Get Mystery Box with random crypto!

​​ 'Қўрқма' ни бошладим. Бу асар ўтган аср 20-йилларида юртим | Kitobxon kundaligi

​​ "Қўрқма" ни бошладим. Бу асар ўтган аср 20-йилларида юртимиздан Германияга ўқишга кетган йигит-қизларнинг аянчли тақдири ҳақида. Бу ёшлар мамлакат илм-фанини юксалтирмоқчи, бошқа ёшлар маърифатини ривожлантирмоқчи эди..

Кечаги тақдимотда асар муаллифи Ж. Жовлиев "қўрқмаслик бизга жадид боболаримиздан меърос қолган" деганди.

Асардан бир иқтибос:
"Кулдим, кулдим, кулавердим ҳатто йиғлаш ҳам тасалли бера олмайдиган даҳшатли онларда."

П.С: ўқиб кўринг, тугатиб биргаликда муҳокама қиламиз..