Get Mystery Box with random crypto!

— Энг буюк нарса нима? — Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани | Kitobxon kundaligi

— Энг буюк нарса нима?
— Макон буюкдир, чунки у ҳамма нарсани ўз бағрига олади.
— Энг учқур нарса нима ?
— Ақл ҳамма нарсадан учқурдир, у ҳамма нарсадан ўзади.
— Доноларнинг доноси нима?
— Вақт, чунки у ҳамма нарсани кашф этади.
— Ҳамма учун хос бўлган умумийлик нима ?
— Умидворлик, чунки одамларда ҳеч нарса бўлмаганда ҳам у албатта бўлади.
— Энг кучли нарса нима?
— Зарурият, чунки у ҳамманинг устидан ҳукмронлик қилади.
— Нима қийин?
— Ўз-ўзингни билиш.
— Нима осон?
— Бошқаларга маслаҳат бериш.
— Ким бахтли?
— Тани-жони соғ, руҳи хотиржам ва маънавий камолотга интилувчи инсон.

Фалес. Грек файласуфи, эра. ав.624-547 йиллар.

@kitoblog