Get Mystery Box with random crypto!

​​Кўпинча интернет, тв ва сериаллар китобларга бўлган қизиқишн | Kitobxon kundaligi

​​Кўпинча интернет, тв ва сериаллар китобларга бўлган қизиқишни тушуриб юборгани айтилади. Видеомаҳсулотларни қабул қилиш матнлардан осонроқ албатта. Аммо, ҳозирда тескари тренд ҳам ривожланиб бормоқда. Кино ва сериаллар аксинча уларнинг китобларига бўлган қизиқишни ошириб юбормоқда.

Яқиндагина Netflix нинг омадли лойиҳаси "Фарзин юриши" (Queen's gambit) сериалидан сўнг, унинг китобига ҳам қизиқиш ошгани айтилганди. Энди эса Netflix да кўришлар сони(28 кунда 68 млн марта) бўйича бу сериални ҳам ортда қолдираётган "Бриджертонлар" сериалининг китобига қизиқиш ортган. 2000 йилларда нашр қилинган Джулия Куиннинг "Бриджертонлар" ининг 8 та романини бугун букинистларда ҳам топиш қийин бўлиб қолган. Россиянинг АСТ нашриёти эса қайта нашр қилишни ҳам бошлаб юборган.

Гарри Поттер, Анна Каренина ва Уруш ва Тинчлик экранизациясидан кейин ҳам шундай ҳолатлар учраган. Демак, кўп сериаллар кўрсада ҳали ҳам китобга меҳр қўйган китобхонлар бор .

@kitoblog