализм коммунизмдан яхши, covid-19 аслида йўқ ҳасталик деб ўйлайсиз. Ва интернетдан шу фикрни тасдиқловчи маълумотлар излайсиз. Табиийки бундай маълумотлар бисёр. Аммо, уларнинг борлиги, кўплиги бу фикрлар буткул тўғрилигини ифодаламайди-ку. Аксинча, сиз ўз фикрингиз тўғри чиқиши учун унчалик мос эмас, нотўғри маълумотларни ҳам тўғри деб ҳисоблайверсиз. Чунки одам ноҳақ бўлишни умуман хоҳламайди. Бу когнитив хато.

Аслида сиз бирон фикрга, таҳминга келсангиз айнан аксини қилишингиз керак. Шу таҳминингизни инкор қиладиган 10 та маълумот топинг. Агар шундан кейин ҳам фикрингиз ўзгармаса, демак фикрларингизда жон бўлиши мумкин. Энди сиз танганинг 2 тарафини кўргач, нисбатан ҳолис бўла оласиз. Агар фикрингиз ўзгарса демак дастлаб хулоса қилишда бироз шошгансиз. Ўз хатоингизни ўзингиз тўғирлаганингиз эса яхши холат.

@kitoblog